Norma.uz

Тўқсонинчи йиллардаги тартиб

 

Архивда пенсияни расмийлаштириш учун 1993–1995 йиллардаги иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома берилган, унда ҳисоб-китоб варақаларида алоҳида сатрда акс эттирилмаганлиги сабабли мажбурий суғурта бадаллари кўрсатилмаган. Ҳисоб-китоб варақалари иш ҳақидан ушланмалар келтирилган, бироқ уларнинг турлари кўрсатилмаган. Масалан, иш ҳақи ҳисобланди – 150 сўм, иш ҳақидан ушланмалар – 21 сўм.

1993–1995 йиллар учун мажбурий суғурта бадаллари ставкаси қандай бўлган? Пенсия жамғармаси бўлими пенсияни ҳисоблашда ушбу даврни стажга қўшадими? 

 

 

Илк марта «суғурта бадалларини тўлаш» тушунчаси «СССР фуқароларининг пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун билан жорий қилинган эди, пенсия ҳисоблаш учун иш стажи ушбу тўлов эвазига ҳисобга олинади. Мустақилликка эришилган кейин ҳам ушбу Қонун мустақил Ўзбекистон ҳудудида 1994 йил 1 июлга қадар, яъни 3.09.1993 йилда қабул қилинган «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонун кучга киргунига қадар амал қилган.

 

Маълумот учун. Вазирлар Маҳкамасининг 14.01.1994 йилдаги 9-сон қарорига мувофиқ СССР пенсия жамғармасининг Республика бўлими ташкил этилган, унинг вазифаларидан бири тўловчилар томонидан республика ҳудудида СССР Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари ўз вақтида тўланишини бўйича ишларни ташкиллаштириш бўлган. 

 

Аввал суғурта бадаллари ставкаси иш ҳақининг 1%ини ташкил этган, кейин босқичма-босқич оширилган. Шундай ҳолатлар ҳам бўлганки, ҳисоб-китоб қайдномаларида суғурта бадаллари алоҳида сатрларда берилмасдан умумий ушланмалар кўрсатилган.

Шу муносабат билан Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан иш ҳақидан ижтимоий таъминот учун ушланмаган қилинганлиги далили қўшимча равишда кўриб чиқилиши лозим (252-сон Низомнинг 57-банди). Бунда давлат муассасалари ва корхоналарида меҳнатга ҳақ тўлаш фонди ҳажмини яшириш ёки солиқ солишдан бўйин товлаш мақсадида «яширин» иш ҳақлари далиллари мавжуд эмаслигини ҳисобга олган ҳолда, ушбу далилни қўшимча равишда текширишга ўта зарурат бўлмайди. Иш ҳақидан умумий ушланмалар суммаси мавжуд бўлса, унда 1%лик суғурта бадаллари ҳам борлиги аниқ.

 

Зафаржон Хўжаев,

«Norma» МЧЖ эксперти.

Прочитано: 330 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика