01.11.2016
Қатъий чоралар
Мен Тошкентда рўйхатдан ўтган Ўзбекистон фуқаросиман. Аёлим – фуқаролиги бўлмаган шахс, Тошкент вилоятида рўйхатдан ўтган. Вақтинча рўйхатдан ўтиш муддати тугаганига ярим йилдан ошди. Унга қандай жарима солинади? далее...»» |
01.11.2016
Розилик олиш зарур
Қизимнинг болага бериладиган паспорти бор. У билан бирга Жанубий Кореяга чиқмоқчиман. Паспортларимиз янги биометрик. Виза ва рухсатномалар бўлими қўйган белгининг муддати ўтган, бироқ Кореяга виза бор, фақат стикерларни янгидан қўйиш керак. Жанубий Кореядаги турмуш ўртоғим менга қизим билан чиқишимга рухсат берилган ишончномани жўнатмоқчи. Мамлакатдан чиқиб кетиш учун шу ҳужжатнинг ўзи етарли бўладими? далее...»» |
01.11.2016
Прописка жойи бўйича яшашим шартми?
Менинг ЎзРда яшаш учун гувоҳномам бор, Чирчиқда доимий прописка қилинганман. Ҳозир ¬аёлим ва фарзандим билан Чирчиқдаги бошқа манзилда – қайнонамникида яшаяпман. Квартирада яшаётганларнинг ҳаммасини қайтадан қайд этишга келишди. Мени профилактика инспекторининг таянч пунктига чақириб, у ерда яшаш учун гувоҳномамни олиб қўйишди ва паспорт режимини бузаётганимни, қаерда рўйхатга олинган бўлсам, ўша ерда яшашим кераклигини айтишди. Агар 3 суткадан ортиқ муддат бошқа ерда яшасам (ҳозир қайнонамникидаман), қайта рўйхатдан ўтишим шарт эмиш. Уларнинг гапи тўғрими? далее...»» |
01.11.2016
Болалар кўрсатилмаган
Янги намунадаги паспортнинг қайси саҳифасига болалар ҳақидаги ахборот қайд этилади? далее...»» |
01.11.2016
Паспортни кутиб...
2012–2016 йилларда Россияда яшаган Ўзбекистон фуқароси биометрик паспорт олиш учун қайтишга сертификат ёрдамида Тошкентга қайтди. Паспорт беришни сўраб ёзган аризасини қабул қилмадилар, фақат сертификатнинг 2 нусхасини олдилар. Паспорт столида айтишларича, Россиядаги элчихонамиздан эски паспортни жўнатгунларигача кутиш керак экан. Сертификат фуқаронинг қўлида, бироқ у бир ойга берилган. Шахсини тасдиқловчи ҳужжати бўлмаган киши мушкул аҳволда қолар экан. Усиз қандай юриш мумкин? далее...»» |
01.11.2016
Белгиланган тартибда
Мен Россияга чиқиб, у ерда паспортимни йўқотиб қўйдим. Қайтишга сертификат ёрдамида қайтдим. Йўқотгандан кейин янги паспортни олиш таомили ва муддатлари қандай? ТИИБ томонидан берилган йўқотганлик ҳақидаги маълумотнома қўлимда. Янги паспорт олиш учун керакли ҳужжатлар рўйхатидан хабарим бор. далее...»» |
01.11.2016
Меъёрий лойиҳалар
ЯИДХПда «2017 йилги солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари қабул қилиниши муносабати билан Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси муҳокама қилиняпти. далее...»» |
01.11.2016
Депутатлар 2017 йилги Давлат бюджетини тасдиқладилар
Депутатлар 2017 йилги Давлат бюджетини тасдиқладилар далее...»» |
31.10.2016
Махсус ускуналарнинг бухгалтерия ҳисоби: ўзига хос жиҳатлари
Корхона буюртма бўйича ва ўз маҳсулотини ишлаб чиқариш учун чўян қолиплар тайёрлайди. Бунинг учун у буюртмачи билан 2 та шартнома тузади. Битта шартномага кўра қолип тайёрланади, иккинчиси бўйича – худди шу қолипдан фойдаланган ҳолда маҳсулот ишлаб чиқарилади. Буюртмачи қолип учун алоҳида ҳақ тўлайди. Уни тайёрлашга шартномада бошқа буюртмачиларнинг маҳсулотини ишлаб чиқаришда қолипдан фойдаланиш мумкин эмаслиги назарда тутилган. Унда кейинчалик қолип ишдан чиққанда чўян чиқинди сифатида корхонада қолиши ҳам белгиланган. Қолип тайёрлаш хизматларини кўрсатишга ҳисобварақ-фактура ёзиб берилади. Буюртмачи уни қабул қилиш-топшириш далолатномасига кўра корхонамизда масъул сақлашга қолдиради. Сақлаш хизматларига ҳақ тўланмайди. Муайян миқдорда маҳсулот ишлаб чиқариш учун қолипдан фойдаланилади. Ўз маҳсулотимизни ишлаб чиқариш учун ҳам қолип тайёрлаймиз. Бундан ташқари, буюртмачилар келгусида маҳсулот ишлаб чиқариш учун ўз қолипларини бизга масъул сақлашга берадилар. Маҳсулот ишлаб чиқариш учун тайёрланадиган ёки буюртмачи берадиган чўян қолипларни бухгалтерия ҳисобида қандай акс эттириш лозим? далее...»» |
31.10.2016
Қайта ишлашга берилган хом ашё ва бошқа харажатлар
Буюртмачи кабель сотиб олди, пудрат ташкилоти уни қайта ишлашга бериладиган хом ашё сифатида беришни сўраяпти. Буюртмачи бундай шарт асосида сотиб олган кабелни бош пудратчи орқали ёрдамчи пудратчига беришга ҳақлими? Агар ҳақли бўлса, ушбу кабелга пудратчининг бошқа харажатлари ҳисоблаб ёзиладими? далее...»» |
31.10.2016
Қимматга сотиб, даромад олди
Ташкилотимиз ЯСТ тўловчиси ҳисобланади. 2015 йилда кабиналар олиб кирдик ва қарз шартномасига кўра бошқа ташкилотга бердик (қисман 2015 йилда, қисман 2016 йилда). Шартномада кабина қийматини таннархидан юқори қилиб кўрсатдик. Бу қарз 2016 йил сентябрида кабиналар кўринишида тўлиқ қайтарилди. ТМБ баланс қийматидан юқори қийматда қарз ҳисобига берилганда ЯСТ тўлаш керакми? далее...»» |
31.10.2016
Ташкилот грант олди
Корхона импорт контракти бўйича совутиш ускуналари ва қуёш модулларини олиб кирди. Ушбу контракт бўйича тўлов ваколатли банк орқали хорижий кредит маблағлари ҳисобига, шу жумладан Глобал экология жамғармаси ажратган грант маблағлари ҳисобига тўланди. 1. Глобал экология жамғармаси ажратган грант суммаси Солиқ кодексининг 22-моддасида келтирилган «грант» тушунчасига тўғри келадими? 2. Корхонамиз грант маблағларидан фойдаланиш қисмида ягона солиқ тўлови бўйича имтиёздан фойдалана оладими? Агар фойдалана олса, имтиёзга бўлган ушбу ҳуқуқ қандай ҳужжатлар билан тартибга солинади? 3. Корхонамиз грант маблағларидан фойдаланиш қисмида импорт қилинаётган товарга қўшилган қиймат солиғи бўйича имтиёздан фойдаланиши мумкинми? далее...»» |
31.10.2016
Солиқ тўлашдан бўйин товлашга қарши курашиш механизмлари: назорат қилинувчи чет эл компаниялари қоидаси
«Солиқ ва божхона хабарлари» газетасининг 13.09.2016 йилдаги 37, 20.09.2016 йилдаги 38-сонларида солиқ тўлашдан бўйин товлашга қарши курашишнинг ҳуқуқий механизмларидан бири бўлган трансферт нархларни назорат қилиш қоидалари билан танишиб чиққан эдик. Газетанинг бугунги сонида жаҳон амалиётида солиқ тўлашдан бўйин товлашга қарши курашишнинг муҳим ҳуқуқий механизмларидан бири сифатида анча йиллардан буён қўллаб келинаётган назорат қилинувчи чет эл компаниялари қоидаси (controlled foreign company rules) билан газетхонларимизни таништирамиз ва ушбу қоидалар тўғрисида фикр юритамиз. далее...»» |
31.10.2016
Толлинг шартномаси: қоидалар ва афзалликлар
ЯСТ тўловчиси бўлган жамиятимиз чет эл корхонаси билан тузилган толлинг шартномаси асосида у томонидан харид қилинган ва Ўзбекистонга олиб кирилган хом ашё ҳамда маҳаллий хом ашё ҳисобидан божхона ҳудудида қайта ишлаш режимида тайёр маҳсулот (вафли) ишлаб чиқармоқчи. Шу муносабат билан жамиятимиз сиздан қуйидаги саволларга жавоб беришингизни сўрайди: 1. Жамиятимиз чет эл корхонаси билан толлинг шартномаси асосида тайёр маҳсулот ишлаб чиқарса бўладими? 2. Жамиятимиз бажарган ишлар учун хизмат ҳақи ҳамда тайёр маҳсулот ишлаб чиқаришга ишлатган маҳаллий хом ашё қиймати эвазига чет эл корхонаси тайёр маҳсулот қолдирса, ушбу маҳсулотни жамиятимиз экспорт қилса, бунда тушган валюта тушумидан мажбурий сотиш амалга ошириладими? Амалга оширилcа, қайси ставкада ва қандай тартибда? Агар хорижий ҳамкор корхона ишлаб чиқарган тайёр маҳсулотнинг ҳаммасини сотиб олиш шарти билан 100% тўловни ЭАВда амалга оширса, жамиятимиз тушган валюта тушумидан мажбурий сотишни амалга оширадими? далее...»» |
31.10.2016
Ўқиш учун тўлов: имтиёз бериш ва ҳисобга олиш
Куз келиши билан ўқиш учун тўлов мавзуси нафақат пуллик асосда олий ўқув юртларида таълим олувчи талабалар ва уларнинг ота-оналари учун, балки ушбу имтиёзлар бухгалтерия ҳисобида тўғри акс эттирилиши юзасидан масъул бўлган корхоналарнинг бухгалтерлари учун ҳам жуда долзарб мавзуга айланади. Жисмоний шахслар таълим учун тўлов тўлашда солиқ имтиёзи олишлари мумкинлигидан ҳамма хабардор деб ҳам бўлмайди. Ҳолбуки у 2010 йил 1 январдан фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон Республикаси олий ўқув юртларида таълим олишга йўналтириладиган суммаларини жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғидан озод қилиш кўринишида жорий этилган. Бугунги материалда «Norma Ekspert» мутахассислари жисмоний шахслар ва уларнинг фарзандлари олий ўқув юртида пуллик асосда таълим олганда имтиёзлар олиши вариантларини ҳамда тўлов усулига қараб солиқ чегирмасини ҳисобга олиш тартибини батафсил кўриб чиқдилар. далее...»» |
31.10.2016
Ҳар бир солиқнинг ўз имтиёзи бор
МЧЖ қатор йиллар мобайнида ўз маблағлари ҳисобидан ва ўз ҳудудида ишлаб чиқариш объектларини реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, янги ишлаб чиқариш биноларини қуриш, янги корхоналар барпо этиш ва янги серияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланган. Қарз маблағларига хориждан юқори технологик ускуна сотиб олган. 2013 йил 4 августдан МЧЖ Енгил саноат корхоналарини ривожлантириш манзилли инвестиция дастурига киритилган. 2016 йилда янги корхона фаолият юритаётганлар жумласига киритилганлиги муносабати билан МЧЖ Солиқ кодексининг 146-моддаси 1-бандига мувофиқ қилинган харажатларнинг 70%ини капиталлаштириш йўли билан чегириш ҳуқуқига эга. 2010–2015 йиллардаги ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатларнинг келгусида чегириладиган умумий суммаси қарийб 6,41 млрд сўмни ташкил этди. Корхонанинг ҳисоб сиёсатида 2012–2015 йиллардаги харажатлар 2016 йилдан бошлаб чегирилиши назарда тутилган. Бироқ 2010–2013 йилларда МЧЖ умумбелгиланган солиқларни тўлаган, 2014 йилдан бошлаб имтиёзларнинг бошқача шкаласи назарда тутилган ЯСТни тўлашга ўтган. Агар корхона янги ишлаб чиқаришларни ўзлаштириш харажатларини қилиш даврида фойда солиғидан ЯСТни тўлашга ўтган бўлса, Солиқ кодексининг 146-моддасида назарда тутилган фойда солиғи бўйича чегирмани қандай қўллаши мумкин? далее...»» |
31.10.2016
Шубҳалилиги аён битим
Корхонада муддати ўтган (3 ой) дебиторлик қарзи мавжуд. Директор, муассис ҳам унинг ўзи, ушбу қарздан воз кечиш ҳақида қарор қабул қилди. Муддати ўтган дебиторлик қарзи ҳисобдан чиқарилишини қандай ҳужжатлар билан расмийлаштириш мумкин? ЯСТ тўловчилари: корхонамиз ва дебиторда ушбу операция юзасидан қандай солиқ оқибатлари юзага келади? далее...»» |
31.10.2016
Жисмоний шахсларнинг ўз харажатларини юридик шахс тўлаганда
ЯСТ тўловчи корхона ходимининг январь–август ойлари учун меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадлари 2 880 000 сўмни (ҳар бир ойда – 360 000 сўмни) ташкил этди. 2016 йил сентябрида корхона ходимнинг ва корхона ходими бўлмаган жисмоний шахснинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматига 3 581 600 сўм миқдорида ҳақ тўлади. Бу ҳолда солиқ органига қандай солиқ ҳисоботини топшириш зарур? Ушбу даромадлар декларацияланадими? Улардан ШЖБПҲга бадаллар, ЯИТ ва фуқароларнинг суғурта бадаллари тўланадими? Юридик шахс ходимнинг ва корхона ходими бўлмаган жисмоний шахснинг СЧРдаги хизматига ҳақ тўлаганда солиқ солиш ва бухгалтерия ҳисоби тартиби қандай бўлади? далее...»» |
31.10.2016
Декларациянинг нусхаси берилади
Божхона хизматлари судга тасдиқлаш учун Россиядан пул маблағларини олиб кирганлигим ҳақида маълумотнома бера оладиларми? Мен узоқ вақт Россияда ишлаганман ва самолётда чегарани кўп бор кесиб ўтганман. ЎзР қоидаларига кўра декларацияни доим тўлдирганман. далее...»» |
31.10.2016
Божхонада расмийлаштириш қимматга тушиши мумкин
Мен АҚШда яшайман, ўз машинамни Ўзбекистондаги ота-онамга жўнатмоқчиман. Машинани 8 йил аввал сотиб олганман, зарур барча ҳужжатлари бор. Божхонага қанча тўлашга тўғри келишини билмоқчи эдим. далее...»» |