Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 30 / Бевосита мулоқот

Қарздор МЧЖни ихтиёрий тугатиш

МЧЖнинг ягона муассиси бўлган жисмоний шахс корхонани ихтиёрий тугатяпти. Устав фонди – 500 000 сўм. Тугатиш тўғрисида қарор қабул қилиш пайтида молиявий натижа сал-бий – 58 000 000 сўм зарарга эга. Омборда 75 000 000 сўмлик материаллар мавжуд.

Муассисга 75 000 000 сўмлик материаллар қолдиғини бериш мумкинми ва мазкур операциянинг солиқ оқибатлари қандай бўлади?

 

– Ихтиёрий тугатиш чоғида Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида низом (Президентнинг 27.04. 2007 йилдаги ПҚ-630-сон қарори билан тасдиқланган, бундан кейин – Низом) ва «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонунга (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон) амал қилиш керак.
Кўрсатилган Қонуннинг 3-моддасига кўра масъулияти чек­ланган жамиятнинг иштирокчилари жамият фаолияти билан боғлиқ зарарлар учун ўзлари қўшган ҳиссалар қиймати доирасида жавобгар бўладилар.
Низомнинг 23-банди билан пул суммаларини кредиторларга тўлашнинг қуйидаги навбатлилиги белгиланган:
биринчи навбатда – фуқароларнинг меҳнатга оид ҳуқуқий муносабатларидан келиб чиқадиган, алиментларни ундиришга ва муаллифлик шартномалари бўйича пул тўловларига доир талаб­ларини, шунингдек фуқароларнинг ҳаёти ва саломатлигига етказилган зарар учун корхона тегишли вақтбай тўловларни соқит қилиш йўли билан жавоб берадиган талабларини қондириш;
иккинчи навбатда – бюджетга, давлат мақсадли жамғармаларига ва бюджетдан ташқари Таълим ва тиббиёт муассасаларини реконструкция қилиш, мукаммал таъмирлаш ва жиҳозлаш жамғармасига тўловлар;
учинчи навбатда – бошқа кредиторларнинг талаблари.
Шу тариқа, барча кредиторларнинг талаблари қондирилганидан кейин сиз омборда қолган материаллар ва бошқа мол-мулкни муассисга беришингиз мумкин (Низомга 1-илова «Молия-хўжалик фаолиятини амалга ошираётган корхоналарни ихтиёрий тугатиш схемаси»га қаралсин).
Солиқ оқибатлари мазкур мате-риалларни реализация қилиш чоғидаги оқибатларга ўхшаган бўлади – агар берилаётган материаллар 1000-гуруҳ ҳисобварақларида ҳисобга олинса, Солиқ кодексининг 132, 133 ва 355-моддаларига кўра, ягона солиқ тўлови солинадиган тушумга уларнинг чиқиб кетишидан фойда киритилади.






Прочитано: 2712 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика