Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 44 / Олий Мажлис Қонунчилик палатасида

Депутатлар 2017 йилги Давлат бюджетини тасдиқладилар

 

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида депутатлар Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Бюджетномаси – Давлат бюджети ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетлари, шунингдек, солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаларини кўриб чиқдилар.

 

Мажлисда ушбу масала юзасидан Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосаримолия вазири Р.Азимов маъруза қилди.

Мазкур асосий молиявий ҳужжат иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш, иқтисодиётда давлат иштирокини камайтириш, хусусий мулкнинг ўрни ва ролини тубдан ошириш, хусусий тадбиркорликни ишончли ҳимоя қилиш ҳисобидан юқори иқтисодий суръатларни таъминлаш вазифасини назарда тутади.

Мамлакатимиз ҳукуматининг жорий йил 15 январдаги мажлисида Биринчи Президентимиз Ислом Каримов томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг шу йил 8 сентябрдаги қўшма йиғилишида Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи Шавкат Мирзиёев томонидан белгилаб берилган устувор вазифалар асосида 2016 йил учун иқтисодий дастурнинг энг муҳим йўналишлари ва устувор вазифаларини амалга ошириш юзасидан кўрилаётган амалий чора-тадбирлар макроиқтисодий кўрсаткичларга муваффақиятли эришишни, жорий йилда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини ҳамда Давлат бюджетининг самарали ижро этилишини таъминламоқда.

Тақдим этилган лойиҳалар макроиқтисодий мувозанатни ва барқарор иқтисодий ўсишни сақлаб қолишга, давлат қарзининг асоссиз ўсишига йўл қўймасликка, аҳоли даромадлари ва турмуш даражасини янада юксалтиришни таъминлашга, чуқур таркибий ўзгартиришларга ва муҳандислик, йўл-транспорт ҳамда ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш бўйича фаол инвестиция сиёсатини юритишга, шунингдек, бюджетлараро муносабатларни такомиллаштириш, ҳудудларнинг даромад базасини кўпайтириш ва маҳаллий бюджет харажатларини мақбуллаштириб, субвенция олувчи ҳудудларни камайтиришга қаратилган.

Келгуси йил солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари лойиҳаси солиқ юкини янада камайтириш, солиқ тизимини соддалаштириш ва солиқ маъмурчилигини яхшилаш, бюджет ташкилотлари ходимларининг иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендиялар миқдорини янада оширишни, бюджет маблағларини самарали режалаштиришга, улардан фойдаланишнинг натижадорлигини оширишга ҳамда бюджетлараро муносабатларни такомиллаштиришга доир чора-тадбирларни амалга оширишни назарда тутади.

Хусусан, келгуси йилда мамлакат иқтисодиётига солиқ юкини ялпи ички маҳсулотга нисбатан жорий йилдаги 20,2 фоиздан 18,9 фоизгача камайтириш кўзда тутилмоқда.

2017 йилда иқтисодиётнинг устувор тармоқларини янада ривожлантиришни таъминлаш мақсадида келгуси йилда амал қилиш муддати тугаётган солиқ имтиёзларининг муддатини узайтириш таклиф этилмоқда. Бу эса тадбиркорлар тасарруфида келгуси йилнинг ўзида қарийб 500 млрд сўмга яқин маблағ қолдириш имконини бериб, уларга ўз айланма маблағларини тўлдириш, ишлаб чиқаришни модернизация қилиш ва технологик қайта жиҳозлашни амалга оширишлари учун қўшимча манба бўлиб хизмат қилади.

Келгуси йил учун шакллантирилган солиқ-бюджет сиёсатининг асосий йўналишлари, шунингдек, асосий макроиқтисодий кўрсаткичлар бўлган ялпи ички маҳсулотнинг 7,8 фоизга, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқаришнинг 6,9 фоизга, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришнинг 6,2 фоизга, капитал қўйилмалар ҳажми 9,6 фоизга ўсиши кўзда тутилаётир.

Давлат бюджетининг умумий харажатларида ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга ажратилган харажатлар 2000 йилда 42,5 фоиз бўлган бўлса, жорий йилда кутилаётган 59,5 фоиздан 2017 йилда 59,7 фоизга ошириш кўзда тутилмоқда. Шунингдек, кам таъминланган ва моддий ёрдамга муҳтож оилаларни қўллаб-қувватлашга ва болали оилаларга бериладиган нафақалар учун ажратилган харажатлар 2017 йилда қарийб 2,6 трлн сўмдан ортиқ миқдорда, яъни 2008 йилдагига нисбатан 4 баробар кўп маблағ ажратилиши режалаштирилаётгани чуқур ўйланган ижтимоий сиёсатнинг натижасидир.

Мажлисда Ўзбекистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи, мамлакатимиз Бош вазири Шавкат Мирзиёев сўзга чиқди.

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси муҳокама чоғида билдирилган фикр-мулоҳазаларни инобатга олган ҳолда Ўзбекистон Республикасининг 2017 йилги Давлат бюджетини ва давлат мақсадли жамғармалари бюджетларини ҳамда солиқ ва бюджет сиёсатининг асосий йўналишларини тасдиқлади ва тегишли қарор қабул қилди.

 

Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Ахборот хизмати хабари асосида тайёрланди.

Прочитано: 1618 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика