Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 30 / Соғлиғингизга эътиборли бўлинг

Кондиционер соғлиққа зарарми?

Бу масалада фикрлар жуда хилма-хил, бу борадаги баҳс-мунозаралар ҳам поёнига етмаган. Мутахассисларнинг фикрича, ҳозирги кондиционерлар аслида хатарли эмас. Аммо нотўғри ишлатилган тақдирда кондиционер чиндан ҳам соғлиққа зарар келтириши мумкин. 

Кондиционер ишлаётганда шамоллаб қолиш мумкинми?
Мабодо ишлаб турган кондиционернинг рўпарасида, ундан чиқаётган совуқ ҳаво уриб турган жойда ўтирилса, чиндан ҳам шамоллаб қолиш мумкин. Дераза ёнида елвизакда ўтирганда ҳам худди шу сингари шамоллаш мумкин. Кондиционерни ўрнатиш учун жой тўғри танланса, ҳеч ким касалликка чалинмайди. Ҳароратни ҳам тўғри танлаш зарур. Ёзнинг иссиқ кунлари ташқаридаги ҳаво ҳарорати билан хона ичкарисидаги ҳаво ҳарорати ўртасидаги тафовут 4-5 даражадан ошмаслиги керак.

Кондиционерни тозалаб туриш зарур
Кундалик турмуш учун мўлжалланган кондиционерни вақти-вақти билан тозалаб туриш зарур. Айниқса қиш бўйи ишлатилмаган бўлса, уни албатта тозалаш керак. Кондиционерда тўпланадиган чанг фильтрларни қоплайди. Фильтрлар ифлосланса, кондиционер чангни бутун идорага (квартирага) ҳайдай бошлайди, бинобарин ундан рисоладагидек ҳаво оқими чиқмайди. Тўғри бугунги кунда фильтрли, автомат тарзда тозалайдиган кондиционерлар ҳам мавжуд. Улар ҳеч қачон ифлосланмайди, соғлиққа зарар келтирмайди ҳам.
Башарти кундалик турмушда ишлатиладиган кондиционер фильтри ифлосланган бўлса, унинг яқинидаги одамларнинг томоғи қичишади, кўзи ёшланади, оғзида қандайдир металл таъми сезилади. Буларнинг ҳаммаси соғлиқ жиддий муаммога дуч келаётганидан дарак беради. Гап шундаки, кондиционернинг ичида чанг тўпланишини баҳарнав десак ҳам, ундаги нам муҳит касал тарқатувчи бактериялар кўпайиши учун жуда мақбул жой ҳисобланиши чатоқ. Тозаланмаган кондиционерда хавфли бактериялар, вируслар, чанг жўлаклари ва аллергенлар жон сақлайди. Айниқса «легионелла» деган микроб жуда хавфли. У одамда пневмониянинг жуда оғир шаклини келтириб чиқариши мумкин. Легионелла яхши кўрадиган жой турли совутиш тизимлари, шу жумладан кондиционерлардир.
Ифлосланган фильтрли кондиционерлар аллергия касаллигига чалинганлар учун жуда хатарлидир. Зотан бундайларга ҳавода чанг ва касал тарқатувчи бактериялар борлиги тез таъсир этади. Аллергия ёки бронхиал астмага мубтало бўлган кишиларда баҳор кезлари касаллик кучаяди. Бунга кондиционер фильтридаги чанг қўшиладиган бўлса, одамнинг ҳолати ёмонлашиб, касаллик жуда оғир ўтиши мумкин.
Соғлиққа зарар келтирмаслиги учун кундалик турмушда ишлатиладиган кондиционернинг фильтри тозалаб турилиши лозим. Бу ишни чангюткич ёрдамида қилиш мумкин, шунингдек уч ҳафтада бир марта сув билан ювиш тарзида ҳам бажарса бўлади.

Манба: otvetin.ru







Прочитано: 2908 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика