Norma.uz

Инспектор, сиз ноҳақсиз

 

Ташкилотимиз илгари меҳнат дафтарчаси бўлмаган ходим билан меҳнат шартномаси тузди (шартнома ва буйруқ 7.06.2016 йилда расмийлаштирилган). Унга меҳнат дафтарчаси олиш учун ҳужжатларни меҳнат биржасига 14 июнда топширдик. Бироқ биржа ходими ходимни ишга қабул қилгандан сўнг 5 кун ичида ҳужжатларни топширмаганимиз учун ЭКИҲнинг 2 бараваридан 5 бараваригача жарима солиниши билан пўписа қилди. Шу билан бирга Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқномада айтилишича, иш берувчи корхонада 5 кундан ортиқ ишлаган барча ходимларга меҳнат дафтарчаларини юритиши шарт.

Биржа ходимининг талаби тўғрими?

К.Упорова. 

 

– Саволингизда туман Бандликка кўмаклашиш марказининг давлат меҳнат ҳуқуқ инспектори ҳақида сўз бораётган бўлса керак, чунки ташкилотларнинг меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларига риоя қилишини назорат қилиш ваколати давлат томонидан айни уларнинг зиммасига юклатилган (ВМнинг 19.02.2010 йилдаги 29-сон қарори, 2-илова, бундан кейинНизом).

Бироқ одатда жойларда текширув ўтказиш чоғида, аниқланган меҳнат ва аҳоли бандлиги тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилишини, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва имкон яратган шарт-шароитларни бартараф этиш учун ҳуқуқий таъсир чоралари (жарима солиш) кўрилади (Низомнинг 7.2-банди).

Меҳнат вазирлиги манфаатдор вазирлик ва идораларнинг буюртманомаларига мувофиқ меҳнат дафтарчаларини тарқатиши ва уларнинг ҳисоб-китобини юритиши шарт (ВМнинг 6.07.1995 йилдаги «Ўзбекистон Республикасида янги меҳнат дафтарчаларини жорий қилиш тўғрисида»ги 258-сон қарорининг 4-банди).

Бундан ташқари, Меҳнат дафтарчаларини юритиш тартиби тўғрисидаги йўриқнома (АВ томонидан 29.01.1998 йилда 402-сон билан рўйхатдан ўтказилган) талабларини бажариш учун меҳнат органига ўзингиз мурожаат этгансиз. Бунда 8-куни, яъни 2016 йил 14 июнда мурожаат этгансиз. Ходим ишга қабул қилинган кундан бошлаб 5 иш куни ўтган. 11 ва 12 июнь – календарь бўйича меҳнат органи учун ҳам ишланмайдиган кунлар.

Шу тариқа, давлат меҳнат ҳуқуқ инспекторининг хатти-ҳаракатлари устидан юқори органга (мансабдор шахсга) ёхуд прокуратурага ёки маъмурий ишлар бўйича туман судьясига қарор нусхасини олган кундан бошлаб 10 кун ичида ҳуқуқбузарлик кам аҳамиятли бўлгани сабабли (МЖТКнинг 21, 315, 316-моддалари) ташкилотингиз номидан шикоят қилишга ҳақлисиз.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1470 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика