Norma.uz

Халқаро стандартлар бўйича

 

Бунгунги кунда Ўзбекистонда 700 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган шахслар, шу жумладан 100 мингдан ортиқ ногиронлиги бўлган 16 ёшгача болалар истиқомат қилади. 

 

«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонунда ногиронларнинг ҳуқуқлари тўғрисидаги халқаро стандартлар ва БМТ Конвенцияси талаблари назарда тутилган, шунингдек «ногирон» сўзи ўрнига «ногиронлиги бўлган шахс» тушунчасидан фойдаланилиши ушбу тоифа вакилларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишга хизмат қилади.

«Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида»ги Қонуннинг қабул қилиниши ҳамюртларимизга амалдаги қонун ҳужжатларида мавжуд бўлмаган янги имтиёзлардан фойдаланиш имконини беради.

Қонун кучга кириши билан тиббий комиссиялар фаолияти яхшиланади, мурожаат этувчи 10 календарь кун мобайнида хулосани олади. Тиббий кўриклар бепул ўтказилади. Ногиронлиги бўлган шахс амбулатор ва стационар шароитларда имтиёзли даволанади, шунингдек уларнинг протез ва ортопедик ускуналарга бўлган эҳтиёжлари қондирилади.

Ногиронлиги бўлган шахслар учун йўлаклар, пандуслар, жамоат транспортида махсус жойлар ташкил этилади, бекатларда кириш ва чиқиш учун қулайликлар яратилади. Улар учун таълимнинг барча босқичлари имтиёзлар назарда тутилган:

  • коллеж ва техникумларда касбга ўқитиш давлат ҳисобидан таъминланади;
  • олий маълумот олиш учун умумий контингентнинг 2%и ҳисобидан давлат грантлари ажратилади.

Маҳаллий ҳокимликлар зиммасига ногиронлиги бўлган шахсларнинг яшаш шароитларини яхшилаш масъулияти юкланади. Кўмак олиш, шу жумладан никоҳ ва оила қуриш, фарзандликка олиш, болани парваришлар билан боғлиқ мажбуриятларни бажаришда уй ва яшаш жойи бўйича хизматлар кўрсатиш юзасидан ҳуқуқлари таъминланади.

Давлат томонидан ногирон болаларни тарбиялаётган оилалар моддий ёрдам, маслаҳат ва бошқа кўмаклар кўрсатилади ҳамда қўллаб-қувватланади.

Ушбу Қонун Тошкентда бўлиб ўтган Сенатнинг VII ялпи мажлисида сенаторлар томонидан маъқулланган.

 

Манба: gazeta.uz.

 

Маълумот учун!

I гуруҳ ногирони ёки 80 ёшдан ошган кексаларни парваришлаш бўйича ТЕКШИРУВ далолатномасини расмийлаштириш ДАВРИЙЛИГИ ҳар 12 ойда белгиланади.

Прочитано: 414 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика