Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 41 / Бухгалтерга ёрдам

Қандай қилиб III чоракни хатосиз ёпиш мумкин

 

2020 йил III чорак учун солиқ ва молиявий ҳисоботларнинг «қизғин» саналари яқинлашмоқда. Корхонанинг кўпчилик ходимлари, жумладан бухгалтерия хизмати ходимлари ҳали ҳам масофадан ишлаётган бир вазиятда бухгалтер барча зарур ҳужжатларни тўплашига тўғри келади. Шундай паллада қандай қилиб хатоларни минималлаштириш мумкин?

Эксперт Татьяна ЛИМАРЕВА бу борадаги маслаҳатлари билан ўртоқлашади.  

 

1 E-faсtura электрон ҳисобварақ-фактуралар сервиси ёрдамида ким сизга 2020 йил июль-сентябрь ойлари учун ҳисобварақ-фактура ва бажарилган ишлар далолатномаларини тақдим этгани, контрагентлардан қайсиларига сиз шу даврда уларни тақдим этганингизни текширинг:

  • «Олинганлар» ёки «Жўнатилганлар» бўлимини танланг;
  • «Фильтр» тугмасига босинг;
  • зарур даврни кўрсатинг (масалан, 01.07.2020 й. – 30.09.2020 й.);
  • «Излаш» тугмасига босинг;
  • «Excel га юклаш»га босинг. Натижада сиз қулай Excel форматида олинган ва жўнатилган ЭҲФ ва бажарилган ишлар далолатномалари бўйича таққослаш учун реестрни оласиз. Уни компьютерингизнинг иш столидаги қулай жойга сақлаб қўйинг.

Товарлар, хизматларнинг барча кўрсаткичлари тўғри кўрсатилганлигини, тузатиш киритилаётган ҳисобварақ-фактуралар қилиш зарурлигини текширинг (СК 47-м. 4-қ., 257, 269-м.). Ушбу маълумотларни бухгалтерлик дастурида ҳисоб маълумотлари билан солиштиринг. Олдинги ҳисобот даври учун (2020 йил январь-июнь) барча ҳисобварақ-фактура ва бажарилган ишлар далолатномалари бўйича сизда бухгалтерия ўтказмалари амалга оширилганлигига ишонч ҳосил қилинг. Бунинг учун юқорида баён этилган тарзда олинган ва жўнатилган ЭҲФлар бўйича солиштириш файл-реестрини юклаб олиш ҳам мумкин.

 

2 Бухгалтерлик дастурида ҳисобот даври учун барча қолган бирламчи ҳужжатлар бўйича ўтказмаларни амалга оширинг. Бунинг учун:

  • «масофадан» ишлаганда 2020 йил июль-сентябрь ойлари учун олинган ҳужжатларни текширинг (фотоҳисоботлар, Телеграм-каналлардаги файллар, ходимлар сизга почта орқали жўнатган ҳужжатларнинг скриншотлари: буйруқлар, иш вақти ҳисоби табеллари, савдо агентлари ҳисоботлари, хизмат сафарлари ва корпоратив картадан маблағларни ишлатиш бўйича бўнак ҳисоботлари ва ҳ.к.);
  • Ҳисобот даври учун «Банк-мижоз» ёки «Интернет-банкинг» тизимлари ёрдамида ҳисобварақлардаги, шу жумладан КПКдаги маблағлар ҳаракати бўйича банк кўчирмасини шакллантиринг ва таҳлил қилинг. Асосий ҳисобварақ, иккиламчи ва махсус ҳисобварақлар, валюта ҳисобварақлари бўйича банк кўчирмаси ва бухгалтерлик дастури маълумотлари бўйича қолдиқни таққосланг. Эҳтимол, сиз ниманидир – қандайдир тўловни, ҳисобварақдан банк фоизи ёки «Банк-мижоз» тизими, терминалдан фойдаланганлик учун абонент тўловини ечишни ва ҳ.кни эътибордан қочиргандирсиз.
  • имкон қадар контрагентларингиздан ҳисобот даври учун электрон шаклда таққослаш далолатномаларини сўранг ва тузинг. Бу жуда муҳим, сабаби ўтган ҳисобот даври учун солиқ органлари ва бухгалтерларнинг ўзлари шакллантирилган ва тасдиқланган ЭҲФ кўрсаткичларида талай хатоларни аниқладилар. Бундан ташқари, энди Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби ҳам автоматлаштирилган режимга ўтказилган. Яъни ушбу солиқни тўловчилар ҚҚСни тўловчилар сингари Ҳисоб-китобнинг 010-сатри 3-устуни тўғри тўлдирилиши учун III чорак учун ЭҲФни шакллантиришлари зарур.

Сизнинг реализация қилинган ва олинган товарлар ва хизматлар бўйича кўрсаткичларингиз контрагентлар кўрсаткичлари билан тўғри келишига ишонч ҳосил қилинг.

Шунингдек, эҳтимол III чорак учун ҳисобварақ-фактураларнинг бир қисми сизда фақат қоғоз шаклида қолиб кетган бўлиши мумкин. Уларни албатта ЭҲФ тизимига ўтказиш шарт, сабаби олинган ва жўнатилган ҳисобварақ-фактуралар реестрлари (ҚҚС ҳисоб-китобига 4 ва 5-иловалар), шунингдек Айланмадан олинадиган солиқ ҳисоб-китоби ЭҲФ маълумотлари асосида шакллантирилади.

Бухгалтерлик дастурида ҳисобот даври учун иш ҳақи, дивидендлар, хизмат сафари пуллари ва бошқа тўловлар ҳисобланганлиги ва тўланганлиги акс эттирилганлигини текширинг.

Микрофирмалар ва кичик корхоналар 2020 йил май-декабрь ойларида ижтимоий солиқнинг 1% ставкасини қўллайдилар;

Қарз олиш ва сўндириш шартномаларини таҳлил қилинг. Улар орасида фоизсиз ёки «кам фоизли» (МБнинг қайта молиялаш ставкаси – 16%дан паст (10 сентябрга қадар), 10 сентябрдан бошлаб – 14%) олинган қарзлар мавжудлигини текширинг (СК 299-м. 4-қ., 463-м. 1-қ.) 

2020 йил 1 апрелдан 31 декабргача (31 декабрь ҳам киради) бўлган давр учун фоизсиз қарз олинганда қайта молиялаштириш ставкаси асосида аниқланадиган даромад фойда солиғи ва айланмадан олинадиган солиқ ҳисоблаб чиқарилаётганда қарз олувчининг жами даромади таркибига киритилмайди (ПФ-5978-сон 15-б. 8-хатбоши; Молия вазирлигининг 16.04.2020 йилдаги 06/04-01-03-32/1107-сон хати 9-б.).

 

  • 2020 йилнинг III чораги учун алоҳида, шунингдек ўсиб борувчи якунни ҳисобга олган ҳолда 9 ой (2020 йил январь-сентябрь) учун айланма-сальдо қайдномасини шакллантиринг. Унда «қизил ранг»лар, контрагентларнинг ёпилмаган суммалари ва ҳ.к. бўлмаслиги керак. Бунинг учун бухгалтерия ҳисобварақлари бўйича қолдиқларни контрагентлар бўйича таҳлилий ҳисоб билан солиштиринг (масалан, номи, шартнома №) 4000, 4200, 4300, 4700, 4800 и 6000, 6300, 6600, 6700, 6800, 6900 ва ҳ.к.;
  • таннархни шакллантиринг, даромадлар ва харажатлар счётларини (9000, 9100, 9300, 9400, 9500, 9600, 9700) ёпинг.

Шунингдек, барча ҳужжатлар, маълумотлар регистрлари, бухгалтерлик дастури ички регламент ҳисоботлари сизда ўз вақтида ўтказилганлигига ишонч ҳосил қилинг – даврни ёпиш, таннарх ва молиявий натижаларни шаклланишига таъсир кўрсатиши мумкин бўлган уларни шакллантириш даврийлиги ва кетма-кетлиги бузилмаган бўлиши керак.

Харажатлар таснифи, уларни таннархга, реализация қилиш бўйича харажатларга, маъмурий ва бошқа харажатларга тўғри киритилганлигини текширинг. Фойда солиғини тўловчилар барча харажатлар чегириладиган ва чегирилмайдиган харажатларга тўғри киритилганлигини диққат билан таҳлил қилишлари зарур. Бунда сизга «Norma» компанияси эксперти Наталья ­МЕМЕТОВАнинг маслаҳати ёрдам беради («СБХ»нинг 16.06.2020 йилдаги 24 (1348)-сонида чоп этилган).

Фойда солиғи ёки айланмадан олинадиган солиқни ҳисоблаб чиқаринг ва ҳисобда ўтказма билан акс эттиринг - Дт 9810 Кт 6410.

 

3

Агар сизнинг корхонангиз кичик бизнес субъектлари жумласига кирмаса, 25 октябрга қадар 2020 йил III чорак учун молиявий ҳисоботни – Бухгалтерия баланси ва III чорак учун Молиявий натижалар тўғрисидаги ҳисоботни тўлдиринг ва топширинг (Чораклик ва йиллик молиявий ҳисобот тақдим этиш муддатлари тўғрисидаги низом 1-4-б., АВ рақами 942, 3.07.2000 й.)  

 

4

Агар карантиндан чиққандан кейин сиз олдинги ҳисобот даврлари учун ҳисоб маълумотларида хатоларни аниқлаган бўлсангиз:

  • молиявий ҳисобот кўрсаткичларига тузатиш киритинг (Қоидалар 15-б., АВ рақами 1209, 24.01.2003 г.);
  • солиқ ҳисоботини қайта топширинг (СК 83-м.1-қ.).

 

buxgalter.uz.

Прочитано: 312 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2020-10-15 10:31:29, Гость_абдурауф андижондан:
Если Вы являетесь клиентом компании Norma (подписчиком годового комплекта электронной/печатной версии газет или пользователем программного продукта "Законодательство РУз", заключившим договор на 12 месяцев), Вы можете задать вопросы экономико-правовой тематики,  воспользовавшись Справочной службой «Мы отвечаем»!

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика