Norma.uz

Ҳарбий ҳисобда туриш мажбурий

 

Янги ишга қабул қилинаётган ходим 27 ёшга тўлган бўлса ҳам, на ҳарбий гувоҳномаси, на ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳномаси бор. Ушбу ҳужжатларсиз ходимни ишга қабул қилишга ҳақлимизми? Корхонада қандай оқибатлар юзага келиши мумкин?

Ташкилот директори.

 

– Ходим билан иш берувчи ўртасидаги меҳнат муносабатлари Меҳнат кодексида белгиланган қоидаларга кўра тузиладиган меҳнат шартномасига асосан юзага келади.

Ишга қабул қилиш вақтида ходим меҳнат шартномаси тузилиши учун бир қатор ҳужжатларни тақдим этиши керак (МКнинг 80-моддаси):

♦ паспорт ёки унинг ўрнини босадиган бошқа ҳужжатни, 16 ёшгача бўлган шахслар эса, – туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ва турар жойидан маълумотномани;

♦ меҳнат дафтарчасини, биринчи маротаба ишга кираётган шахслар бундан мустасно. Ўриндошлик асосида ишга кираётган шахслар меҳнат дафтарчаси ўрнига асосий иш жойидан олган маълумотномани;

♦ ҳарбий хизматга мажбурлар ёки чақирилувчилар тегишинча ҳарбий билетни ёки ҳарбий ҳисобда турганлик ҳақидаги гувоҳномани;

♦ қонун ҳужжатларига мувофиқ махсус маълумотга ёки махсус тайёргарликка эга шахсларгина бажариши мумкин бўлган ишларга кираётганда олий ёки ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртини тамомлаганлиги тўғрисидаги дипломни ёхуд мазкур ишни бажариш ҳуқуқини берадиган гувоҳномани ёки бошқа тегишли ҳужжатни.

Бироқ МКда ходим санаб ўтилган ҳужжатларнинг биронтасини тақдим этмаса, иш берувчида меҳнат шартномасини тузишни рад этиш имконияти борлиги ҳақида ҳеч нима дейилмаган.

Шу билан бирга, Ўзбекистон Республикаси фуқароларини ҳарбий рўйхатга олиш тўғрисидаги низомнинг (ВМнинг 4.03.2003 йилдаги 119-сон қарори билан тасдиқланган) 12-бандига мувофиқ, идоравий мансублилиги ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар, ташкилотлар ва таълим муассасалари маъмурияти қуйидагиларга мажбурдир:

мазкур корхона, муассаса, ташкилот ва таълим муассасасининг барча ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларини Мудофаа вазирлиги ва Давлат статистика қўмитаси томонидан белгиланадиган қоидалар ва шакллар бўйича тўлиқ ва сифатли рўйхатга олинишини таъминлаш;

захирадаги офицерлар гувоҳномаларидаги, ҳарбий гувоҳномалардаги, қайд этиш гувоҳномаларидаги ва муқобил хизмат хизматчиларининг гувоҳномаларидаги ёзувларни уларнинг шахсий карточкаларидаги (Т-2-шакл) ёзувлар билан доимий равишда аниқлаштириб бориш ҳамда ушбу карточкаларни солиштириш учун ҳар йили камида 1 марта туман ва шаҳар мудофаа ишлари бўлимларига тақдим этиш;

ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчиларнинг оилавий аҳволи, яшаш жойи манзили, хизматдаги мавқеи, умумтаълим ва техник тайёргарлигидаги ўзгаришларни мунтазам равишда ҳисобга олиб бориш ҳамда 5 кун муддатда ушбу ўзгаришларни уларнинг шахсий карточкаларига киритиш, бу тўғрида тегишли ҳарбий рўйхатга олиш органларига улар томонидан белгиланадиган муддатларда, лекин ҳар ойда камида 1 марта маълум қилиш;

ишга (ўқишга) янги қабул қилинган ёки ишдан (ўқув юртидан) бўшатилган барча ҳарбий хизматга мажбурлар ва чақирилувчилар тўғрисида 7 кун муддатда мудофаа ишлари бўлимларига хабар қилиш;

фуқароларни ишга қабул қилишда уларда ҳарбий-ҳисоб ҳужжатлари (ҳарбий хизматга мажбурларда – захирадаги офицер гувоҳномасининг, ҳарбий гувоҳноманинг, чақирилувчиларда эса – қайд этиш гувоҳномаси) мавжудлигини текшириш ҳамда уларнинг ҳарбий ҳисобда туришини аниқлаш.

Фуқаролар фақат яшаш жойи бўйича ҳарбий ҳисобга қўйилганидан кейингина ишга қабул қилинадилар.

Шу тариқа, иш берувчи ҳарбий ҳисобда туриш соҳасидаги мажбуриятларни бажармаганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилмаслиги учун 7 кун муддатда ҳарбий комиссариатни ходим ҳарбий гувоҳномани тақдим этмаганлиги ҳолати ҳақида, ходимга эса – мудофаа ишлари бўлимида ҳарбий ҳисобдан ўтиш ва ушбу ҳужжатни иш жойига тақдим этиши кераклиги ҳақида хабардор қилиши зарур.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 2153 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика