Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 43 / Солиқ солиш

Аъзолик бадаллари – чегириладиган харажат

 

Корхона НР, Microsoft маркалардаги сервер ускуналарини ҳамда уларга Oracle дастурий таъминотини етказиб бериш билан шуғулланади. Компаниялар сайтида ҳамкорлик тўғрисидаги оферта жойлаштирилган, у муайян мазмундаги (масалан, ишлаб чиқарувчининг нархлари кўрсатилган) базалардан фойдаланиш ҳуқуқини, шунингдек ускуналарни етказиб беришга рухсатнома беради. Ҳамкорлик учун йиллик аъзолик бадали (валютада) тўланиши лозим.

Корхона фойда солиғини ҳисоблашда аъзолик бадали тўловини чегириладиган харажат деб ҳисоблаши мумкинми?

 

– Аъзолик бадалларини тўлашга оид харажатлар даромад олишга қаратилган фаолиятни юритиш мақсадида амалга оширилганлиги сабабли ушбу харажатлар иқтисодий жиҳатдан ўзини оқлайдиган харажатлар, ­яъни чегириладиган харажатлар деб эътироф этилади (СК 305-м.).

Солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайдиган харажатлар СКнинг 317-моддасида санаб ўтилган. Хусусан, улар жумласига нотижорат ва халқаро ташкилотларга тўланадиган бадаллар киритилган (СК ­317-м. 29-б.). Сизнинг ҳолатингизда ушбу банд қўлланилмайди, сиз тижорат ташкилотларига аъзолик бадалларини тўлаяпсиз.

 

Маълумот учун! Халқаро ташкилот – битимлар асосида ташкил этилган давлатлараро ёки нодавлат тусидаги бирлашма. Халқаро ташкилотлар халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ва халқаро ноҳукумат ташкилотларига бўлинади.

 

Ольга БУСАРОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 221 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика