Norma.uz
Газета СБХ / 2016 год / № 44 / Солиқ солиш

Ҳар бир солиқнинг ўз имтиёзи бор

 

МЧЖ қатор йиллар мобайнида ўз маблағлари ҳисобидан ва ўз ҳудудида ишлаб чиқариш объектларини реконструкция қилиш ва техник жиҳатдан қайта жиҳозлаш, янги ишлаб чиқариш биноларини қуриш, янги корхоналар барпо этиш ва янги серияли маҳсулотлар ишлаб чиқариш билан шуғулланган. Қарз маблағларига хориждан юқори технологик ускуна сотиб олган. 2013 йил 4 августдан МЧЖ Енгил саноат корхоналарини ривожлантириш манзилли инвестиция дастурига киритилган.

2016 йилда янги корхона фаолият юритаётганлар жумласига киритилганлиги муносабати билан МЧЖ Солиқ кодексининг 146-моддаси 1-бандига мувофиқ қилинган харажатларнинг 70%ини капиталлаштириш йўли билан чегириш ҳуқуқига эга.

2010–2015 йиллардаги ҳужжатлар билан тасдиқланган харажатларнинг келгусида чегириладиган умумий суммаси қарийб 6,41 млрд сўмни ташкил этди.

Корхонанинг ҳисоб сиёсатида 2012–2015 йиллардаги харажатлар 2016 йилдан бошлаб чегирилиши назарда тутилган.

Бироқ 2010–2013 йилларда МЧЖ умумбелгиланган солиқларни тўлаган, 2014 йилдан бошлаб имтиёзларнинг бошқача шкаласи назарда тутилган ЯСТни тўлашга ўтган.

Агар корхона янги ишлаб чиқаришларни ўзлаштириш харажатларини қилиш даврида фойда солиғидан ЯСТни тўлашга ўтган бўлса, Солиқ кодексининг 146-моддасида назарда тутилган фойда солиғи бўйича чегирмани қандай қўллаши мумкин?

А.Никитин,

МЧЖнинг молиявий директори.

 

– ЯСТ тўловчиси сифатида Солиқ кодексининг 146-моддасида фойда солиғи тўловчилари учун назарда тутилган харажатларни солиқ солинадиган базадан чегира олмайсиз.

Солиқ кодексининг 146-моддаси қоидалари фақат харажатларга, яъни Маҳсулот (ишлар, хизматлар)ни ишлаб чиқариш ва сотиш харажатлари таркиби ҳамда молиявий натижаларни шакллантириш тартиби тўғрисидаги низомга (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган) мувофиқ харажатлар деб тан олинган харажатларга татбиқ этилади. Солиқ кодексининг 146-моддасида асосий восита қийматига киритиладиган капиталлаштириладиган харажатларни чегириш тартиби белгиланмаган (АВ томонидан 20.01.2004 йилда 1299-сон билан рўйхатдан ўтказилган ­5-сон БҲМС «Асосий воситалар»).

Фойда солиғи ва ЯСТни тўловчилар учун солиқ солинадиган базани муайян мақсадларга йўналтириладиган маблағлар суммасига камайтириш имконияти назарда тутилган.

Масалан, Солиқ кодексининг 159-моддасида солиқ солинадиган фойдани ишлаб чиқаришни модернизациялашга, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга, янги технологик жиҳоз харид қилишга, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтиришга, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишга, ушбу мақсадлар учун олинган кредитларни узишга, лизинг объекти қийматининг ўрнини қоплашга йўналтириладиган маблағлар суммасига, тегишли солиқ даврида ҳисобланган амортизацияни чегириб ташлаган ҳолда камайтириш назарда тутилган.

Бунда солиқ солинадиган фойда 30%дан кўп бўлмаган миқдорда камайтирилиши мумкин. Камайтириш юқорида кўрсатиб ўтилган харажатлар қилинган солиқ давридан эътиборан, технологик жиҳоз бўйича эса у фойдаланишга топширилган пайтдан эътиборан 5 йил ичида амалга оширилади. Имтиёз товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқаришни амалга оширувчи солиқ тўловчилар томонидан қўлланилади.

ЯСТни тўловчилар солиқ солинадиган тушумни янги технологик асбоб-ускуналар олиш, сифатни бошқариш тизимларини жорий этиш, маҳсулотларнинг халқаро стандартларга мувофиқлигини сертификатлаштиришдан ўтказиш, лаборатория тестлари ва синовларини ўтказиш учун комплекслар олиш қийматига чегириш ҳуқуқига эга. Солиқ чегирмаси солиқ солинадиган базанинг кўпи билан 25%ига тенг бўлиши лозим. У юқорида кўрсатилган харажатлар амалга оширилган солиқ давридан бошлаб, технологик асбоб-ускуна бўйича эса – у фойдаланишга топширилган пайтдан бошлаб 5 йил ичида амалга оширилади (Солиқ кодексининг 356-моддаси).

Ушбу имтиёз регламенти Ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш, ишлаб чиқаришни янги қурилиш шаклида кенгайтириш, ишлаб чиқариш эҳтиёжлари учун фойдаланиладиган бинолар ва иншоотларни реконструкция қилишни амалга оширувчи хўжалик юритувчи субъектлар томонидан имтиёзларни қўллаш тартиби тўғрисидаги низомда (АВ томонидан 11.06.2007 йилда 1688-сон билан рўйхатдан ўтказилган) баён этилган.

Фойда солиғи ёки ЯСТ бўйича солиқ солинадиган базани камайтириш кўринишидаги имтиёзни қўллаш учун имтиёзли харажатлар қилинган давр учун солиқларга доир ҳисоб-китобни қайта топшириш зарур.

 

Лилия ХИСМАТОВА,

«Norma Online» эксперти.

Прочитано: 1718 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика