Norma.uz

Ўқишни тугата олмаганда

 

Акам олий ўқув юртида ўқирди, бироқ охирги курсни тугата олмаган. Бу ҳақда маълумотнома бор.

Ушбу давр пенсияни ҳисоблашда стажга киритиладими?

 

– Олий таълим муассасаларида, аспирантурада, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, катта илмий ходим-изланувчилар институтида, таянч докторантурада, докторантурада ва клиник ординатурада кундузги ўқиш, шу жумладан чет элда ўқиш даврий ташга қўшилади (Қонуннинг 37-моддаси ­1-қисми «е» банди).

Бунда кундузги ўқишни мажбурий тартибда тугатиш тўғрисидаги талаб мавжуд эмас. Шу муносабат билан олий таълим муассасаларида (шу жумладан ўқиш ҳарбий хизматга тенглаштирилган ҳарбий таълим муассасаларида, шунингдек партия мактабларида), аспирантурада (стажёрлар-тадқиқотчилар-изланувчилар институтида), докторантурада (катта илмий ходимлар-изланувчилар институтида) ва клиник ординатурада, таянч докторантурада ва докторантурада (олий таълимдан кейинги таълим институтида), шу жумладан чет элда ўқишни тасдиқлайдиган диплом ёки маълумотнома тақдим этилиши етарли бўлади (252-сон Низомнинг 12-банди «е» кичик банди).

Прочитано: 582 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика