Norma.uz

Дастлабки ҳисоб-китоблар

 

Эркак узоқ вақт (10–15 йил) энг кам иш ҳақи олган, пенсияга чиқишидан 2–3 йил олдин унинг иш ҳақи анча ошган (2 млн сўм ва ундан юқори бўлган).

Бу унинг пенсияси миқдори таъсир қиладими? Ёшга доир пенсияга чиқиши учун умумий стажи етарли – 25 йилдан ортиқ. 

 

Ҳа, албатта, таъсири бўлади. Пенсия миқдори энг кам иш ҳақига тенг бўлган ўртача ойлик иш ҳақидан ҳисобланган суммадан фарқ қилади. Пенсия ҳисоблаш учун қабул қилинадиган ўртача ойлик иш ҳақи миқдори кетма-кет 60 календарь ой учун ҳисобланган иш ҳақининг умумий суммасини 60 га бўлиш орқали аниқланади.

Буни инфляцияни ва нарх ошишини ҳисобга олмаган ҳолда мисолларда кўриб чиқамиз.

 

1-МИСОЛ. Шахс 60 ой давомида ойига 679 330 сўмдан (меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори) иш ҳақи олган. Тегишинча, ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 679 330 минг сўмни (679 330 х 60 / 60) ташкил қилади.

Мазкур ҳолатда стаж 25 йил бўлганда пенсия миқдори 373 631,5 сўмни (679 330 х 55 %) ташкил қилади.

Пенсия миқдори энг кам пенсиядан камлигини ҳисобга олган ҳолда, пенсионерга 466 680 сўм миқдорида пенсия тайинланади.

 

2-МИСОЛ. Фуқарога дастлабки 2 йилда ойига 679 330 сўмдан, охирги 3 йилда эса – 2 млн сўмдан иш ҳақи тўланган. Тегишинча, ўртача иш ҳақи миқдори 1 471 732 сўмни (679 330 х 24 + 2 000 000 х 36) / 60) ташкил қилади.

Мазкур ҳолатда стаж 25 йил бўлганда, пенсия миқдори 809 452,6 сўмни (1 471 732 х 55 %) ташкил қилади, бу 466 680 сўмдан анча юқори.

 

3-МИСОЛ. Фуқарога дастлабки 3 йилда ойига 679 330 сўмдан, охирги 2 йилда эса – 2 млн сўмдан иш ҳақи тўланган. Ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 1 207 598 сўмни (679 330 х 36 + 2 000 000 х 24) / 60) ташкил қилади.

Мазкур ҳолатда стаж 25 йил бўлганда пенсия миқдори 664 178,9 сўмни (1 207 598 х 55 %) ташкил қилади, бу ҳам 1-мисолдаги суммадан анча юқори.

 

4-МИСОЛ. Фуқарога 5 йил мобайнида меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори, охирги йили эса – 2 млн сўм тўланган. Пенсия миқдори, агар фуқарога 6 йилда меҳнат ҳақ тўлашнинг энг кам миқдори тўланган бўлса, ушбу миқдордан фарқ қилади.

Ўртача ойлик иш ҳақи миқдори 943 464 сўмни (679 330 х 48 + 2 000 000 х 12) / 60) тшкил қилади.

Стаж 25 йил бўлганда пенсия миқдори – 518 905,2 сўмни (943 464 х 55 %) ташкил қилади.

Прочитано: 340 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика