Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 44 / Паспорт масалалари

Белгиланган тартибда

 

Мен Россияга чиқиб, у ерда паспортимни йўқотиб қўйдим. Қайтишга сертификат ёрдамида қайтдим. Йўқотгандан кейин янги паспортни олиш таомили ва муддатлари қандай? ТИИБ томонидан берилган йўқотганлик ҳақидаги маълумотнома қўлимда. Янги паспорт олиш учун керакли ҳужжатлар рўйхатидан хабарим бор.

Алишер К.

Тошкент ш.

 

– Паспортни йўқотганлик ҳақидаги ариза туман ички ишлар бўлими котибиятида фуқароларнинг шикоят ва аризаларини ҳисобга олиш журналида рўйхатдан ўтказилади ҳамда унинг раҳбари томонидан кўриб чиқилади.

Паспортини йўқотган фуқаро ИИВ, ИИБ ахборот марказининг манзил-маълумотнома бюросида текширилади. Агар ҳужжат бошқа туман ИИБда берилган бўлса, шахсини тасдиқлаш учун фотосуратни илова қилган ҳолда 10-сон шаклдаги расмий талабнома ва 1-сон шаклдаги паспорт беришни сўраб ёзилган ариза нусхаси ўша органга жўнатилади.

Янги паспорт белгиланган тартибда йўқотганлик ҳақидаги ариза топширилган кундан бошлаб 1 ой давомида берилади. Зарурат туғилганда паспорт столи ходимининг рапортига кўра муддат яна 1 ойга узайтирилиши мумкин. Баъзи ҳолларда (бошқа ИИБлардан жавоб келмаганда, ариза берувчи касал бўлганда, яшаш жойида узоқ вақт бўлмаганда) бундай аризаларни кўриб чиқиш муддати 6 ойгача узайтирилиши мумкин. 

Қайтишга сертификат ёрдамида хориждан келган фуқаронинг аризасини кўриб чиқишда паспорт столи у иккита мамлакат фуқароси эмаслигини тегишли текширувдан ўтказишга ҳақли бўлади.

 

Санжар Хўжааҳмедов,

«Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 1514 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика