Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 7 / Божхона

Декларациялашни унутманг

Сахалинда яшайдиган опамнинг эри яқинда вафот этди. Унинг болалари йўқ. Тошкентда мен ва укаларим яшаймиз, шу сабабли у ўз квартирасини сотиб, бизнинг юртга келишга қарор қилди. Бу ерда унга нархи тўғри келадиган турар жой топиб қўйдик. Шу муносабат билан жавоб берсангиз, Ўзбекистон фуқароси бўлмаган шахслар томонидан хорижий валюта олиб кирилишига доир бирор-бир чекловлар мавжудми?

Лидия К.

– «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонуннинг1 19-моддасига кўра жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистонга олиб кириш чекловларсиз амалга оширилади.

Норезидент жисмоний шахслар республикамиздан нақд хорижий валютани:

олиб кирилган сумма доирасида (у божхона декларацияси билан тасдиқланади);

олиб кирилган хорижий валютадан кўп бўлган миқдорда – ЎзР Марказий банки ва ваколатли банклар томонидан бериладиган, уларнинг нақд хорижий валютани олиб чиқиш ҳуқуқини тасдиқлайдиган ҳужжатлар мавжуд бўлганда – бир йўла олиб чиқишлари мумкин.

Жисмоний шахслар томонидан нақд хорижий валютани Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва Ўзбекистон Республикасидан олиб чиқиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага2 мувофиқ олиб кирилаётган хорижий валюта божхона постида Т-6 шаклидаги божхона декларациясида ёзма равишда декларацияланиши шарт.

5 000 АҚШ долларигача (ёки унинг бошқа шартли бирликдаги эквивалентда) миқдордаги суммага Т-6 шаклидаги божхона декларацияси тўлдирилади,

5 000 АҚШ доллари эквивалентидан ошадиган миқдордаги хорижий валюта республикамизга божхона органлари томонидан ТС-28 шаклидаги гувоҳномани бериш билан киритилади.

 

17.05.1993 йилдаги 841-XII-сон, 11.12.2003 йилдаги 556-II-сон Қонун таҳририда.

2МБ ва ДБҚ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 7.05.1999 йилда 716-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

 «Божхона» бўлимини махсус мухбиримиз Гулнора АБДУНАЗАРОВА олиб боради.

Прочитано: 2485 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика