Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 41 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Акциядорлик жамиятлари: мансабдор шахслар масъулияти оширилди

 

«Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида»ги Қонунга тузатишлар киритилди (5.10.2020 йилдаги ЎРҚ-640-сон Қонун).

 

Киритилган ўзгартиришлар қуйидагилардан иборат:

а) жамиятга етказилган мулкий зарар учун жавобгарлик масалаларида ишончли бошқарувчи кузатув кенгаши аъзоси ҳамда бошқарув директори ва аъзосига тенглаштирилди. Энди унинг ваколатлари ҳам хўжалик жамиятларида раҳбарлик лавозимини эгаллаш тақиқланган ҳолда камида бир йил муддатга тугатилиши мумкин. Эслатиб ўтамиз, у мулкий зарар етказганликда суд томонидан айбдор деб топилган бўлиши керак, шунингдек ваколатлар суднинг қарори бўйича тугатилади;

б) кузатув кенгаши ва бошқаруви аъзолари, директори ёки ишончли бошқарувчи томонидан содир этиладиган ноқонуний ҳаракатлар рўйхати кенгайтирилди. Унга қўшимча равишда қуйидагилар киритилди:

  • қонунда белгиланган ахборот тақдим этиш тартибини бузганлик;
  • битимлар тузилиши натижасида фойда олиш мақсадида битимлар тузиш тўғрисидаги қарорни қабул қилиш ёки битимлар тузишни таклиф этганлик;

в) аффилланган шахслар билан тузилган битимлар борасида қуйидагилар қайд этилди:

  • АЖ йиллик ҳисоботининг бир қисми ҳисобланган аффилланган шахслар билан тузилган битимлар ҳақидаги маълумотларда битимлар тузиш чоғида манфаатлар тўқнашуви тўғрисидаги ахборотлар кўрсатилиши лозим;
  • баҳоловчи ташкилот томонидан белгиланган бозор қиймати ҳисобга олинган, мустақил ташқи аудиторлик ташкилоти томонидан битимнинг шартлари ўрганилган ҳолда мажбурий тартибда битим тузиш тўғрисидаги қарор қабул қилиниши мезони ўзгартирилди. Илгари аффилланган шахснинг активлари қиймати олинар эди, эндиликда – битим миқдори АЖ соф активлари қийматининг 10%и ва ундан ортиғини ташкил этади;
  • АЖ аффилланган шахс билан тузилган битим ҳақидаги ахборотни битим тузилган пайтдан эътиборан 72 соат ичида Корпоратив ахборотнинг ягона порталида ҳамда ўз сайтида ошкор этиши шарт («Қимматли қоғозлар тўғрисида»ги Қонунга ҳам шундай норма киритилди, таҳр. изоҳи);

г) акциядорларнинг иқтисодий суд ишлари юритилиши доирасидаги процессуал ҳуқуқлари кенгайтирилди. Улар бир-биридан ва гувоҳлардан маълумотларни сўраб олишга, улардан ва жамиятдан нафақат аффилланган шахс билан тузилган йирик битимга ёки битимни ҳақиқий эмас деб эътироф этиш тўғрисидаги даъволар бўйича, балки ҳар қандай корпоратив низога тааллуқли бўлган барча ҳужжатларни олишга ҳақли. ИПКга ҳам тегишли қўшимчалар киритилди. Аввалгидек, давлат сирларини ёки қонун билан қўриқланадиган бошқа сирни ташкил этувчи ҳужжатлар бундан мустасно.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 5.10.2020 йилдан кучга кирди. 

 

Олег Заманов,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 46 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика