Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 30 / Бизнинг маслаҳатлар

МЧЖ: кузатув кенгаши ва тафтиш комиссиясига кимлар лойиқ?

Масъулияти чекланган жамиятнинг Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси тўғрисида маълумот берсангиз. Жамиятда ишловчилар номзодини таъсисчиларнинг кам пай улуши бор таъсисчи томонидан Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси таркибига номзод қилиб киритиш мумкинми?

Корхона бухгалтери.

 

 – Сиз айтган масала «Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида»ги Қонун (6.12.2001 йилдаги 310-II-сон) билан тартибга солинади. Қонуннинг 38-моддасида жамият кузатув кенгашининг ваколатлари келтириб ўтилган. Жумладан жамият кузатув кенгашининг ваколатлари ушбу Қонунга мувофиқ жамиятнинг устави билан белгиланади. 
Бундан ташқари, уставда жамиятнинг тафтиш комиссиясини тузиш (тафтишчисини сайлаш) назарда тутилиши мумкин (Қонуннинг 45-моддаси). 15 нафардан ортиқ иштирокчиси бўлган жамият­ларда жамиятнинг тафтиш комиссиясини тузиш (тафтишчисини сайлаш) шарт. Жа­миятнинг иштирокчиси бўлмаган шахс ҳам унинг тафтиш комиссияси аъзоси (тафтишчиси) бўлиши мумкин.
Кам пай улушга эга бўлган таъсисчи томонидан Кузатув кенгаши ва тафтиш комиссияси таркибига номзодни таклиф қилиш ҳам мумкин (Қонуннинг 33-моддаси).
Жамиятнинг исталган иштирокчиси жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг кун тартибига қўшимча масалаларни киритиш тўғрисида уни ўтказишдан камида 15 кун олдин таклифлар киритишга ҳақлидир. Қўшимча масалалар, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг ваколатлари жумласига кирмайдиган масалаларни истисно этганда, жамият иштирокчилари умумий йиғилишининг кун тартибига киритилади.
Жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш чоғида жа­мият иштирокчиларига тақдим этилиши лозим бўлган ахборот ва материаллар жумласига жамиятнинг кузатув кенгашига ва жамиятнинг тафтиш комиссиясига (тафтишчилигига) номзод (номзодлар) тўғрисидаги маълумотлар киритилиши ҳам ушбу моддада назарда тутилган.

Жавобларни экспертимиз Умидбек САФАРОВ тайёрлади.

Прочитано: 2592 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика