Norma.uz

Танлов бўйича пенсия

 

Буюк Британиянинг давлат пенсия таъминоти тизими – жаҳондаги энг қадимгилардан. Ёшга доир пенсия тўғрисидаги қонун қабул қилингандан кейин дастлабки давлат пенсиялари 1908 йилдан бошлаб тўланган. 

 

 

Давлат томонидан кафолатланган

Буюк Британиядаги замонавий пенсия тизими кўпгина ривожланган давлатлардаги сингари кўп даражалидир. Чунончи халқаро ўлчовларга кўра ўта мураккаб ҳисобланади, ҳатто мажбурий пенсия таъминоти доирасида ҳам вариантларни танлаш имконияти кенг бўлади.

Базавий миқдор. Унинг асосий элементи базавий давлат пенсияси (Basic State Pension, BSP) ҳисобланади. Ушбу пенсия суғурта бадаллари тўлови бўйича етарли йиллар сонини тўплаган 65 ёшдан ошган эркакларга ва 60 ёшдан ошган аёлларга берилади. Ходимнинг даромади белгиланган миқдордан юқори бўлса, у ушбу бадалларни тўлайди ва шу тариқа махсус суғурта стажига эга бўлади. Мазкур стажга қараб базавий пенсия миқдори аниқланади. Базавий пенсия белгиланган даражадан юқори бўлиши мумкин эмас. Узоқ йиллардан буён давлат пенсияси миқдори нархлар ошишига қараб индексация қилинган, бу жами пенсия тўловларида унинг улуши камайишига олиб келган.

Базавий миқдор доирасида пенсия нафақасини ёки энг кам кафолатланган даромадни (Minimum Income Guarantee, MIG) олиш мумкин, у умумий солиқлардан молиялаштирилади. Нафақа пенсионернинг даромадларини текшириш асосида тайинланади. Олинадиган давлат, хусусий пенсиялар миқдори ва жамғармалар миқдори белгиланган миқдордан кам бўлса, қўшимча равишда белгиланган миқдордаги нафақа тайинланади.

Мазкур нафақа 60 ёшдан бошлаб тўланади. 2003 йилдан энг кам кафолатланган даромад пенсия кредитига (Pension Credit, PC) трансформация қилинади. Пенсия кредитининг асосий фарқли жиҳати шундан иборатки, бундай тўловлар 65 ёшдан бошлаб тўланади.

Иккинчи мажбурий миқдор. Шунингдек тақсимловчи ҳисобланади ва ходимнинг бадаллари ҳисобига молиялаштирилади. Базавий миқдорда тўланадиган пенсиядан фарқли ўлароқ, бунда пенсия миқдори ва тўланадиган бадаллар миқдори ўртасида бевосита боғлиқлик мавжуд. Иккинчи миқдор (устуворликлар мавжуд бўлмаганда) давлат пенсия дастури билан таъминланади, унда иш ҳақи мутаносиб равишда тўлаш назарда тутилган. Давлат пенсия дастурида иштирок этишни хоҳламаган ходим ундан чиқиши мумкин, лекин мазкур ҳолатда у қўшимча пенсия таъминотининг бирор-бир схемасида иштирок этиши шарт.

Давлат пенсия дастури (State Earnings Related Pension Scheme, SERPS) профессионал пенсия тизимларида иштирок этмаганларнинг иш ҳақига боғлиқ бўлган пенсияни таъминлаш мақсадида яратилган. 2002 йилдан бошлаб пенсия дастури «Иккинчи давлат пенсияси» (State Second Pension, S2P) дастури билан босқичма-босқич алмаштирилмоқда, у кичик даромад оладиган шахслар ва ногиронлар учун пенсиянинг муносиб миқдорини таъминлаб бериши лозим. Амалиётнинг кўрсатишича, кам даромад топадиган фуқаролар давлат пенсия дастурида қолишни афзал кўрган бир пайтда ёшлар ва даромади юқори бўлган фуқаролар давлат пенсия тизимидан қўшимча тизимга ўтишмоқда.

Мажбурий пенсия схемалари билан таъминловчи ўртача тайинлаш коэффициенти 47,6%ни ташкил этади.

 

Якка тартибда жамғариш

Қўшимча пенсия таъминоти. Буюк Британияда хусусий пенсияларни тайинлашнинг кўпгина турлича усуллари мавжуд. Профессионал пенсия тизимлари кенг тарқалган. Ходимлар иш берувчилар билан жамоа шартномаларини тузадилар, уларга асосан пенсия таъминоти учун бадаллар ажратилади ва пенсия тўлови шакллантирилади. Кўпгина профессионал пенсиялар белгиланган тўловлар механизмидан фойдаланадилар, янги тўлов миқдори охирги иш ҳақининг муайян улушига мос келади. Бироқ бадаллар миқдори белгиланган  схемадан ҳам фойдаланилади – уларда нафақа миқдори амалда пенсия расмийлаштирилганда маълум бўлади ва бадаллар, инвестиция даромади, пенсияга чиқиш ёшига боғлиқдир. Фуқаро шахсий пенсиялар тизими ёрдамида пенсияни жамғариши мумкин, бу тизим бадаллар миқдори белгиланган ҳолда шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварағига асосан фаолият юритади.

Буюк Британияда аҳолининг қўшимча пенсия таъминоти бўйича хизматчиларни шахсий суғурталашдан тортиб профессионал схемалар бўйича пенсия таъминотигача бўлган хизматларни кўрсатадиган суғурта компаниялари пенсия таъминоти тизимида муҳим роль ўйнамайди.

Қўшимча пенсия таъминоти пенсияларни сезиларли даражада табақалаштиради: энг бой пенсионерлар учун мажбурий ва ихтиёрий схемалар бўйича пенсия тайинлашнинг суммар коэффициенти («юқори» 5%) 87%ни, энг камбағаллар учун эса («қуйи» 5%) – фақатгина 21%ни ташкил этади.

 

Интернет тармоғи материаллари асосида.

 

Мавзувий сонни Алла Ромашко олиб боради.

Прочитано: 313 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика