Norma.uz
Норма маслахатчи / 2020 йил / № 41 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

 

Тақдим этилаётган, шунингдек сўнгги пайтда қабул қилинган бошқа ҳужжатларнинг тўлиқ матни билан «Norma» АҚТ ва nrm.uz сайтида танишиб чиқишингиз мумкин.

 

Қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар айланмаси соддалаштирилди

 

Президент томонидан қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлардан ва ўрмон фонди ерларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишга қаратилган Қонун имзоланди (29.09.2020 йилдаги ЎРҚ-639-сон). 

 

Ўрмон хўжалиги давлат қўмитаси – ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган

Қонунга мувофиқ Давлат ўрмон хўжалиги органларнинг мансабдор шахслари қўмита номидан ишларни кўриб чиқишга ва жарималар тайинлашга; МЖТКнинг 77-м. 1 ва 2-қ., 78-м., 79*-м., 83-м., 84*-м., 90*-м. 1-қ. бўйича ҳуқуқбузарликлар содир этилганда маъмурий йўл билан ушлаб туришга; буюмларни кўздан кечиришга; МЖТКнинг 78-м., 79*-м.., 84*-м, 90*-м. 1-қ. бўйича ҳуқуқбузарликлар содир этилганда – транспорт воситаларини кўздан кечириш ва маъмурий жазо қўллашга ҳақли.

 

Ерга оид муносабатларнинг янги форматлари

Киритилган тузатишлар билан ер участкаларини қуйидаги мақсадларда тақдим этишга рухсат этилди:

1) инвестиция шартномаси ёки давлат-хусусий шериклик (ДХШ) шартномаси асосида – 3 йилдан кам бўлмаган ва 49 йилдан ошмайдиган муддатга қуйидаги субъектларга ижарага берилади:

  • қишлоқ хўжалигида фойдаланишдан чиқиб кетган суғориладиган ерлар ва лалми ерларни – Ўзбекистон фуқароларига ва қишлоқ хўжалиги корхоналарига;
  • ўрмон фондининг фойдаланилмаётган ерларини – жисмоний ва юридик шахсларга;
  • яйловлар, бўз ерлар, кўп йиллик дов-дарахтларни - Ўзбекистон фуқароларига, қишлоқ хўжалиги корхоналарига, шунингдек Ўзбекистон резидентлари бўлган инвесторларга;

2) қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерлар қишлоқ хўжалиги маҳсулоти етиштириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга (уларни учинчи шахсларга бериш ҳуқуқисиз) қуйидаги муддатларга иккиламчи ижарага берилади:

  • тарафларнинг келишувига кўра белгиланган, бироқ ижарага бериш шартномаси муддатидан ортиқ бўлмаган муддатга – инвестиция шартномаси ёки ДХШ доирасида;
  • бир йилгача – бошқа ҳолатларда (масалан, фермер хўжаликлари томонидан – қишлоқ хўжалиги экинларини оралатиб экиш учун).

Ерларни иккиламчи ижарага бериш тартиби кейинроқ Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади;

3) деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкалари эгалари ўзига мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилишга берилган ер участкаларини ёки ушбу ер участкаларининг бир қисмини қишлоқ хўжалиги маҳсулотини етиштириш мақсадида юридик ва жисмоний шахсларга вақтинча фойдаланишга бериши мумкин. Вақтинча фойдаланиш тартиби тарафларнинг келишуви асосида белгиланади. Бунда деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер участкалари эгаларининг ушбу ер участкаларига бўлган мерос қилиб қолдириладиган умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи сақланиб қолади.

 

Суғориладиган ерлар – фақат қишлоқ хўжалиги учун

Суғориладиган ерларни қишлоқ хўжалигидан бошқа мақсадлар учун, шу жумладан саноат ва фуқаролик объектлари (бинолар ва иншоотлар) қурилиши учун, шунингдек унумдор тупроқ талаб этилмайдиган илғор технологияларнинг (гидропоника ва бошқалар) янги усуллари қўлланиладиган иссиқхоналар қурилиши учун ажратишга йўл қўйилмайди. Бундан Президентнинг қарорига мувофиқ ерларни ажратиш мустасно.

Корхоналар, бинолар ва иншоотлар қурилиши учун алоҳида қимматга эга бўлган унумдор суғориладиган қишлоқ хўжалиги ерлари** алоҳида ҳолларда Президентнинг қарорига биноан берилади. Илгари бундай ҳуқуқ Вазирлар Маҳкамасига берилган эди.

 

Дам олиш зоналари қандай ташкил этилади

Рекреация зоналари – географик ва иқлимий шароитларга эга муҳофаза этиладиган, туризм ва аҳолининг оммавий дам олишини ташкиллаштириш учун яроқли бўлган табиий ҳудудларни ташкил этиш тартибига тузатишлар киритилди:

  • давлат ўрмон фонди участкаларида – Ўрмон хўжалиги давлат қўмитасининг тақдимномасига биноан Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ва Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан келишилган ҳолда маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари билан ташкил этилади;
  • бошқа ҳолларда – Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон Касаба уюшмалари федерацияси Кенгаши ва Соғлиқни сақлаш вазирлигининг биргаликдаги тақдимномасига биноан маҳаллий давлат ҳокимияти органлари қарорлари билан ташкил этилади.

 

Ҳужжат Қонун ҳужжатлари маълумотлари миллий базасида (lex.uz) эълон қилинган ва 30.09.2020 йилдан кучга кирди. 

 

*Ўрмон фонди ерларининг бир қисмига.

**Ўртача туман балл бонитетининг 20%идан ошадиган кадастр баҳосига эга бўлган.

 

Прочитано: 166 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика