Norma.uz

Дубликатни расмийлаштиринг

 

Бўш ўринга номзод белгиланмаган намунадаги меҳнат дафтарчасини олиб келди. Биз уни аввалги иш жойида қайта расмийлаштиришни сўраган эдик, бироқ бу илтимосини рад этибдилар. Меҳнат биржасида аниқ жавоб беришмади, қандай йўл тутайлик?

Унинг учун янги меҳнат дафтарчасини сотиб олиб, унга фақат корхонамиздаги иши ҳақидаги ёзувни қайд этишимиз мумкинми? Ёки эски меҳнат дафтарчаси бекор қилиниши ҳақида далолатнома тузиб, сўнг янгисини сотиб олиш ва аввалги 2 та иш жойидаги ёзувларни қайд этиш керакми? Бу ҳолатда қандай тўғри йўл тутиш мумкин?

КБ ходими. 

 

– Сиз меҳнат дафтарчаси дубликатини расмийлаштиришингиз зарур.

Белгиланмаган намунадаги меҳнат дафтарчалари аниқланганда туман (шаҳар) Бандликка кўмаклашиш марказига уларни стандарт дафтарчаларга алмаштириш учун мурожаат этиш, бунда аниқланган қонунбузарлик далили – белгиланмаган намунадаги меҳнат дафтарчаси ўз вақтида алмаштирилмаганлигига муносабат билдириши учун прокуратура ёки Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясини хабардор қилиш шарт.

Ходимнинг сўнгги иш жойидаги корхонада янги меҳнат дафтарчасини расмийлаштириш зарур. Янги меҳнат дафтарчасини расмийлаштириш учун биринчи бетидаги юқори қисмининг ўнг томонига «Дубликат» деб ёзилади (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқноманинг IV бўлими).

Иш берувчи ходимга мазкур корхонага кирмасдан олдинги иш стажини тасдиқловчи ҳужжатларни олишда ёрдам кўрсатиши шарт.

Белгиланмаган тартибда сотиб олинган меҳнат дафтарчаси ўрнига дубликатни қисқа муддатда расмийлаштириш зарур, акс ҳолда меҳнат инспекцияси текшируви чоғида иш берувчига Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 49-моддасига мувофиқ энг кам иш ҳақининг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солиниши мумкин (МАИМҚВ Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясининг 26.02.2013 йилдаги 09/558-сон хати).

Янги меҳнат дафтарчаси (дубликати)ни беришда иш берувчи ходимдан қонун ҳужжатларида белгиланган ЭКИҲнинг 10%игача миқдорида ҳақ олиш ҳуқуқига эга (Йўриқноманинг 5.1-банди).

Дубликат умумий қоидаларга биноан тўлдирилади. У тўлдирилаётганда «Иши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимида иши тўғрисидаги маълумотлар илгариги буйруқлар асосида қуйидаги тартибда ёзилади (Йўриқноманинг 4.3-банди):

2-устунда – ишга қабул қилинган сана;

3-устунда – ходим ишлаган корхона номи, цех ва мансаби. Агар тақдим қилинган ҳужжатларда ходимнинг мазкур корхонанинг ўзидаги бошқа доимий ишга ўтказилиши тўғрисидаги маълумот бўлса, унда бу тўғрида ҳам тегишли ёзув киритилади.

Сўнг 2-устунда меҳнат шартномаси бекор қилинган сана, 3-устунда эса меҳнат шартномасининг бекор қилинганлиги кўрсатилади.

4-устунда дубликатга ёзув киритилиши учун асос бўлган ҳужжатнинг номи, сон рақами ва санаси киритилади. Ёзувлар хронологияга риоя этган ҳолда тартиб рақамлари билан қайд этилади.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1613 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика