Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 43 / Солиқ солиш

Хизматлар импортида ҚҚС

 

Хорижий компания айнан битта шартнома бўйича Ўзбекистоннинг қўшма корхонасига хизмат кўрсатади: бир қисми – Ўзбекистон ҳудудида, бошқа қисми – чет мамлакатда.  

ҚК билан хорижий компания (Туркия) ўртасида Техник кўмак кўрсатиш тўғрисида шартнома тузилган. Мазкур ҳужжатга мувофиқ, корхона хорижий компанияга:

технологик ҳужжатларни тайёрлаганлиги (шартнома умумий суммасининг 60% Туркияда тайёрланади);

технологик линияларни ўрнатганлиги (шартнома умумий суммасининг 10%, Ўзбекистондаги ишлаб чиқариш қўшма корхона майдонларида ўрнатилади);

технологик синовлар учун (шартнома умумий суммасининг 30% Туркияда амалга оширилади) пул тўлайди.

Бундай вазиятда хизматларни ҚҚСга тортиш қандай тартибда амалга оширилади?

 

Саволга «Assistance In Tax» солиқ маслаҳатчилари ташкилоти директори Радмила КАРИМОВА жавоб берди:

 

– Хорижий компания томонидан кўрсатиладиган хизматдан ҚҚСни тўлаш бўйича мажбурият, агар Ўзбекистон реализация қилиш жойи, деб тан олинса, юзага келади (СК 238 м. 1-қ.).

Умумий қоидада қайд этилишича, агар СК 241-моддасида бошқа ҳолат назарда тутилмаган бўлса, уларнинг харидорлари фаолият юритиши ёки Ўзбекистон ҳудудида жойлашган бўлиши шарти билан хизматларни реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси, деб тан олинади (СК 241-м. 1-қ.).

Ўзбекистон реализация қилиш жойи сифатида тан олинадиган аниқ ҳолатлар СК 241-моддасининг 3-қисмида белгиланган.

Кўриб чиқилаётган ҳолатда хорижий компания билан шартнома бўйича комплекс хизматлар кўрсатилади, улардан асосий мақсад – Ўзбекистондаги юридик шахс учун технологик линиялар ўрнатиш.

Мазкур хизматлар ўзбекистонлик юридик шахс ҳудудида жойлашган ишлаб чиқариш қувватлари билан боғлиқ. Демак, хизматларни реализация қилиш жойи сифатида Ўзбекистон тан олинади (СК 241-м. 3-қ. 1-2 кичик б.).

Туркияда кўрсатиладиган технологик ҳужжатни тайёрлаш ва таъминлаш бўйича хизматлар ҳамда технологик синовларни ўтказиш, мазкур ҳолатда, асосий хизматларга нисбатан ёрдамчи ҳисобланади.

Агар хизмат кўрсатиш асосий хизматларни сотишга нисбатан ёрдамчи хусусиятга эга бўлса, шундай реализация қилиш асосий хизматларни реализация қилиш сифатида тан олинади (СК 241-м. 5-қ.).

Демак, норезидент томонидан кўрсатиладиган хизматларни сотишдан айланмага ҚҚС солинади.

 

Саида ЖОНИЗОҚОВА тайёрлади.

Прочитано: 89 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика