Norma.uz

«Хусусий» ишловчилар учун пенсия

 

Пенсияни расмийлаштириш чоғида у ёки бу вазият билан боғлиқ кўпгина саволлар туғилади. Булар стаж, медаль билан тақдирланганлар учун имтиёзлар ёки боғдорчилик билан шуғулланаётганлар учун зарур ҳужжатлар ҳақидаги саволлар кўп учрайди. Ушбу соннинг саҳифаларида «Norma» МЧЖ экспертлари томонидан кўпгина саволларга тушунтиришлар берилган.

 

 

Экспертдан сўранг

 

«Хусусий» ишловчилар учун пенсия

 

Ҳозирги пайтда аҳолининг кўп қисми расмий ишга жойлашмаган ҳолда тирикчилик учун даромад топмоқда. Бу давр зое кетмаслиги ва пенсияга чиқишда иш стажига ҳисобга олиниши учун «ўзини ўзи банд қилган» мақомини олиш лозим. Бу мақом қандай олиниши ҳақида «Norma» МЧЖ эксперти Зафаржон Хўжаев сўзлаб берди. 

 

– Кимлар ўзини ўзи банд қилганлар тоифасига киради?

– Ўзини ўзи банд қилган шахслар рўйхатига турли фаолият турлари киритилган, масалан, репетиторлик, болаларни, кексаларни парваришлаш, таъмирлаш, уйдаги юмушларга кўмаклашиш, таржима хизматлари ва ҳ.к. Рўйхатга жами тадбиркорлик фаолиятининг 67 та тури киритилган (Рўйхат, 8.06.2020 йилдаги ПҚ-4742-сон қарор билан тасдиқланган).

 

– Ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтиш учун қаерга мурожаат қилиш ва бунда қандай ҳужжатларни тақдим этиш лозим?

– Ўзини ўзи банд қилган шахсларни рўйхатга олиш хабар бериш тартибида ўзини ўзи банд қилган сифатида рўйхатдан ўтганликни тасдиқловчи матрицали штрих код (QR-код) берган ҳолда махсус мобиль илова ёхуд солиқ тўловчининг шахсий кабинети орқали амалга оширилади ҳамда вақтинчалик меҳнат гувоҳномаларини бериш тартиби бекор қилинади (ПҚ-4742-сон қарорнинг 3-банди).

 

– Ўзини ўзи банд қилганда пенсия қандай ҳисобланади?

– Ўзини ўзи банд қилган шахсларга барча фуқаролар учун белгиланган тартибда пенсия ҳисобланади. Бунда пенсия ҳисоблаш учун иш ҳақи миқдори якка тартибдаги тадбиркорлар учун ўрнатилган тартибда аниқланади.

Иш ҳақи миқдори 2020 йил учун БҲМнинг камида 50%и ҳажмида тўланган ижтимоий солиқдан келиб чиққан ҳолда белгиланади (ПҚ-4742-сон қарорнинг 3-банди).

Пенсия миқдорини ҳисоблаб чиқариш учун ҳисобга олинадиган муайян ой (йил) учун якка тартибдаги тадбиркорнинг иш ҳақи қуйидаги тарзда аниқланади: тўланган ижтимоий солиқ суммаси микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун белгиланган амалдаги солиқ ставкасига бўлинади ва ҳосил бўлган натижа 100 га кўпайтирилади (Низомнинг 39-банди, ВМнинг 22.02.2016 йилдаги 46-сон қарорига 1-илова).

 

МИСОЛ. 2020 йил июль ойи учун ижтимоий солиқ 111 500 сўм миқдорида тўланган. Тегишинча, 2020 йил июль ойи учун даромад 929 166,67 сўмни (111 500 / 12 х 100) ташкил қилган, бунда 12% – микрофирмалар ва кичик корхоналар, шунингдек фермер хўжаликлари учун белгиланган ижтимоий солиқ ставкаси.

Ўзини ўзи банд қилган шахс ижтимоий солиқ миқдорини оширган ҳолда пенсияни ҳисоблаб чиқариш учун қабул қилинадиган иш ҳақи миқдорини ошириши мумкин.

Шу тариқа, 2020 йил июль ойи учун 275 минг сўм миқдорида ижтимоий солиқ тўланган тақдирда, июль ойи учун даромад 2 291 666,67 сўмни (275 000 / 12 х 100) ташкил этади.

 

Маълумот учун. Пенсияни ҳисоблаш учун пенсия ҳисоблаш базавий миқдорининг 10 бараваридан кўп бўлмаган ўртача ойлик иш ҳақи суммаси қабул қилинади. 2020 йил 1 сентябрдан унинг миқдори 2 624 700 сўмни ташкил этади. (Қонуннинг 31-моддаси; ПФ-6038-сон Фармоннинг 2-банди).

 

Маълумот учун.

Ташкилот маъмурияти ходим пенсия ёшига тўлган кундан кечиктирмай уни пенсияга чиқиш ҳуқуқига эга бўлганлиги ҳақидаги ХАБАРДОР ҚИЛИШИ ШАРТ.

Прочитано: 224 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика