Norma.uz

Ҳарбий пенсионерлар

 

30.07.2020 йилдаги ПФ-6038-сон Фармонга мувофиқ 2020 йил 1 сентябрдан бошлаб пенсиялар оширилиши натижалари бўйича ҳарбий пенсионерлар учун пенсиялар 1,1 баравардан кам миқдорда оширилган.

Тушунтириб берсангиз, Фармон ЎзР фуқароларининг айрим тоифаларига, айнан Мудофаа вазирлигининг пенсионерларига татбиқ этилмаслиги мумкинми? 

 

– Президентнинг «Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони (30.07.2020 йилдаги ­ПФ-6038-сон) билан барча турдаги пенсиялар 1,1 бараварга оширилиши назарда тутилган.

Шунингдек айрим техник жиҳатларни ҳам ҳисобга олиш лозим. Фуқароларнинг пенсияси оширилиши пенсияни ҳисоблашнинг базавий миқдорига боғлиқ, яқин вақтгача у базавий ҳисоблаш миқдори билан бир вақтда оширилган эди.

Бунда ҳарбий хизматларчилар пенсиясининг оширилишида айнан БҲМ кўрсаткичи ҳисобга олинади. Бироқ ПФ-6038-сон Фармонда унинг оширилиши назарда тутилмаган.

Тақдим этилган маълумотга мувофиқ ҳарбий хизматчиларнинг пенсияси 9%га оширилган. Мазкур вазият ҳарбий хизматларнинг пенсиясини ҳисоблашда ҳисобга олинадиган умумий пул таъминоти таркибига қўшиладиган озиқ-овқат таъминоти учун компенсация БҲМ миқдорига боғлиқлиги билан асосланади.

БҲМ миқдори оширилмаганлигини ҳисобга олган ҳолда, озиқ-овқат таъминоти учун компенсация миқдори ҳам оширилмаган. Натижада пул таъминотининг умумий суммар миқдори 9%га оширилган, ва тегишинча, пенсия миқдори ҳам 9%га оширилган.

Прочитано: 409 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика