Norma.uz

Вахтада турувчи таътилга чиқяпти

 

Агар ходим вахта усулида 15 кун ишласа, у йиллик ҳақ тўланадиган таътил олиш ҳуқуқига эга бўладими? Қандай таътил бериш керак: вахталар орасида дам олишдан фойдалангандан кейинми ёки бу даврлар бир-бирига қўшилиши мумкинми?

Г.Фаридова.

 

– Ходимларга 15 иш кунидан кам бўлмаган муддат билан йиллик асосий таътил берилади (Меҳнат кодексининг 134-моддаси). Ходим биринчи иш йили учун таътилдан иш берувчида 6 ой узлуксиз ишлагандан кейин фойдаланиши мумкин. Тарафларнинг келишувига кўра ходимга йиллик асосий таътил ундан олдинроқ ҳам берилиши мумкин (МКнинг 143-моддаси).

Вахта усулидаги ишларда банд бўлган ходимларга йиллик таътил дам олиш кунларидан (отгуллардан) фойдалангандан кейин берилади.

Таътиллар жадвалини вахта усулида ишловчиларнинг иш жадвалини ҳисобга олиб тузиш зарур.

Бунда ходимнинг йиллик таътили у ишлайдиган жамоа вахталар орасида дам оладиган кунларда тугаса, ходимга унинг розилиги билан вахта бошлангунга қадар бошқа иш ёки иш ҳақи сақланмайдиган таътил берилиши мумкин (АВ томонидан 28.11.1998 йилда 551-сон билан рўйхатдан ўтказилган Олисда жойлашган ва ўта муҳим объектларда қурилиш-монтаж ишларини бажаришнинг вахта усули тўғрисидаги низомнинг 7.1–7.5-бандлари). Ушбу қарорларнинг ҳар бирини раҳбарият билан олдиндан келишиш зарур.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1550 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика