Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 30 / Устуворликлар

Ўзбекистон Республикасини 2013 йилнинг биринчи ярмида ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари тўғрисида

Ўзбекистон Республикаси Президенти И.Каримов томонидан жорий йил 18 январда бўлиб ўтган мамлакатимиз ҳукумати мажлисида белгилаб берилган 2013 йилги иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларини амалга ошириш шу йилнинг биринчи ярмида асосий макроиқтисодий кўрсаткичларнинг ижобий ўсиш суръатларини сақлаш, иқтисодиётнинг барча соҳа ва тармоқларини янада мувозанатли ривожлантириш учун мустаҳкам асос яратиш имконини берди.



Барқарор юқори ўсиш суръатлари, макроиқтисодий барқарорликни сақлаш ва мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатбардошлигини ошириш

 
Мамлакатимиз иқтисодиётининг рақобатбардошлигини оширишга доир комплекс дастурларни амалга ошириш натижасида жорий йилнинг биринчи ярмида ялпи ички маҳсулот 8%га ошди. Иқтисодиётнинг мустаҳкам ўсиш суръатлари инфляция даражаси пастлигини, давлат бюджети профицити ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,1%ни ва мамлакат ташқи савдо айланмасининг ижобий сальдосини (442,4 млн доллар) ифода этадиган макроиқтисодий барқарорлик билан таъминланди.

2013 йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Республикасини ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг асосий кўрсаткичлари (2012 йилнинг шу даврига нисбатан 
% ҳисобида)

 

Кўрсаткичлар

 

Ўсиш
суръатлари

Ялпи ички маҳсулот

108,0

Саноат маҳсулотлари ҳажми

108,2

 

Истеъмол товарларини
ишлаб чиқариш

 

114,4

Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари     

107,3

 

Қурилиш ишлари

116,1

Чакана савдо айланмаси

114,6

Пуллик хизматлар

111,0

 

Жами хизматлар

 

112,1

 

Иқтисодиёт ва унинг етакчи тармоқларини модернизация қилиш, техник 
ва технологик янгилашни жадаллаштириш ҳамда унинг кўламини кенгайтириш, ишлаб чиқаришларни диверсификация қилиш


Жорий йилнинг биринчи ярмида ушбу тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида машинасозлик ва металлни қайта ишлаш (123%), енгил саноат (115,1%), қурилиш материаллари саноати (111,9%), кимё ва нефть-кимё саноати (105,3%), озиқ-овқат саноати (107,1%) каби тармоқларда жадал ривожланиш таъминланди. Саноат ишлаб чиқариш умумий таркибида ушбу тармоқлар улуши 2012 йилнинг биринчи ярмидаги 53% ўрнига 56,1%га ошди.
Мамлакатимизда истеъмол товарларини ишлаб чиқаришни кенгайтириш мақсадида технологик ускуналар харид қилиш ва айланма капитални тўлдириш учун ишлаб чиқарувчи корхоналарга банкларнинг 1430 млрд сўмлик ёки 2012 йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробар кўп кредитлари ажратилди. Натижада, истеъмол товарларини ишлаб чиқариш ҳажми 14,4%, шу жумладан озиқ-овқат маҳсулотлари 7,9 ва ноозиқ-овқат маҳсулотлари 19,8%га ошди.
Маҳаллийлаштириш дастурини амалга ошириш доирасида жорий йилнинг биринчи ярмида 1 056 лойиҳа бўйича қиймати 5,3 трлн сўмлик ёки 2012 йилнинг шу даврига нисбатан
36,1 % кўп маҳаллийлаштирилган маҳсулот ишлаб чиқарилди. Натижада, импорт ўрнини босиш бўйича ҳисоблаб чиқилган самара 19,4%га кўпайди ва 2,5 млрд доллардан ошди.
Маҳаллийлаштирилаётган маҳсулотлар экспорти ҳажми 404,2 млн долларни ташкил қилди. Экспорт таркибидан 25 турдаги янги маҳсулот ҳам жой олди.
Йилнинг биринчи ярмида Ўзбекистон Республикаси Товар-хом ашё биржасининг биржа ва кўргазма-ярмарка савдоларида умумий айланма ҳажми ўтган йилнинг шу даврига қараганда 25,3%га ўсди.
Иқтисодий жиҳатдан ночор корхоналарни қайта ташкил этиш ва молиявий соғломлаштириш, уларни янги мулкдорларга топшириш бўйича тадбирларни амалга ошириш доирасида жорий йил бошидан буён тегишли дастурларга киритилган корхоналарни қайта тиклаш учун 1 408,2 млрд сўмлик инвестиция, жумладан тижорат банклари кредитлари ҳисобидан 756,2 млрд сўм йўналтирилди. Ушбу корхоналарда 23 мингга яқин янги иш ўрни ташкил қилинди, қиймати 1 881,7 млрд сўмлик маҳсулот ишлаб чиқарилди, 48,2 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинди.
Ахборот-коммуникация технологиялари базасида янги турдаги хизматларнинг жорий этилиши натижасида алоқа ва ахборотлаштириш хизматлари 21,5%га ошди. Молиявий воситачилик институтлари ва истеъмол кредитлари ҳажмини кўпайтиришга доир кўрилган чоралар молия хизматлари ҳажмини 28,5%га ошириш имконини берди. 2,2 мингдан зиёд янги чакана савдо ва умумий овқатланиш корхоналарининг ишга туширилиши тегишли хизматларни 15,2%га кўпайтиришга ёрдам берди. 3 мингдан ортиқ маиший хизмат кўрсатиш объектларининг ташкил этилиши натижасида
маиший хизматлар 17,7%га кўпайди.

Фаол инвестиция сиёсатини амалга ошириш, хорижий
инвестицияларни жалб қилиш ва иқтисодиётнинг етакчи тармоқларини жадал янгилаш
Иқтисодиётда жорий йилнинг биринчи ярмида ўзлаштирилган инвестициялар умумий ҳажми 12,1 трлн сўмни ташкил этди ва 2012 йилнинг шу даврига нисбатан қиёсий нархларда 10,5%га кўпайди. Капитал қўйилмалар умумий ҳажмидан ишлаб чиқариш мақсадлари учун 62,6% йўналтирилди.
Бунда ўзлаштирилган инвестициялар умумий ҳажмининг 25%дан зиёдини аҳоли маблағлари ташкил этди. Бу аҳолининг инвестиция фаоллиги ортиб бораётганидан далолат беради.
Тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар жалб этилишини рағбатлантириш, хорижий инвесторлар ҳамда хорижий инвестициялар иштирокидаги корхоналар учун кафолатлар ва имтиёзлар тизимини янада мустаҳкамлаш бўйича чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ўзлаштирилган хорижий инвестициялар ва кредитлар ҳажмини 13,2%га ошириш имконини берди ҳамда уларнинг ҳажми 1 148 млн долларни ташкил қилди. Бунда хорижий инвестициялар ва кредитлар умумий ҳажмининг 854,9 млн доллари ёки 74,5%ини тўғридан-тўғри хорижий инвестициялар ташкил этди.

Йўл-транспорт ва коммуникация
инфратузилмасини жадал ривожлантириш
Ўтган даврда узунлиги 219,7 километрлик автомобиль йўллари участкаларида қурилиш ва реконструкция ишлари ниҳоясига етказилди. Бундан ташқари, Ўзбекистон Миллий автомагистрали бўйидаги 25 инфратузилма ва сервис объектида қурилиш-монтаж ишлари бошланди.
«Ўзбекистон темир йўллари» ДАК лойиҳалари бўйича қиймати 161,8 млн долларга тенг капитал қўйилмалар ўзлаштирилди. 109,5 километр темир йўл қайта тикланди, 227 юк ва 15 йўловчи вагонлари тайёрланди.

Қишлоқ хўжалигини техник
ва технологик янгилаш
Ерларнинг мелиоратив ҳолатини яхшилаш ва замонавий агротехника услубларини жорий этиш бўйича кўрилган чора-тадбирлар натижасида жорий йилда илк бор 7,6 млн тоннадан ортиқ ғалла ҳосили етиштирилди. Бунда ўртача ҳосилдорлик гектаридан 49,2 центнерни, жумладан суғориладиган ерларда 55 центнерни ташкил қилди.
Жорий йилнинг биринчи ярмида қорамоллар сони 10,3 млн бошга етди (2012 йилнинг шу даврига нисбатан 105,1%), 831,7 минг тонна гўшт (107%), 3,4 млн тонна сут (107,1%), 2,2 млн тонна сабзавот (114,2%), 1,1 млн тонна картошка (111,9%), 135,7 минг тонна полиз экинлари (112,3%), 710,7 минг тонна мева (110,6%), 19,9 минг тонна узум (112,7%) тайёрланди. 192,3 минг тонна ёки 2012 йилнинг шу даврига нисбатан 8,3% кўп мева-сабзавот, жумладан 114,2 минг тонна сабзавот ва 78,1 минг тонна мева қайта ишланди.

Кичик бизнес ва хусусий
тадбиркорликни жадал ривожлантириш, максимал даражадаги қулай
тадбиркорлик муҳитини яратиш
Кичик бизнесни ривожлантириш учун имкон қадар қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш ва тадбиркорликка кенг эркинлик беришга доир чора-тадбирларни амалга ошириш доирасида жорий йилнинг биринчи ярмида тадбиркорлик субъектларига ер участкаларини ажратиш, уларни электр таъминоти тармоқларига улаш механизмларини янада такомиллаштириш, тадбиркорларни ҳуқуқий ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратилган қатор қонунчилик ва меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар қабул қилинди.
Кичик ишлаб чиқаришларни ташкил этишга кўмаклашиш мақсадида ўтган даврда кичик бизнес субъектларига умумий қиймати 23,9 млрд сўмлик 46 давлат активлари сотилди,
19,1 минг фойдаланилмаётган давлат мулки объектлари ижарага берилди. Тижорат банклари томонидан 2012 йилнинг шу даврига нисбатан 1,3 баробар кўп, яъни 3,7 трлн сўм ҳажмида кредитлар, жумладан 775,2 млрд сўмлик микрокредитлар (ўсиш 1,4 баробар), шунингдек халқаро молия институтларининг кредит линиялари доирасида 59,8 млн доллар ажратилди.
Тадбиркорлик фаолиятини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш бўйича амалга оширилган чора-тадбирлар самарасида жорий йил бошидан буён 15,8 минг янги кичик бизнес субъекти ташкил этилди. Энг кўп кичик бизнес субъектлари саноат соҳасида (умумий сонининг 28,2%), савдо ва умумий овқатланиш (26,8%), қишлоқ ва ўрмон хўжалиги (15,1%), қурилиш соҳасида (9,6%) ташкил қилинди. Фаолият кўрсатаётган кичик бизнес корхоналарининг умумий сони 2012 йилнинг шу даврига нисбатан 4,6% кўпайди.
Жорий йилнинг биринчи ярмида кичик бизнес субъектларида амалга оширилган давлат харидлари ҳажми 162 млн сўмни ёки электрон савдолар орқали амалга ошириладиган давлат харидлари умумий ҳажмининг 91,6%ини ташкил этди.
Жорий йилнинг биринчи ярмида «Ўзстандарт» агентлиги ҳузурида махсус ташкил қилинган Маҳсулотлар экспортига кўмаклашиш бюроси томонидан 288 корхонага маҳсулот экспорти бўйича маслаҳат хизматлари кўрсатилди, стандартлаштириш, метрология, сертификатлаш, аккредитация, маҳсулот экспорти ва халқаро ҳамда мамлакатлар талабларини жорий этиш бўйича 28 давлат билан ҳамкорлик йўлга қўйилди.
Натижада, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорлик субъектлари товарларининг экспорт ҳажми 2012 йилнинг шу даврига нисбатан 1,7 марта ошди ва 1,3 млрд долларни, жумладан «Ўзтадбиркорэкспорт» ихтисослаштирилган ташқи савдо компанияси орқали 329,6 млн долларни (ўсиш 1,3 баробар) ташкил қилди.
Умуман олганда, кичик бизнесни ривожлантириш учун қулай ишбилармонлик муҳитини шакллантириш борасидаги чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида ушбу соҳанинг ялпи ички маҳсулотдаги улуши 2012 йилнинг биринчи ярмидаги 42,6% ўрнига 43,2%га, саноатда – 21,8%дан 22,9%га, экспортда – 12,4%дан 19,2%га, бандлик соҳасида – 75,1%дан 75,5%гача ошди.

Аҳоли турмуш даражаси ва сифатини муттасил оширишни таъминлаш
Иш ўринларини ташкил этиш ва аҳоли бандлигини таъминлаш дастурини амалга оширишга оид кўрилган чора-тадбирлар жорий йилнинг биринчи ярмида 554,4 мингта иш ўрнини, жумладан қишлоқ жойларда 334,4 мингта янги иш ўрнини (умумий миқдорнинг 60,3%и) ташкил қилиш имконини берди.
Янги корхоналарни ишга тушириш, фаолият кўрсатаётган ишлаб чиқаришларни кенгайтириш ва реконструкция қилиш ҳисобидан 41,6 мингта, кичик корхона ва микрофирмаларни ташкил этиш эвазига 209,5 мингта, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш ҳисобидан 61 мингта, касаначилик ҳисобидан 123,4 мингта, фермер ва деҳқон хўжаликларида 70,5 мингта, ишлаб чиқариш, ижтимоий ва бозор инфратузилмаси объектларида 39,4 мингта, иқтисодий жиҳатдан ночор ва ишламаётган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш ҳисобидан 8,9 мингта иш ўрни яратилди. Кичик корхоналар ва микрофирмаларни ривожлантириш, касаначилик, фермер хўжаликларини ташкил этиш ва ишламаётган корхоналар фаолиятини қайта тиклаш ҳисобидан иш билан банд бўлмаган аҳоли даражаси юқори ва ортиқча ишчи кучи мавжуд 28 туманда 66,9 мингта иш ўрни ташкил этилди.
Меҳнат бозорида фаол чора-тадбирларнинг амалга оширилиши натижасида аҳоли бандлиги 2,5%га ошди, иқтисодиёт бўйича иш ҳақи ҳажми 18,5, ўртача пенсия миқдори 28,6%га кўпайди. Умуман, аҳолининг реал даромади 16,3%га ошди.
Йил бошидан буён қишлоқ жойларда умумий майдони 15,4 минг квадрат метр бўлган 108 якка тартибдаги уй қурилди.
Ҳисобот даврида мамлакатимизда 5 059,7 минг квадрат метр уй-жой (2012 йилнинг шу даврига нисбатан 104,2%), шу жумладан қишлоқ жойларда 3 752,9 минг квадрат метр (103,1%) уй-жой фойдаланишга топширилди.
Бюджетдан ташқари жамғармалар маблағлари ҳисобидан жорий йилнинг биринчи ярмида 48 умумтаълим мактаби, 5 касб-ҳунар коллежи ва 100 ўринли ётоқхона, академик лицейлар қошида 400 ўринли ётоқхоналар, 150 ўринга мўлжалланган ва бир кунда 600 кишини қабул қиладиган тиббиёт муассасалари, 11 болалар спорти объекти фойдаланишга топширилди.


Иқтисодиёт вазирлиги,
Давлат статистика қўмитасининг
ахбороти асосида тайёрланди.



Прочитано: 2191 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика