Norma.uz

Таътилда ҳам байрам ҳисобга олинади

 

Бу йил Ўқитувчи ва мураббийлар куни (1 октябрь) шанба кунига тўғри келади, у календарда дам олиш куни деб белгиланган. Бу кун менинг таътил давримга тўғри келар экан. Ташкилотимизда 5 кунлик иш ҳафтаси белгиланган.

Бу кун йиллик меҳнат таътилимга қўшимча сифатида қўшиладими? Агар қўшилмаса, қандай меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар асосида?

Евгений.

 

– Ҳа, ушбу байрам куни меҳнат таътилингизга қўшилади.

Одатда таътилларнинг муддати 6 кунлик иш ҳафтаси юзасидан календарь бўйича иш кунлари билан ҳисоблаб чиқарилади (бу 2 дам олиш куни бўлган 5 кунлик иш ҳафтасида ишлайдиган корхона ва ташкилотларга ҳам тегишли).

Бироқ таътил даврига тўғри келиб қолган ва МКнинг 131-моддасига мувофиқ ишланмайдиган кунлар деб ҳисобланадиган байрам кунлари таътил муддатини белгилашда ҳисобга олинмайди (МКнинг 139-моддаси).

  

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1591 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика