Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2016 год / № 44 / Паспорт масалалари

Розилик олиш зарур

 

Қизимнинг болага бериладиган паспорти бор. У билан бирга Жанубий Кореяга чиқмоқчиман. Паспортларимиз янги биометрик. Виза ва рухсатномалар бўлими қўйган белгининг муддати ўтган, бироқ Кореяга виза бор, фақат стикерларни янгидан қўйиш керак. Жанубий Кореядаги турмуш ўртоғим менга қизим билан чиқишимга рухсат берилган ишончномани жўнатмоқчи. Мамлакатдан чиқиб кетиш учун шу ҳужжатнинг ўзи етарли бўладими?

Е.Пак.

 

– Ҳар бир бола ғайриқонуний кўчирилишдан ва чет элдан қайтарилмасликдан ҳимояланиш ҳуқуқига эга. Боланинг чет элга сафарлари фақат ота ва онанинг ёки ота-онанинг ўрнини босувчи шахсларнинг розилиги билан амалга оширилиши мумкин («Бола ҳуқуқларининг кафолатлари тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси).

Шу тариқа, турмуш ўртоғингиз сизга болани Жанубий Кореяга олиб чиқишга алоҳида розилигини жўнатиши зарур.

 

Санжар Хўжааҳмедов,

«Norma Online» эксперти.

 

Прочитано: 1297 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика