Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 30 / Бевосита мулоқот

Таътил ва унга ҳақ тўлаш

1. Корхонамизда 5 кунлик иш ҳафтаси ўрнатилган. Шундан келиб чиқиб, ходимнинг таътил пулларини ҳисоблашда бухгалтерия ўртача ойлик иш ҳақини 21,2 га бўлган. Текширувда худди 6 кунлик иш ҳафтасида бўлгани каби уни 25,4 га бўлиш кераклиги аниқланди. Таътил пуллари ҳисоб-китобини қандай қилиб тўғри бажариш мумкин?
2. Ходим 2011 йил 18 апрелда ишга қабул қилинган. Биринчи таътил унга 2012 йил 30 декабрдан берилган. Таътил пуллари ҳисоб-китобида мен 2011 декабрдан 2012 йил ноябригача бўлган 12 ойни олдим. Шу тўғрими? 2013 йил учун таътилни ходим жорий йилнинг июлида расмийлаштирмоқчи. Таътил пуллари ҳисоб-китоби учун қандай ойларни олиш керак?


– Меҳнат кодексининг 139-моддасига кўра таътилларнинг муддати 6 кунлик иш ҳафтаси юзасидан календарь бўйича иш кунлари билан ҳисоблаб чиқарилади. Шу сабабли, ҳатто агар корхонада
5 кунлик иш ҳафтаси ўрнатилган бўлса-да, таътил 6 кунлик ҳафтадан келиб чиқиб ҳисобланади ва, демак, таътил пуллари ҳисоб-китоби учун ўртача кунлик иш ҳақи ўртача ойлик иш ҳақини 25,4 га бўлиш билан аниқланади.
Таътиллар вақтига ҳақ тўлаш учун ўртача ойлик иш ҳақи ҳисоблаб чиқариш кунидаги тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан келиб чиққан ҳолда уларни ҳисоб-китоб даврида тарификация бўйича белгиланган иш ҳақи ёки лавозим маошидан ошган сумманинг биринчи йил ишловчиларга ўн иккидан бирига (6 ой тўлиқ ишлаганларга олтидан бирига; 7 ой тўлиқ ишлаганларга еттидан бирига ва ҳоказолар), ўрта махсус ва ҳунар-техника ўқув юртлари ўқитувчилари учун ўндан бирига оширган ҳолда ҳисоблаб чиқарилади (ВМнинг 11.03.1997 йилдаги 133-сон қарорига 6-илова). Шу тариқа, агар ходим таътилга 2012 йил декабрида чиқса, ҳисоб-китобга 2011 йил декабрдан 2012 йил ноябргача бўлган давр учун тарифдан ортиқча тўловлар қабул қилинади. Агар таътил 2013 йил июлда берилса, 2012 июлдан 2013 йил июнгача берилган тўловлар ҳисобга олинади.

Прочитано: 2679 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика