Norma.uz

Жазоланганлар рағбатлантирилмайди

 

Апрель ойида меҳнат мажбуриятларимни ўз вақтида бажармаганлигим учун ҳайфсан эълон қилинди. Июнь ойида барча ходимлар қатори ҳеч қандай чегирмасиз мукофот олдим. Июль ойида ички меҳнат тартиби қоидаларига ўзгартиришлар киритилди. Мустақиллик куни муносабати билан барча ходимлар мукофотланган август ойида эса мендан мукофотнинг 50%и ушлаб қолинди.

1. Июль ойида ички меҳнат тартиби қоидаларига киритилган ўзгартиришлар апрель ойида чиқарилган ҳайфсанга нисбатан амал қиладими?

2. Иш берувчи меҳнат борасида жазоланиши сабабли ходимни давлат байрами муносабати билан бериладиган мукофотдан маҳрум қилишга ҳақлими?

3. Мени июнда мукофотдан маҳрум этмай, августда 50%ини ушлаб қолган иш берувчининг ҳаракатларини қандай баҳолаш мумкин?

О.Очилов.

 

– Келинг, ҳаммасини тартиби билан кўриб чиқамиз.

 

1

Биринчи саволга келсак, июль ойида ички меҳнат тартиби қоидаларига киритилган ўзгартиришларнинг амал қилиши барча ҳолатларга (апрель ойидаги ҳайфсанга) ва улар кучга киргунга қадар юз берган иш берувчи билан меҳнат муносабатларингизга нисбатан татбиқ этилмаслигини қайд этиш зарур.

Бундан ташқари, умуман ушбу вазиятга нотўғри ёндашилган. Гап шундаки, интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида (МКнинг 183-моддаси – у қўлланилган кундан бошлаб 1 йил) ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди (МКнинг 180-моддаси 4-қисми).

Қонун чиқарувчи интизомий жазо муддати амал қилаётганда қонунбузар ходимларни рағбатлантиришни тақиқлайди. Бу шарт корхонанинг локал ҳужжатига мазкур меъёр киритилганлиги ёки киритилмаганлигига боғлиқ эмас.

 

2

Худди шу сабабга кўра иш берувчи ходимни ҳатто давлат байрамлари муносабати билан бериладиган мукофотдан маҳрум этишга ҳақли, сабаби интизомий жазо амал қилиб турган муддат мобайнида ходимга нисбатан рағбатлантириш чоралари қўлланилмайди.

 

3

Бунда иш берувчи ўз ҳаракатлари билан меҳнат қонунчилиги талабларини бузган.

Мурожаатингиздан кўринишича, 2016 йил апрелида сизга ҳайфсан эълон қилинган. Бироқ июнь ойида мукофот олгансиз. Бироқ август ойида мукофотингизнинг 50%и ушлаб қолинган. Иш берувчи ушбу ҳаракатлари билан меҳнат қонунчилиги талабларини қўпол равишда бузган, сабаби у интизомий жазонинг амал қилиш муддати тугамагунча, яъни 2017 йил апрелигача сизни мукофотлашга ҳақли эмас эди.

Текширув чоғида ушбу ҳолатлар аниқланганда иш берувчи корхонага етказилган зарарни ундирган ҳолда меҳнат қонунчилигини бузганлиги учун маъмурий жавобгарликка тортилиши мумкин*.

Шуни ҳам маълум қиламизки, иш берувчи томонидан ихтиёрий равишда тўланган, шу жумладан қонунни нотўғри қўлланиш оқибатида тўланган ортиқча иш ҳақи қайта ундириб олиниши мумкин эмас, ҳисоб-китобда йўл қўйилган хато оқибатидаги ортиқча тўловлар бундан мустасно (МКнинг 279-моддаси 1-қисми).

Агар сизнинг розилигингизсиз илгари тўланган мукофотлар суммалари ушлаб қолинса, Давлат меҳнат ҳуқуқи инспекциясига, туман прокуратурасига ёки иш берувчи жойлашган жойдаги судга мурожаат қилишингиз мумкин.

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» эксперти.

 

 


*Мансабдор шахс томонидан меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг бузилиши ЭКИҲнинг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солишга сабаб бўлади (МЖТКнинг 49-моддаси).

Прочитано: 2517 раз(а)

Комментарии к статье (1)

2016-09-21 22:07:41, Гость_:
бу холатлар куриб чиккунга кадар иш берувчи бошка жиноятларни содир этаяпти.Нега жазо куллаш ташкилотлари секин ишлайди.Биз ходимлар директоримизнинг нотугри хатти холатлари юзасидан туман прокуратурасига ёздик.Орадан етти ой утди.Жавобдан коникмадик Вилоят прокуратурасига ёздик.2 ой утди.Республика прокуратурасига ёздик.9 ой деганда иш сулга ошди.Уша вакт давомида яга канча канча жиноятар содир этилди.Энди бу холатлар качон курилади?

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика