Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 44 / Паспорт масалалари

Прописка жойи бўйича яшашим шартми?

 

Менинг ЎзРда яшаш учун гувоҳномам бор, Чирчиқда доимий прописка қилинганман. Ҳозир ­аёлим ва фарзандим билан Чирчиқдаги бошқа манзилда – қайнонамникида яшаяпман. Квартирада яшаётганларнинг ҳаммасини қайтадан қайд этишга келишди. Мени профилактика инспекторининг таянч пунктига чақириб, у ерда яшаш учун гувоҳномамни олиб қўйишди ва паспорт режимини бузаётганимни, қаерда рўйхатга олинган бўлсам, ўша ерда яшашим кераклигини айтишди. Агар 3 суткадан ортиқ муддат бошқа ерда яшасам (ҳозир қайнонамникидаман), қайта рўйхатдан ўтишим шарт эмиш. Уларнинг гапи тўғрими?

А.Самгин.

Чирчиқ ш.

 

– Хорижий фуқаролар ва Ўзбекистон ҳудудида доимий яшайдиган ва яшаш рухсатномасига эга бўлган фуқаролиги бўлмаган шахслар муайян яшаш жойида бўлган давр учун вақтинча рўйхатдан ўтказиладилар. 3 кундан 6 ойгача бўлган даврда вақтинча рўйхатдан ўтказиш шахсни доимий яшаш жойидан рўйхатдан чиқармасдан амалга оширилади (ВМнинг 21.11.1996 йилдаги 408-сон қарорига 2-илова).

Шу тариқа, профилактика инспекторлари ҳақлилар. Сиз доимий рўйхатдан ўтган жойингизда яшашингиз ёки қайнонангизнинг манзилида вақтинча рўйхатдан ўтишингиз шарт.

Сиздан яшаш гувоҳномасини олиб қўйишларига келсак, ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари нотўғри. Хорижий фуқаролардан ва фуқаролиги бўлмаган шахслардан яшаш гувоҳномасини ҳамда фуқаролиги бўлмаган шахс гувоҳномасини олиб қўйиш ман этилади, Ўзбекистон қонунчилигида кўзда тутилган ҳоллар бундан мустасно, шунингдек ушбу ҳужжатларни гаровга олиб туриш ва бошқа шахсга бериш тақиқланади (26.02.1999 йилдаги ПФ-2240-сон Фармонга 2-илованинг 36-банди).

Ички ишлар органлари ходимларининг хатти-ҳаракатлари устидан ички ишлар органи раҳбариятига мурожаатда шикоят қилишингиз мумкин.

 

Санжар Хўжааҳмедов,

«Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 1683 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика