Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 30 / Бевосита мулоқот

Дала ҳовлини ижарага беришдан олинадиган даромадларга солиқ солиш

Мен боғдорчилик ширкати аъзосиман. Ширкат қарорига асосан менга ер участкаси берилган, у ерга уй қурилган ва сув ҳавзаси барпо этилган.
Мен ёз даврида уйимни суткалик ижарага беришни режалаштирганман. Уй ижарасидан олинадиган даромадларни декларациялаш ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини тўлашни хоҳлайман.
Дала ҳовли участкасидаги уйни ижарага беришдан даромад олинишига доир ҳужжатлар қандай расмийлаштирилади?


– Амалдаги қонун ҳужжатларига кўра, агар сиз уйни ижарага беришни режалаштираётган бўлсангиз, тегишли шартномани тузишингиз керак. Бундан ташқари, 2012 йил 1 январдан Фуқаролик кодексининг 574 ва 603-моддаларига киритилган қоидаларга кўра, фуқаролар ўртасида тузилган бино ёки иншоотни ёхуд унинг бир қисмини ижарага бериш шартномаси, шунингдек фуқаролар ўртасидаги турар жойни ижарага бериш шартномаси нотариал тасдиқланган бўлиши керак. Фуқаролар ўртасидаги турар жойни ижарага бериш шартномасини нотариал тасдиқлаш учун зарур ҳужжатлар рўйхати Нотариуслар томонидан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш тартиби тўғрисида йўриқноманинг (адлия вазирининг АВ томонидан 30.03.2010 йилда 2090-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган) 136-бандида келтирилган.
Ёзма шаклдаги ижара шартномаларининг нотариус томонидан тасдиқланмаганлиги учун 2012 йил 1 февралдан бошлаб ижарага берувчи ҳамда ижарачи учун маъмурий жавобгарлик чораси – ЭКИҲнинг 5 бараваридан 10 бараваригача миқдорда жарима жорий этилган (Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 1591-моддаси). Бунда, масалан, бир суткага ижарага бериш учун белгиланган тартибдан ҳеч қандай истиснолар йўқ.
Агар мол-мулк жисмоний шахсларга ижарага берилса, жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғини сиз мустақил равишда, декларация асосида тўлайсиз. Мол-мулкни ижарага беришдан даромад оладиган жисмоний шахслар учун ушбу даромадларни декларациялашнинг алоҳида тартиби белгиланган. Ушбу ҳолда ижарадан даромад пайдо бўладиган кундан бошлаб биринчи ой тугаганидан сўнг
5 кун мобайнида дастлабки декларация тақдим этилади.
Агар ижарачи юридик шахс бўлса, у ижара ҳақидан жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи суммасини ушлаб қолиши ва сизга солиқни чиқарган ҳолда ижара ҳақини ўтказиши керак.
Мол-мулкни ижарага берадиган барча жисмоний шахслар ўтган йилдан кейин келадиган йилнинг 1 апрелигача жисмоний шахснинг жами йиллик даромади тўғрисида декларация тақдим этишлари керак.

Прочитано: 2315 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика