Norma.uz

Медаль – имтиёзларсиз

 

1990 йилда «Меҳнат фахрийси» медали билан тақдирландим. Медаль асосида пенсия ёшига етганимда имтиёзга эга бўлишим айтилган эди.

Бироқ ҳозир Пенсия жамғармасида ушбу медаль бўйича норматив ҳужжатлар ўз кучини йўқотганлигини айтиб, имтиёзни рад этишяпти.

«Меҳнат фахрийси» медалининг ҳуқуқий мақомини тасдиқлайдиган норматив ҳужжат мавжудми ва пенсияга чиқишимда имтиёзлар берилиши лозимми? 

 

Афсуски, пенсия тўғрисидаги қонун ҳужжатлари меҳнат фахрийларига алоҳида имтиёзлар назарда тутилмаган.

Ўзбекистон Республикасида алоҳида хизмат кўрсатган шахслар учун, кўрсатган хизматидан қатъи назар, пенсия ҳисоблашнинг базавий миқдорининг 100%идан 150%игача миқдорда пенсияга устамалар назарда тутилган («Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 28-моддаси «к» кичик банди).

Президентнинг «Фахрий унвонлар учун тўлов миқдорини ошириш тўғрисида»ги Фармони (17.12.2007 йилдаги ПФ-3942-сон) билан Фахрий унвонлар учун ойлик тўловлар миқдорлари тасдиқланган. Бироқ «Меҳнат фахрийси» унвони унга киритилмаган.

I ёки II даражали «Меҳнат фахрийси» кўкрак нишони билан тақдирланган шахслар «Нуроний» жамғармаси маблағлари ҳисобидан бир йўла тўланадиган мукофот олишга ҳақли эканлигини қўшимча қиламиз (Низомнинг 8-банди, 14.07.2017 йилдаги ПҚ-3133-сон қарорга ­1-илова).

 

Маълумот учун!

Гувоҳлар кўрсатмалари асосида иш ҳақини БЕЛГИЛАШГА ЙЎЛ ҚЎЙИЛМАЙДИ. Лавозим бўйича маош тўғрисидаги штат жадвалидан кўчирмалар ва жамоат ташкилотларининг аъзолик чипталари иш ҳақини тасдиқловчи ҳужжат БЎЛА ОЛМАЙДИ.

Прочитано: 402 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика