Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 30 / Бевосита мулоқот

ҚҚС тўлашингиз шарт

 

Ишлаб чиқариш корхонамиз ЯСТ тўловчиси (ҚҚСсиз) ҳисобланади. Ускуналарни таъмирлаш учун Хитойдан ихтисослашган компанияни жалб этдик.
«СБХ»нинг сонларидан бирида Ўзбекистоннинг Хитой билан халқаро битимига асосан Хитой резиденти даромадларидан фойда солиғи ушланмаслиги хусусида тушунтириш берилган эди. Бироқ бизни ушбу битимда ҚҚС тўлаш масаласи тартибга солинган-солинмаганлиги қизиқтиради. Ёки биз ҚҚС тўловчиси ҳисобланмайдиган корхона сифатида ушбу ҳолда ҳам ҚҚС тўламаслигимиз керакми?


– Даромаддан олинадиган солиқлаpнинг иккиёқлама қўлланишига йўл қўймаслик ва улардан бўйин товлашнинг олдини олиш ҳақида Ўзбекистон Республикаси ҳукумати ва Хитой Халқ Республикаси ҳукумати ўртасида битимнинг1 меъёрларини фақат фойда солиғи ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғига қўллаш мумкин (2-модда). 
ҚҚСга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси
(СК)нинг қоидаларига амал қилиш керак. СКнинг 207-моддасига кўра норезидент томонидан тақдим этилган ишлар, хизматлар, агар уларнинг реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси бўлса, ишларни, хизматларни олувчида ҚҚС бўйича солиқ солинадиган оборотдир. Бунда ҚҚС тўлаш мажбурияти мазкур ҳолда солиқ солишнинг соддалаштирилган тизими (ЯСТ, ЯЕС ёки қатъий белгиланган солиқ) қўлланиши муносабати билан ишлаб чиқариладиган ва реализация қилинадиган товарларга (ишларга, хизматларга) ҚҚС тўловчиси ҳисобланмайдиган корхоналарда ҳам юзага келади.
СК 202-моддаси учинчи қисмининг 2-бандига кўра агар ушбу мол-мулк республика ҳудудида жойлашган бўлса, кўчар мулк билан боғлиқ ишлар, хизматларни (монтаж қилиш, созлаш, йиғиш, қайта ишлаш, ишлов бериш, таъмирлаш ва техник хизмат кўрсатиш) реализация қилиш жойи бўлиб Ўзбекистон эътироф этилади.
Сизнинг ҳолатингизда ускуна Ўзбекистон ҳудудида жойлашган, тегишинча, Хитой компанияси томонидан бажарилган ишларни реализация қилиш жойи бўлиб республикамиз ҳудуди эътироф этилади. Шу сабабли сизда норезидентдан олинган хизматлар (ишлар) бўйича ҚҚС тўлаш ва ДСИга тегишли ҳисоб-китобни тақдим этиш мажбурияти юзага келади (СКнинг 34-моддаси).
ҚҚС бўйича солиқ солинадиган база норезидентга тўланадиган суммадан келиб чиқиб (фойда солиғи тўлов манбаида ушланган тақдирда – фойда солиғи суммасини чегирмасдан) белгиланади. Агар тўлов чет эл валютасида амалга оширилса, ҚҚС таъмирлаш ишларининг ушбу ишлар олинганлиги тўғрисида ҳужжат (ҳисобварақ-фактуралар, бажарилган ишлар далолатномаси) расмийлаштирилган санада ЎзР Марказий банки курси бўйича сўмда қайта ҳисобланган қийматидан келиб чиқиб ҳисобланади.
Ўзбекистон норезидентларидан олинган ишлар, хизматлар бўйича ҚҚС ҳисоб-китоби фақат солиқ солинадиган оборот юзага келган (яъни ишлар, хизматлар олинган) ҳисобот даври (чораги) учун қуйидаги белгиланган муддатларда топширилади:
йилнинг ҳар чорагида – ҳисобот давридан (чоракдан) кейинги ойнинг 25-кунидан кечиктирмай:
йил якунлари бўйича – йиллик молиявий ҳисобот топшириладиган муддатда (СКнинг 225-моддаси).
Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан олинган ишлар, хизматлар бўйича қўшилган қиймат солиғи тўловчиси тўғрисида маълумотлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси норезидентларидан олинган ишлар, хизматлар бўйича қўшилган қиймат солиғи ҳисоб-китоби шакллари МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 22.03.2013 йилда 2439-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарорига 3-иловада келтирилган.
Микрофирмалар ва кичик корхоналар ҚҚСни унинг ҳисоб-китобини тақдим этиш учун белгиланган кундан кечиктирмай тўлайдилар.

 

1Тошкент, 3.07.1996 йил. 1996 йил 3 июлдан кучга кирган.

Прочитано: 2078 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика