Norma.uz

Рағбатлантириш тарзидаги тўловлар – иш берувчининг хос ҳуқуқи

 

Мени пенсионер сифатида ёзнинг 2 ойига ишдан бўшатдилар. Ижодий олий ўқув юрти ходими сифатида кўп йил ишлаганим учун устама оламан. Сентябрдан мени яна ишга таклиф этдилар.

Агар ишдан бўшаганимдан ишга қабул қилинган пайтимгача 2 ойу 3 кун ўтган бўлса, кўп йил ишлаганлик учун устама олишга ҳақли бўламанми?

Т.Громова.

 

Кўп йил ишлаганлик учун мукофот тўлаш шартлари (шу жумладан узлуксиз иш стажини ҳисоблаб чиқариш тартиби, унга танаффусларни киритиш ёки киритмаслик) иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб қабул қилинадиган локал ҳужжатда белгиланади (МКнинг ­153-моддаси 2-қисми).

Устама миқдори иш берувчининг буйруғига асосан ташкилот ҳузурида тузилган доимий амал қилувчи комиссия томонидан белгиланади. Иш стажини белгилаш ҳақидаги комиссия қарори йиғилиш баённомасига киритилади. Шу тариқа, ҳаммаси ташкилотнинг локал ҳужжати ва комиссия қарорига боғлиқ.

Бироқ кўп йил ишлаганликни белгилаш ҳақидаги комиссия қарорига қўшилмаган тақдирда унинг устидан суд тартибида шикоят қилишга ҳақлисиз.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1487 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика