Norma.uz
СБХ / 2021 йил / № 43 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Солиқларни гаровсиз бўлиб-бўлиб тўлаш мумкин бўлади

 

14.10.2021 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги ЎРҚ-722-сон Қонун қабул қилинди.

 

Биринчидан, СКнинг 99-моддаси 1-қисми 1-бандида белгиланишича, ДСҚ СКнинг 17-моддасида кўрсатилган солиқларни, шунингдек айланмадан олинадиган солиқни мол-мулкни гаровга бермаган ҳолда, кафилликсиз ёки банк кафолатисиз бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этишга ҳақли. Бундан ЖШДС, ижтимоий солиқ, тўлов манбаида олинадиган фойда солиғи ҳамда солиқ агенти сифатида тўланадиган ҚҚС мустасно.

СКнинг 100-моддаси 2-қисми манфаатдор шахс фаолиятни 3 йилдан ортиқ вақтдан буён амалга ошираётганлиги ҳамда ҳисобланган солиқларни ўз вақтида тўлаб келганлиги, аммо молиявий аҳволига кўра солиқ қарзини белгиланган муддатларда тўлаш имкониятига эга бўлмаганлиги учун солиқни тўлаш бўйича кечиктириш ёки бўлиб-бўлиб тўлаш имкониятини тақдим этувчи 31-банд билан тўлдирилди. Бунда СКнинг 101-моддаси 10-қисм билан тўлдирилди, унга асосан солиқ суммаси охирги 3 йил давомида тўланган солиқлар суммасининг ­50%идан ошмаслиги керак.

СКнинг 243-моддаси 1-қисми ­18-бандида белгиланишича, бошқалар қаторида қимматбаҳо металларни ишлаб чиқариш жараёнида ҳосил бўладиган парчаларни ва чиқиндиларни, қимматбаҳо металларнинг ўлчов пластиналари ва гранулаларини, қимматбаҳо ва ярим қимматбаҳо тошларни, шунингдек қимматбаҳо металлардан ва қимматбаҳо тошлардан ясалган ярим тайёр маҳсулотларни реализация қилиш бўйича айланма ҳам солиқ солишдан озод этилади.

Иккинчидан, СКнинг 378-моддаси 16-банди 2-хатбошига асосан энди профессионал ва олий таълим ташкилотларида (илгарифақат олий таълим муассасаларида) таълим олиш (ўзининг, шунингдек 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ёки эрининг (хотинининг) таълим олиши) учун тўловга йўналтирилган солиқ тўловчининг иш ҳақи ва бошқа даромадларига солиқ солинмайди.

СКнинг 483-моддаси 7 ва 8-қисмлар билан тўлдирилди, уларга асосан:

● «Ҳунарманд» уюшмасининг ­аъзоларига берилган солиқ имтиёзлари «Ўзбекзаргарсаноати» уюшмасининг аъзолари бўлган заргарлик буюмларини ишлаб чиқарувчи якка тартибдаги тадбиркорларга нисбатан 2023 йил 1 мартга қадар бўлган давр учун татбиқ этилади;

● Оролбўйида инновацияларни қўллаб-қувватлаш жамғармаси учун белгиланган тартибда шакллантириладиган рўйхатлар бўйича олиб кириладиган республикада ўхшаши ишлаб чиқарилмайдиган илмий-лаборатория асбоб-ускунаси, реагентлар ва сарфлаш материаллари 2024 йил 1 январга қадар бўлган давр учун ҚҚСни тўлашдан озод этилади.

Учинчидан, Божхона кодексининг 329-моддаси 10-қисм билан тўлдирилди, у товарларни импорт қилиш билан уч йилдан ортиқ вақтдан буён шуғулланаётган, божхона тўловлари бўйича мажбуриятларини яхши (ёки ўз вақтида) бажариб келган, лекин молиявий аҳволига кўра тўловларни белгиланган муддатда тўлаш имкониятига эга бўлмаган ТИФ иштирокчиларига божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш ҳуқуқини беради. Бунда божхона тўловларини бўлиб-бўлиб тўлаш имконияти охирги 3 йил давомида тўланган божхона тўловлари суммасининг 50% дан ошмайдиган сумма миқдорида, 6 ой муддатга божхона тўловларини таъминлаш қўлланилмаган ҳолда берилиши мумкин.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 15.10.2021 йилдан кучга кирди.

 

Эльмира СИРАЗИЕВА. 

Прочитано: 401 раз(а)

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика