Norma.uz

Манзил бўйича ёрдам

 

Бизда бепул озиқ-овқат ва кийим-кечак оладиган пенсионерлар ҳам борми? 

 

– Бундай тоифадаги пенсионерлар жумласига ­1941–1945 йиллардаги уруш фахрийлари, шунингдек фашист концлагерларининг собиқ вояга етмаган тутқунлари ва Ленинград шаҳридаги блокада даврида ишлаган фуқаролар киритилади. Улар асосий озиқ-овқат маҳсулотлари, гигиена товарлари, шунингдек маҳаллий ишлаб чиқарилган зарур кийим-кечаклар ва пойабзал билан таъминланади.

Рўйхатга 15 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда аёллар ва эркаклар учун 10 номдаги кийим-кечак ва пойабзаллар киритилган (ВМнинг 28.04.2018 йилдаги 317-сон қарорига 1, 2-иловалар).

Ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз кексалар ва ногиронларга ижтимоий хизматлар ва ёрдам кўрсатилади, бу ишлар ижтимоий хизматларнинг шакллантирилган якка тартибдаги дастурлари асосида амалга оширилади. Фуқароларнинг бундай тоифаларига 19 номдаги зарурий озиқ-овқат маҳсулотлари ва гигиена воситалари берилади (Низомга 5-илова, ВМнинг 10.08.2015 йилдаги 237-сон қарори билан тасдиқланган).

Прочитано: 45 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика