Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 30 / Божхона

Диний эркинлик ниқоб бўлмасин! ёки бир «жомадон»га ҳам диний адабиёт, ҳам беҳаё тасвирларни жамлаган уддабурон

Жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 10.10.1997 йилдаги «Товарлар (ишлар, хизматлар) экспортини мувофиқлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги ПФ-1871-сон Фармонининг 5-иловасига мувофиқ давлат қурилишига қарши, ҳудудий бирликни, давлат суверенитети ва сиёсий мустақилликни бузишга йўналтирилган, урушни, террорни, диний қарама-қаршиликни, миллатчиликни, расизмни (антисемитизм, фашизм) тарғиб қилувчи қўлёзмалар ҳамда порнографик мазмундаги маҳсулотларни Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш тақиқланган.
Яна бир норматив-ҳуқуқий ҳужжат – «Виждон эркинлиги ва диний ташкилотлар тўғрисида»ги Қонуннинг 19-моддасида чет элда нашр этилган диний адабиётларни олиб келиш ва тарқатиш, уларнинг мазмуни қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда экспертизадан ўтказилганидан кейингина амалга оширилиши белгиланган.
Бинобарин, бундай адабиётларни олиб келиш, сотиш ва тарқатиш Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг рухсати билан амалга оширилади. Аммо айрим шахслар мазкур тартибларга риоя қилмай, турли диний мазмундаги материалларни ноқонуний равишда республикамизга олиб киришга уринаётган ҳоллар учрайди. Республикамиз божхоначилари диний ада­биётларни турли йўллар билан ноқонуний олиб ўтишга бўлган ҳар қандай хатти-ҳаракатнинг олдини олишга бел боғлаганлар.
l Урганч аэропортида Москвадан қайтган янгиариқлик Р.Собиров қўл телефонига ёзилган ва олиб кириш учун тегишли рухсатномага эга бўлмаган диний мазмундаги 75 та аудиоматериалларни олиб киришга уринган пайтда тўхтатиб қолинди.
l Сурхондарё вилояти божхоначилари ҳам «Москва-Термиз» йўналиши бўйича парвозини якунлаган деновлик Р.Ниязмуродовнинг божхона баённомасида ва божхона инспекторининг оғзаки сўровида маълум қилмасдан туриб, қўл телефонининг хотира картасида 41 та диний мазмундаги маърузаларни олиб киришга уринганини фош қилишди.
l «Сариосиё» чегара божхона комплексида эса қўл телефонига ёзилган диний мазмундаги 102 та аудиоматериалларни ноқонуний тарзда олиб ўтишга уринган қўшни давлат фуқароси С.Ходжиевнинг қинғир хатти-ҳаракатларига нуқта қўйилди.
l Шунингдек, юртимиз орқали ўтаётган қўшни давлат фуқаролари Х.Иброгимов қўл телефони ва DVD дискларда 139 дона, Н.Гадоев эса 189 дона диний материалларни яширин йўллар билан олиб ўтишга уринишган пайтда тўхтатиб қолинди.
l Навоий халқаро аэропортида божхоначилар томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда бухоролик Б.Усмоновнинг қинғир қилмишлари фош этилди. Қарангки, ушбу қонунбузар нафақат 11 дона диний мазмундаги материалларни, балки 138 дона беҳаё видеотасвирларни ҳам нетбукига жамлаган ҳолда олиб киришга уринган экан.
l Андижонлик божхоначилар аниқлаган қонунбузарлик ҳолатида эса «Дўстлик» божхона комплекси орқали юртимизга кириб келаётган фарғоналик Б.Нурматов томонидан араб ва рус тилларидаги 145 дона диний видеороликларни қўл телефони орқали олиб кирилишига чек қўйилди.
l Тошкент вилояти божхона бошқармаси ходимлари томонидан ҳам шу турдаги бир нечта қонунбузарлик ҳолатлари фош этилди: «Ойбек» божхона пости орқали юртимизга кириб келаётган қўшни давлат фуқароси Н.Салоҳутдиновага электрон планшетини 157 дона диний мазмундаги видеоматериаллар билан бойитгани «панд» берди.
l Янгийўллик Л.Баратованинг ноутбукини эса ҳеч иккиланмай диний мазмундаги материаллар «омбори»га қиёсласа бўлади. «Ғишткўприк» божхона комплекси ходимлари мазкур ноутбукни ўрнатилган тартибда ва холислар иштирокида кўздан кечиришганда, унда диний мазмундаги салкам 14 минг дона рус тилидаги материаллар, 504 дона аудио ва 1 дона видеоматериаллар борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолатлар юзасидан божхона текшируви ва суриштирув ҳаракатлари бошлаб юборилган.

Жорий йилнинг ўтган олти ойи давомида рес­публикамиз божхоначилари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар вакиллари билан ҳамкорликда аниқланган 608 та қонунбузарлик ҳолатларида турли шаклдаги салкам 32 минг дона диний адабиёт ва материалларнинг ноқонуний олиб ўтилишига чек қўйилган.

Материалларни Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати катта инспектори Ҳусен ТАНГРИЕВ тайёрлади.

Прочитано: 2558 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика