Norma.uz
Кадрлар бўлими
20.10.2016 Ҳужжатлар ҳисоби
Бизнинг кадрлар бўлимидаги ходим меҳнат дафтарчаларини ишончнома бўйича олади. Меҳнат дафтарчаларини қабул қилиб олиш ва сарф қилиш китобини ким юритиши керак? Бухгалтер ёки кадрлар бўлими ходими юритишига асос бўладиган меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни кўрсатсангиз.
далее...»»
20.10.2016 Меҳнат дафтарчаси: расмийлаштириш жиҳатлари
Ишловчи талабанинг меҳнат дафтарчасини қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин? Учинчи босқич талабасини хусусий корхонага 0,5 ставкага ишга қабул қилдик. 6-иш кунида унга меҳнат ва пенсия дафтарчаларини очдик. Уларни тўлдиришнинг айрим жиҳатлари хусусида тушунтириш берсангиз. Қуйидаги фикрларимиз тўғрими: 1) меҳнат дафтарчасидаги титул варағининг «Ma’lumoti» сатрида «umumiy o’rta» деб кўрсатиш керак (олий ўқув юртига киргунча у лицейни тугатган); 2) «Kasbi, mutaxassisligi» сатри бўш қолади, чунки лицейда мутахассисликка ва касбга ўргатмайдилар; 3) стаж тўғрисидаги саҳифасининг 3-устунида: аввал ишга қабул қилинганлиги ҳақида ёзув қайд этилади, сўнгра диплом олганида «(сана)дан (сана)гача даврда ўқув юртида (муассаса номи) ўқиган» деб ёзиладими?
далее...»»
28.09.2016 Меҳнат ҳақини тўлаш тартиби
Ташкилотимиз кичик бизнес субъектларига бухгалтерия ҳисобини юритиш хизматларини кўрсатади. Мижозларимиздан бири – микрокорхона директори фаолиятининг мавсумий тусдалиги муносабати билан 1/7 ставкада (бир ойда 3 иш куни) ишлаши ҳақида буйруқ чиқарди. Ставка 350 минг сўмга тенг. Биз ойда 3 кун ишлашга ҳақли эканлигини, бироқ бунда ишланган кунлар сонига қарамай, унинг иш ҳақи 322 474,24 сўмдан кам бўлмаслиги кераклигини унга тушунтиришга уриняпмиз. Меҳнат кодексининг 155-моддасида айтилганидек: «Муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас. Меҳнат ҳақининг энг кам миқдорига қўшимча тўловлар, устамалар, рағбатлантириш тарзидаги тўловлар, нормал иш вақтидан четга чиққан ҳолда бажарилган ишлар учун оширилган миқдорда тўланадиган ҳақлар (МКнинг 157, 158-моддалари), шунингдек район коэффициентлари (МКнинг 153-моддаси 4-қисми) қўшилмайди». МКнинг ушбу қоидаларидан келиб чиқилса, ишланган кунлар сони эмас, балки меҳнат нормалари ва меҳнат вазифалари асосий жиҳат ҳисобланади. Яъни ходим учун ойда 3 кун норма бўлса, демак, унинг ойлик маоши 2,476 х 130 240 = 322 474,24 сўмдан кам бўлмаслиги керак.
далее...»»
28.09.2016 Ишга қараб ҳақ тўланади
Меҳнат кодексига мувофиқ, муайян давр учун белгиланган меҳнат нормасини ва меҳнат вазифаларини тўлиқ бажарган ходимнинг ойлик меҳнат ҳақи қонун ҳужжатларида Меҳнатга ҳақ тўлаш ягона тариф сеткасининг биринчи разряди бўйича белгиланган миқдордан оз бўлиши мумкин эмас. Қуйидагиларга тушунтириш берсангиз: Вақтбай (маошли) меҳнатга ҳақ тўлаш тизимида нима меҳнат нормаси ҳисобланади? Агар ходим штат жадвалига кўра 322,5 минг сўмлик маош тайинланган лавозимни эгалласа, бироқ меҳнат шартномаси шартларига кўра ойда 3 кун ишласа, меҳнат ҳақи суммасини қандай қилиб тўғри ҳисоблаш мумкин? Унга ушбу 3 кун учун 322,5 минг сўмдан кам сумма тўланса, бу МКни бузиш бўлмайдими?
далее...»»
21.09.2016 Таътилда ҳам байрам ҳисобга олинади
Бу йил Ўқитувчи ва мураббийлар куни (1 октябрь) шанба кунига тўғри келади, у календарда дам олиш куни деб белгиланган. Бу кун менинг таътил давримга тўғри келар экан. Ташкилотимизда 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган. Бу кун йиллик меҳнат таътилимга қўшимча сифатида қўшиладими? Агар қўшилмаса, қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида?
далее...»»
21.09.2016 Рағбатлантириш тарзидаги тўловлар – иш берувчининг хос ҳуқуқи
Мени пенсионер сифатида ёзнинг 2 ойига ишдан бўшатдилар. Ижодий олий ўқув юрти ходими сифатида кўп йил ишлаганим учун устама оламан. Сентябрдан мени яна ишга таклиф этдилар. Агар ишдан бўшаганимдан ишга қабул қилинган пайтимгача 2 ойу 3 кун ўтган бўлса, кўп йил ишлаганлик учун устама олишга ҳақли бўламанми?
далее...»»
21.09.2016 Жазоланганлар рағбатлантирилмайди
Апрель ойида меҳнат мажбуриятларимни ўз вақтида бажармаганлигим учун ҳайфсан эълон қилинди. Июнь ойида барча ходимлар қатори ҳеч қандай чегирмасиз мукофот олдим. Июль ойида ички меҳнат тартиби қоидаларига ўзгартиришлар киритилди. Мустақиллик куни муносабати билан барча ходимлар мукофотланган август ойида эса мендан мукофотнинг 50%и ушлаб қолинди. 1. Июль ойида ички меҳнат тартиби қоидаларига киритилган ўзгартиришлар апрель ойида чиқарилган ҳайфсанга нисбатан амал қиладими? 2. Иш берувчи меҳнат борасида жазоланиши сабабли ходимни давлат байрами муносабати билан бериладиган мукофотдан маҳрум қилишга ҳақлими? 3. Мени июнда мукофотдан маҳрум этмай, августда 50%ини ушлаб қолган иш берувчининг ҳаракатларини қандай баҳолаш мумкин?
далее...»»
03.09.2016 Дубликатни расмийлаштиринг
Бўш ўринга номзод белгиланмаган намунадаги меҳнат дафтарчасини олиб келди. Биз уни аввалги иш жойида қайта расмийлаштиришни сўраган эдик, бироқ бу илтимосини рад этибдилар. Меҳнат биржасида аниқ жавоб беришмади, қандай йўл тутайлик? Унинг учун янги меҳнат дафтарчасини сотиб олиб, унга фақат корхонамиздаги иши ҳақидаги ёзувни қайд этишимиз мумкинми? Ёки эски меҳнат дафтарчаси бекор қилиниши ҳақида далолатнома тузиб, сўнг янгисини сотиб олиш ва аввалги 2 та иш жойидаги ёзувларни қайд этиш керакми? Бу ҳолатда қандай тўғри йўл тутиш мумкин?
далее...»»
03.09.2016 Эски меҳнат дафтарчаси алмаштириладими?
Мени совет герби, сув белгиси туширилган ва саҳифалари рақамланган эски намунадаги меҳнат дафтарчаларига доир савол қизиқтиради. Айтишларича, улар ҳақиқий деб ҳисобланмас эмиш. Нима қилиш керак? Наҳотки барча ходимларнинг меҳнат дафтарчаларини алмаштириш керак бўлса? Бир ходимнинг меҳнат дафтарчаси 1996 йил ноябрида Тожикистонда очилган. У Тожикистон фуқароси. Бироқ доим Ўзбекистонда яшаган. Тожикистонда очилган меҳнат дафтарчаси шу пайтгача, бироқ Ўзбекистонда юритилади. 19 йиллик стажи бор. Меҳнат стажини нима қилиш мумкин? Ушбу меҳнат дафтарчаси ҳақиқийми? Эски намунадаги меҳнат дафтарчалари қайси пайтдан бошлаб ҳақиқий эмас деб ҳисобланади?
далее...»»
03.09.2016 Инспектор, сиз ноҳақсиз
Ташкилотимиз илгари меҳнат дафтарчаси бўлмаган ходим билан меҳнат шартномаси тузди (шартнома ва буйруқ 7.06.2016 йилда расмийлаштирилган). Унга меҳнат дафтарчаси олиш учун ҳужжатларни меҳнат биржасига 14 июнда топширдик. Бироқ биржа ходими ходимни ишга қабул қилгандан сўнг 5 кун ичида ҳужжатларни топширмаганимиз учун ЭКИҲнинг 2 бараваридан 5 бараваригача жарима солиниши билан пўписа қилди. Шу билан бирга Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада айтилишича, иш берувчи корхонада 5 кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчаларини юритиши шарт. Биржа ходимининг талаби тўғрими?
далее...»»
24.08.2016 Таътил минимуми
Меҳнат шартномаси билан йиллик меҳнат таътили 24 иш куни этиб, 15 асосий ва 9 қўшимча кунга бўлмаган ҳолда белгиланган. Меҳнат кодексининг 143-моддасига мувофиқ, йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун 6 ой ишлангандан кейин берилади. 1. «Асосий таътил» тушунчаси қанча кунни назарда тутади, муайян компанияда белгиланган кунларними ёки Меҳнат кодексида назарда тутилган 15 кунними? 2. 6 ой ўтгач биринчи йил ишлаган ходимга у билан тузилган меҳнат шартномасида назарда тутилган 24 кунлик таътилни бирйўла бериш мумкинми?
далее...»»
24.08.2016 Сизни иш ўрнингиз кутмоқда
2011 йил сентябрида декрет таътилига чиқдим, 2011 йил ноябрида биринчи фарзандим туғилди. Ишга чиқмай, яна декрет олдим – 2014 йил апрелида иккинчи фарзандим туғилди. Табиийки, мен ишда ҳозир бўлмаган бутун даврда лавозимимда (иш ўрнимда) бошқа ходим ишлаган. Иш ўрним (лавозимим) сақланиб қолдими? Қачон ишга чиқишим мумкин? Бунинг учун нима қилишим керак?
далее...»»
18.08.2016 Ҳарбий ҳисобда туриш мажбурий
Янги ишга қабул қилинаётган ходим 27 ёшга тўлган бўлса ҳам, на ҳарбий гувоҳномаси, на ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳномаси бор. Ушбу ҳужжатларсиз ходимни ишга қабул қилишга ҳақлимизми? Корхонада қандай оқибатлар юзага келиши мумкин?
далее...»»
18.08.2016 Вахтада турувчи таътилга чиқяпти
Агар ходим вахта усулида 15 кун ишласа, у йиллик ҳақ тўланадиган таътил олиш ҳуқуқига эга бўладими? Қандай таътил бериш керак: вахталар орасида дам олишдан фойдалангандан кейинми ёки бу даврлар бир-бирига қўшилиши мумкинми?
далее...»»
18.08.2016 Ҳар бир шартноманинг ўз муддати бор
Акциядорлик жамиятининг ижрочи директори (бошқарув раиси) ўз ваколатлари бир йиллик муддат билан чекланганлиги сабабли маъмурий-бошқарув ходимлари билан меҳнат шартномаларини ҳар йили узайтириш ёки бекор қилиш имконияти ҳақида қарор қабул қилган ҳолда1 йилга тузишга ҳақлими? У билан меҳнат шартномасини кузатув кенгаши раиси 1 йилга имзолаган.
далее...»»
10.08.2016 Меҳнат муҳофазаси – самарадорлик омили
Самарқандда «Меҳнат муҳофазаси ва саноат хавфсизлиги» мавзусида семинар ўтказилди.
далее...»»
10.08.2016 Чет элда таваллуд топган
Боланинг отаси Финляндиядаги чет эл компаниясида ишлайди, бола ҳам ўша ерда туғилган. Ҳомиладорлик ва туғиш таътилига чиққунча Ўзбекистонда ишлаган онасига, бола Ўзбекистонда туғилганида берилганидек, бола туғилганда бир йўла бериладиган нафақа тўланадими?
далее...»»
03.08.2016 Иш жадвали: тўлиқсиз кун
Ходим уни тўлиқсиз иш кунига (ярим ставкага) ўтказишимизни сўраяпти. Ходимга рад жавоби берса бўладими? Ўтказишга розилик бериш қандай ҳужжатлар билан расмийлаштирилади ва ўтказиш ҳақидаги буйруқ мазмуни қандай бўлиши керак?
далее...»»
03.08.2016 Қачон бошқа ишга ўтказиш мумкин?
Техник ходим (офис фарроши) корхона бухгалтериясига ҳомиладор эканлиги ҳақида маълумотнома олиб келиб, уни енгилроқ ишга ўтказишни сўраяпти. Бироқ ҳозир бизда бошқа ҳеч қандай бўш иш жойи йўқ ва бўлиши ҳам даргумон. Бу вазиятда қандай йўл тутишимиз мумкин?
далее...»»
03.08.2016 Иш вақтидан ташқари ишнинг ҳам меъёри бор
Бир нечта ходим ҳисоб даврида (12 ой) 215 соат (ҳар бири) давомида иш вақтидан ташқари ишлаган. Бу қонунбузарлик ҳисобланадими? Агар ҳисобланса, қандай жазони ва кимга нисбатан қўллаш мумкин?
далее...»»
Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2026 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика