Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 43 / Солиқ солиш

Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар ва улар учун жавобгарлик


Солиққа оид ҳуқуқбузарликлар

 

Жавобгарлик

 

Солиқ органида ҳисобга қўйиш тартибини бузиш (СК 219-м.):

 

солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳисобга қўйиш санасидан ҳақиқатда ҳисобга қўйилган санагача бўлган даврда олган даромадининг 5%и миқдорида, лекин 5 млн сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима;

 

1) 1-қисм – ҚҚС тўловчиси сифатида солиқ органларида ҳисобга қўйишнинг белгиланган тартиби солиқ тўловчи томонидан бузилганда;

 

2) 2-қисм – солиқ солиш объекти бўйича солиқ органларида ҳисобга қўйиш муддатлари бузилганда, агар ҳисобга қўйишнинг белгиланган муддатидан ўтиши:

 

● 30 кундан кўп бўлмаганда;

 

жарима – 1 млн сўм;

 

● 30 кундан кўп бўлганда;

 

жарима – 2 млн сўм;

 

3) 3-қисм – чет эл юридик шахси томонидан Ўзбекистон ҳудудида доимий муассасасини ташкил этишга олиб келувчи фаолиятнинг солиқ органида ҳисобга қўймасдан амалга оширилиши;

 

бундай фаолиятни амалга ошириш бошлангандан ҳақиқатда ҳисобга қўйилган санагача бўлган даврда олинган даромаддан 10% миқдорида, лекин 10 млн сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима;

 

4) қисм – жисмоний шахс томонидан тадбиркорлик фаолиятини ЯТТ сифатида давлат рўйхатидан ўтмасдан амалга ошириш

 

бундай фаолиятдан олинган даромадларнинг 10%и миқдорида, лекин 1 млн сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима

 

Солиқ ҳисоботини солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларида белгиланган муддатларда тақдим этмаслик (СК 220-м.)

 

Солиқ ҳисоботи асосида тўланиши (қўшимча тўланиши) лозим бўлган солиқ суммасини белгиланган муддатда тўланмаган ҳар бир кечиктирилган кун учун 1% миқдорида, лекин кўрсатилган сумманинг 10%идан ортиқ бўлмаган миқдорида жарима

 

Назорат-касса техникасини ва ҳисоб-китоб терминалларини қўллаш тартибини бузиш (СК 221-м):

 

 

● 1-қисм – назорат-касса техникасининг ва (ёки) ҳисоб-китоб терминалларининг қўлланилиши мажбурий бўлгани ҳолда, уларни қўлламасдан савдони амалга оширганлик ва (ёки) хизматлар кўрсатганлик;

 

жарима – 5 млн сўм;

 

● 2-қисм – солиқ органларида рўйхатга олинмаган назорат-касса техникасини қўллаган ёки сотиб олувчига квитанциялар, талонлар, чеклар ёки уларга тенглаштирилган ҳужжатларни берган ҳолда савдони амалга оширганлик ва (ёки) хизматлар кўрсатганлик;

 

жарима – 7 млн сўм;

 

● 3-қисм – бошқа шахслар номига расмийлаштирилган ҳисоб-китоб терминалларидан солиқ тўловчи томонидан фойдаланилиши;

 

жарима – 20 млн сўм;

 

● 4-қисм – техник талабларга мувофиқ бўлмаган ёки хизмат кўрсатиш электрон дастури бузилган назорат-касса техникаларидан фойдаланганлик

 

жарима – 20 млн сўм

 

Даромадлар ва (ёки) харажатларни ҳисобга олиш қоидаларини бузиш (СК 222-м.)

 

Жарима – 500 минг сўм

 

Солиқ базасини яшириш (камайтириб кўрсатиш) (СК 223-м.)

 

Яширилган (камайтириб кўрсатилган) солиқ базаси суммасининг 20%и миқдорида жарима

 

Солиқни (йиғимни) тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик (СК 224-м.)

 

Тўланмаган солиқ (йиғим) суммасининг 20%и миқдорида жарима

 

Ҳисобварақ-фактураларни расмийлаштириш тартибини бузиш (СК 225-м.)

 

Маҳсулот етказиб берувчиларга ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган ҚҚС суммасининг 20%и миқдорида жарима. Бунда маҳсулот етказиб берувчи ҳисобварақ-фактурада кўрсатилган солиқ суммасини бюджетга тўлаши шарт

 

Трансферт нархни белгилашда солиқларни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик
(СК 226-м.)

 

Тўланмаган солиқ суммасининг 40%и миқдорида жарима

 

Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг фойда улуши солиқ базасига киритилмаганлиги натижасида солиқни тўламаслик ёки тўлиқ тўламаслик (СК 227-м.)

 

Назорат қилинадиган чет эл компаниясининг солиқ базасига киритилиши лозим бўлган фойдасига нисбатан тегишинча фойда солиғи ёки ЖШДС бўйича тўланмаган солиқ суммасининг 20%и миқдорида, лекин 10 млн сўмдан кам бўлмаган миқдорда жарима

 

Ер майдонларидан ҳужжатларсиз ёхуд ер участкасига бўлган ҳуқуқни тасдиқловчи ҳужжатларда кўрсатилганидан каттароқ ҳажмда фойдаланилганда (СК 429-м. 13-қ.)

 

Солиқ ставкаси белгиланган солиқ ставкаларининг 4 баравари миқдорида белгиланади

 

Солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни тўлаш муддати бузилганда (СК 110-м.)

 

Пенянинг фоиз ставкаси ЎзР МБнинг шу даврда амалда бўлган қайта молиялаш ставкасининг 1/300 қисмига тенг этиб қабул қилинади.

Ҳар бир кечиктирилган кун учун пенялар солиқнинг тўланмаган суммасидан келиб чиқиб фоизларда белгиланади

 

Прочитано: 403 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика