Norma.uz

Далил учун ҳужжат

 

Фамилиямни икки марта ўзгартирганман.

Пенсияни расмийлаштиришда буни ҳужжатлар билан тасдиқлашим лозимми? 

 

Ҳа, фамилияси, исми, отасининг исми ўзгартирилганлиги тўғрисидаги ҳужжатни тақдим этиш лозим.

Фамилияси, исми, отасининг исми ўзгартирилганлигини тасдиқлайдиган ҳужжатлар сифатида никоҳ тўғрисидаги гувоҳнома, фамилияси, исми, отасининг исми ўзгартирилганлиги тўғрисидаги маълумотнома, никоҳ бекор қилинганлиги тўғрисидаги гувоҳнома, фуқаролик ҳолати далолатномасининг тегишли ёзувидан кўчирма, хорижий давлатларнинг ваколатли органлари (мансабдор шахслари) маълумотномаси тақдим этилади (252-сон Низомнинг 12, 21-бандлари).

 

Маълумот учун!

Ўзбекистонда ДОИМИЙ яшайдиган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг хорижда ишлаган вақти Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномаларида бошқача қоида назарда тутилмаган бўлса, Ўзбекистондаги меҳнат фаолиятига тўғри келадиган стажнинг 1/3 қисмидан ортиқ бўлмаган миқдорда стажга ҚЎШИЛАДИ.

Прочитано: 347 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика