Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 43 / Божхона

ДБҚ вакиллари халқаро божхона форумида иштирок этди

 

Хабарингиз бор, жорий йил 21–22 октябрь кунлари Москва шаҳрида халқаро божхона форуми бўлиб ўтди. Форум 4 та халқаро ташкилот ва 32 давлатнинг 150 дан ортиқ делегацияси, жами 2 300 нафардан ортиқ экспертларни жамлади. Нуфузли тадбирда Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси вакиллари ҳам қатнашди. 

 

Форумдаги иштироки доирасида Давлат божхона қўмитаси делегацияси дастлаб Россияда почта жўнатмаларининг расмийлаштирув тартиботлари билан яқиндан танишишди.

Ташриф давомида ўзбекистонлик божхоначилар ҳиндистонлик ҳамкасблари билан музокаралар ўтказди. Давлат божхона қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари в.б. И.Мухторов ва Ҳиндистон Республикаси Билвосита солиқлар ва божхона марказий кенгаши раиси А.Кумар иштирок этган мазкур учрашувда томонлар 2020 йил 10 декабрда Ўзбекистон – Ҳиндистон ўртасида божхона соҳасидаги ҳамкорлик юзасидан имзоланган Меморандум ижросини муҳокама қилишди. Меморандум ўзаро ахборотлар алмашинуви, АКТ соҳасида ҳамкорлик ва тажриба алмашишни назарда тутади.

Ташриф доирасида ДБҚ делегацияси Литва божхона хизмати вакиллари билан ҳам икки томонлама учрашув ўтказди. Унда асосий эътибор экспорт-импорт соҳасида электрон ахборот ва тажриба алмашиш истиқболларига қаратилди.

Латвия божхона делегацияси билан музокараларда ҳам томонлар электрон ахборот ва АКТ соҳасида ўзаро тажриба алмашиш имкониятларини муҳокама қилишди ва келгусида ҳамкорлик меморандумини имзолаш юзасидан келишувга эришилди.

Ўзбекистон божхона делегацияси Россиянинг «Скантроник» компанияси вакиллари билан учрашув ўтказди. Унда идентификацион кўрик мажмуалари соҳасидаги сўнгги янгиликларни миллий божхона тизимига янада кенгроқ татбиқ этиш масалалари атрофлича кўриб чиқилди.

ДБҚ вакиллари Россия Федерал божхона хизмати Москва вилояти божхонасининг «Электрон расмийлаштирув маркази»да бўлишди. Хабарингиз бор, бизда ҳам қатор вилоятларда «Масофавий электрон декларациялаш» божхона постлари жорий йилнинг 1 октябридан бошлаб ишга туширилди.

Ташриф доирасида ўзбекистонликлар делегацияси Тожикистон билан икки томонлама электрон ахборот тизимини ишга тушириш юзасидан қўшимча келишув имзолади.

Прочитано: 38 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика