Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 30 / Бевосита мулоқот

Намойиш этиш зали ҳам савдо майдони ҳисобланади

МЧЖ 2007 йил 1 январдан бошлаб ЯСТ тўловчисидир. Асосий фаолият тури – чакана савдо (73%).
Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг буйруғига асосан чакана савдо ташкилотида асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри савдо майдонининг ҳажмидан келиб чиқиб белгиланади. МЧЖ 2007 йилда, яъни ушбу буйруққача савдо залини қайта қурди, шу боис кадастр ҳужжатида БИТТА савдо зали ҳосил бўлди:
150 кв.м – маиший, хўжалик товарлари, мебель;
246 кв.м – намойиш этиш зали, унда фақат мебель: ётоқхона, ошхона гарнитурлари, диванлар, креслолар қўйилган.
«НТВ» газетасининг 5.05.2011 йилдаги 18-сонида маълум қилинишича, савдо майдонлари реализация қилинаётган товарнинг ўзига хос жиҳатларига боғлиқ ҳолда савдо майдони эмас, балки намойиш этиш майдонлари бўлиши мумкин.

Биз ДСИга ҳисоботларда Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китобнинг 0101-сатрида 150 кв.м ни кўрсатишимиз, 246 кв.м ни эса у намойиш этиш зали эканлигига асосланиб кўрсатмаслигимиз тўғрими?

 

– Чакана савдо корхоналарида ходимларнинг энг кам сони меъёри савдо майдонидан ва савдо шохобчаси жойлашган жойдан келиб чиқиб белгиланади (Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга1 1-илова, бундан ке-
йин – 2173-сон Низом).
Савдо майдони деб товарларнинг оммавий офертасига ва (ёки) товарларнинг чакана олди-сотди шартномаларини амалга оширишга мўлжалланган майдон эътироф этилади. Савдо майдонига пештахталар, стеллажлар ва савдо залида ўрнатилган бошқа ускуналар билан банд бўлган, харидорларга хизмат кўрсатиш бўйича хизматларни жойлаштириш учун майдон ҳам киритилади (Ўзбекистон Республикасида чакана савдо қоидалари2).
Қуйидагилар савдо майдонига киритилмайди:
товарларни қабул қилиш ва сақлаш жойлари;
товарларни сотишга тайёрлаш жойлари;
ёрдамчи, маъмурий, маиший ва техник жойлар.
Йирик ўлчамли товарларни (шу жумладан мебелни) намойиш этиш зали умумий савдо майдонига киритилади. Бироқ бунда йирик ўлчамли товарларни сотувчи ва ушбу товарларни намуна сифатида кўргазмага қўювчи (мебель ва автомототранспорт воситаларини сотиш дўконлари, йирик ўлчамли маиший ва бошқа техникаларни намойиш қилиш учун кўргазма майдонлари, савдо заллари, қурилиш моллари дўконлари) савдо зали майдони 200 кв.м дан ортиқ бўлган чакана савдо корхоналари савдо зали майдони 176 дан 200 кв.м гача бўлган чакана савдо корхоналарига белгиланган асосий ходимлар сонининг энг кам меъёрини қўллашади, яъни шаҳар учун ушбу меъёр 9 кишини, бошқа аҳоли пунктларида эса 5 кишини ташкил қилади (2173-сон Низом3 1-иловасига изоҳ). Ходимлар сони ва МҲТФ энг кам меъёрларининг ҳисоб-китоби бўйича ҳисобот шаклларида бундай корхоналар 200 кв.м савдо майдонини кўрсатадилар (Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда солиқлар ва бошқа мажбурий тўловларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш тартиби тўғрисида низом4 1а-иловасига изоҳ).
Сиз айтганингиздек, «НТВ» газетасида у ёки бу майдонни савдо майдонига киритиш тўғрисида тушунтиришлар берилмаган. Унда чакана савдо, умумий овқатланиш корхоналари ва қурилиш ташкилотлари учун ЯСТ, ЯИТ бўйича янги базалар ҳамда ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини жорий этишнинг ижобий ва салбий томонлари, шунингдек кўрсатилган базалар ва меъёрларни қўллаш тартибини белгилайдиган меъёрий ҳужжатлардаги ноаниқликлар ва «муаммоли жойлар» кўриб чиқилган.
Хусусан, ўша пайтда энг кам меъёрларни жорий этишда йирик ўлчамли товарларни сотувчи ва ушбу товарларни намуна сифатида кўргазмага қўювчи (мебель дўконлари, автосалонлар ва ҳоказо) савдо зали майдони 200 кв.м дан ортиқ бўлган чакана савдо корхоналари фаолиятининг ўзига хослиги ҳисобга олинмаган эди. Дастлаб улар учун асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри қуйидагича белгиланди – шаҳарда 9 киши ва 200 кв.м дан ортиқча ҳар 50 кв.м учун 2 киши, қишлоқда – 6 киши ва 200 кв.м дан ортиқча ҳар 50 кв.м учун 2 киши. Бироқ кейинчалик бундай корхоналарнинг хусусияти ҳисобга олинди ва 2011 йил 8 августдан бошлаб меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 29.07.2011 йилда 2173-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан корхоналарнинг мазкур тоифаси учун асосий ходимлар сони меъёрлари пасайтирилди ва 200 кв.м дан ошмайдиган майдонга эга бўлган корхоналар учун бўлганидек белгиланди, бу ҳақда экспертлар газетамиз саҳифаларида ҳисоб-китоб мисолларини келтирган ҳолда кўп маротаба тушунтириш берганлар.


1Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 28.12.2010 йилда 2173-сон билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган.
2ВМнинг 13.02.2003 йилдаги 75-сон қарори билан тасдиқланган.















Прочитано: 2225 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика