Norma.uz

Меҳнат дафтарчаси: расмийлаштириш жиҳатлари

 

Ишловчи талабанинг меҳнат дафтарчасини қандай қилиб тўғри расмийлаштириш мумкин?

Учинчи босқич талабасини хусусий корхонага 0,5 ставкага ишга қабул қилдик. 6-иш кунида унга меҳнат ва пенсия дафтарчаларини очдик. Уларни тўлдиришнинг айрим жиҳатлари хусусида тушунтириш берсангиз. Қуйидаги фикрларимиз тўғрими:

1) меҳнат дафтарчасидаги титул варағининг «Ma’lumoti» сатрида «umumiy o’rta» деб кўрсатиш керак (олий ўқув юртига киргунча у лицейни тугатган);

2) «Kasbi, mutaxassisligi» сатри бўш қолади, чунки лицейда мутахассисликка ва касбга ўргатмайдилар;

3) стаж тўғрисидаги саҳифасининг 3-устунида: аввал ишга қабул қилинганлиги ҳақида ёзув қайд этилади, сўнгра диплом олганида «(сана)дан (сана)гача даврда ўқув юртида (муассаса номи) ўқиган» деб ёзиладими?

Б.Қудратов,

КБ инспектори.

 

– Иш берувчи талабаларнинг меҳнат дафтарчаларини умумий асосларда юритади (МКнинг 81-моддаси 2-қисми). Биринчи ва иккинчи ҳолатда талаба ходимнинг меҳнат дафтарчасини тўғри тўлдиргансиз.

Талаба билан меҳнат шартномасини тўлиқсиз иш вақти шарти билан тузиш зарур (МКнинг 119-моддаси), сабаби ишланган вақтга мутаносиб равишда ҳақ тўланади, талаба эса иш кунининг бир қисмида олий ўқув юртидаги машғулотларда бўлади.

Энди стаж ҳақидаги маълумотларни қайд этишга келсак.

Меҳнат дафтарчасига қуйидаги маълумотлар киритилади:

меҳнат дафтарчасидаги «Иши тўғрисидаги маълумотлар» бўлимининг 3-устунига корхонанинг тўлиқ номи сарлавҳа каби ёзилади;

1-устунда ёзувнинг тартиб рақами кўрсатилади;

2-устунда – ишга қабул қилинган сана ёзилади;

3-устунда ишга қабул қилинганлиги ҳақидаги маълумотлар кўрсатилади;

4-устунга қайси ҳужжатга асосан ёзилганлиги (санаси, тартиб рақами) қайд қилинади.

Шу тариқа, ҳали талабанинг дипломи бўлмаса ва у биринчи марта ишга кираётган бўлса, сиз олий ўқув юртида ўқиши ҳақидаги ёзувни қайд этмасдан, оддий тартибда унга меҳнат дафтарчасини очасиз.

Агар ходим диплом билан олий ўқув юртини тугатгандан кейин ишга кираётган бўлса, бу ҳолда иш берувчи меҳнат дафтарчасида аввал олий ўқув юртини тугатгани, кейин эса ишга қабул қилинганлиги ҳақидаги ёзувни қайд этади.

Масалан, 3-устунда шундай деб кўрсатилади: «_______________________________га ишга қабул қилингунига қадар ... (сана)дан ... (сана)гача даврда ўқув юртида (ТошДИУ) таҳсил олган».

 

Абдусалом Рисқуллаев, «Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1858 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика