Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 7 / Бухгалтерга ёрдам

2013 йилнинг февраль ойи учун жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ҳисоб-китоби услубияти*

  • Январь–февраль ойлари учун энг кам иш ҳақи (ЭКИҲ) миқдори 159 180 (79  590 х 2) сўмни ташкил этади (ЭКИҲ Президентнинг 9.11.2012 йилдаги «Иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва ижтимоий нафақалар миқдорини ошириш тўғрисида» ПФ-4482-сон Фармони билан белгиланган).
  • 2013 йил 1 январдан бошлаб ЖШДСнинг қуйидаги ставкалари амал қилмоқда: энг кам ставка – 8%, ўртача ставка – 16%, энг юқори ставка – 22% (Президентнинг 25.12.2012 йилдаги «Ўзбекистон Республикасининг 2013 йилги асосий макроиқтисодий кўрсаткичлари прогнози ва Давлат бюджети параметрлари тўғрисида» ПҚ-1887-сон қарорига 8-илова, бундан кейин – ПҚ-1887-сон Қарор).
  • 2013 йилда фуқароларнинг ШЖБПҲга мажбурий ойлик бадаллари ставкаси ходимга ҳисобланган иш ҳақи (даромад) солиқ солинадиган суммасининг 1%ини ташкил этади (ПҚ-1887-сон Қарорга 8-илова).
  • ШЖБПҲга мажбурий бадаллар ҳисоблаб ёзилган ЖШДСдан чегирилади (Иш берувчилар томонидан фуқароларнинг шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларига мажбурий бадалларни қўшиш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 3-банди, МВ, ДСҚ ва МБ бошқарувининг АВ томонидан 6.10.2005 йилда 1515-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган).
  • 2013 йил учун бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига фуқароларнинг  иш ҳақидан мажбурий суғурта бадаллари ставкаси ходимга ҳисоблаб ёзилган, бадаллар ундириладиган иш ҳақи (даромад) суммасининг 6 фоизи миқдорида белгиланган (ПҚ-1887-сон Қарорнинг 3-банди).

 

I.   АНЪАНАВИЙ ҲИСОБ-КИТОБ

1-ВАЗИЯТ.

Ойига ЭКИҲнинг 5 бараваридан ошмайдиган даромадлардан ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–февраль ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 330  000 сўмга тенг, ялпи даромади эса – 660  000 сўмни (330  000 + 330 000) ташкил қилади. Жисмоний шахснинг 795 900 сўмгача бўлган даромадига 8%лик ставка бўйича солиқ солинади. Тегишинча, январь–февраль ойи учун солиқ суммаси:

660 000 х 8% = 52 800 сўмга тенг.

Январь ойида 26  400 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойида тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси қуйидагига тенг:

52  800 – 26  400 = 26  400 сўм.

Январь–февраль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

660  000 х 1% = 6 600 сўмга тенг.

Январь ойи учун ШЖБПҲга 3  300 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 3  300 (6  600 – 3 300) сўмни ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга:

26 400 – 3 300 = 23 100 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари ходимнинг февраль ойидаги жами иш ҳақи – 330 000 сўмдан ҳисобланади. Уларнинг суммаси:

330 000 х 6% = 19 800 сўмни ташкил этади.

Солиқ ва мажбурий ажратмалар ушланганидан ке-йин ходимга:

330 000 – 26 400 – 19 800 = 283 800 сўм тўланади.

2-ВАЗИЯТ.

Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошмаганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь-февраль ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 485  000 сўмга тенг, жами даромади эса – 970  000 (485  000 + 485 000) сўмни ташкил қилади. Январь–февраль ойларидаги даромадлардан ЖШДС суммасини аниқлаш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромаддан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

63  672 + (970  000 – 795 900) х 16% = 63  672 + 174 100 х 16% = 63  672 + 27  856 = 91 528 сўм.

Январь ойида 45  764 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойи учун тўланиши лозим бўлган солиқ суммаси қуйидагига тенг:

91  528 – 45  764 = 45  764 сўм.

Январь–февраль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

970 000 х 1% = 9 700 сўмни ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 4  850 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 4  850 (9  700 – 4 850) сўмни ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга:

45  764 – 4  850 = 40  914 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

485  000 х 6% = 29  100 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

485  000 – 45  764 – 29  100 = 410  136 сўм иш ҳақи олади.

3-ВАЗИЯТ.

Бир ойдаги даромадлар 10 ЭКИҲдан ошганда ЖШДС ҳисоб-китоби

Ходимнинг январь–февраль ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 880  000 сўмни ташкил қилади, жами даромади эса 1  760  000 (880  000 + 880 000) сўмга тенг. Йил бошидан буён ЖШДС суммаси ЭКИҲнинг 10 бараварига тенг даромаддан олинадиган солиқ суммасига 22%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ЖШДСни қўшамиз:

191  016 + (1 760  000 – 1 591 800) х 22% = 191  016 +

168 200 х 22% = 191  016 + 37  004 = 228 020 сўм.

Январь ойида 114  010 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойи учун 114  010 (228  020 – 114 010) сўм тўланиши лозим.

Январь–февраль ойларидаги ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

1 760 000 х 1% = 17 600 сўмга тенг.

Январь ойида ШЖБПҲга 8  800 сўм бадал ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 8  800 (17  600 – 8 800) сўмни ташкил қилади.

Январь ойи учун бюджетга:

114 010 – 8  800 = 105  210 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

880  000 х 6% = 52  800 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

880      000 – 114  010 – 52  800 = 713  190 сўм иш ҳақи олади.

II. ИМТИЁЗЛАРНИ ҲИСОБГА ОЛГАН ҲОЛДА

4-ВАЗИЯТ.

Даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланадиган имтиёз қўлланилган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

Солиқ кодекси (СК) 180-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ ушбу имтиёзга эга бўлган фуқароларнинг (масалан, 16 ёшдан ошмаган икки ва ундан ортиқ болалари бўлган ёлғиз оналар) жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

Январь–февраль ойларида ходимнинг иш ҳақи

880 000 сўмни, жами даромади эса – 1 760 000 (880 000 + 880 000) сўмни ташкил этди.

Январь–февраль ойлари учун солиқ солинмайдиган даромад:

(79 590 + 79 590) х 4 = 636 720 сўмни ташкил қилади.

Солиқ солинадиган даромад:

1 760 000 – 636 720 = 1 123 280 сўмга тенг.

Январь–февраль ойларидаги ЖШДС суммасини аниқлаш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромадлардан олинган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

63 672 + (1 123 280 – 795 900) х 16% = 63 672 +

(327 380 х 16%) = 63 672 + 52 380,8 = 116 052,8 сўм.

Январь ойида 58 026,4 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойи учун 58 026,4 (116 052,8 – 58 026,4) сўм тўланиши лозим.

Йил бошидан буён ШЖБПҲга йўналтириладиган мажбурий бадаллар суммаси:

1 123 280 х 1% = 11 232,8 сўмни ташкил қилади.

Январь ойида ШЖБПҲга 5 616,4 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 5 616,4 (11 232,8 –

5 616,4) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

58 026,4 – 5 616,4 = 52 410 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

880 000 х 6% = 52 800 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

880 000 – 58 026,4 – 52 800 = 769 173,6 сўм иш ҳақи олади.

5-ВАЗИЯТ.

Моддий ёрдам олиш тарзида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СК 179-моддасининг 1-бандига кўра бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди (йил давомидаги ҳисоб-китоб чоғида 1 январь кунида амал қилган ЭКИҲни қўллаймиз: 79 590 х 12 = 955 080 сўм).

Ходимнинг январь–февраль ойларидаги ойлик иш ҳақи 600 000 сўмни ташкил қилади. Январь ойида унга

1 100 000 сўм моддий ёрдам тўланган. Йил бошидан жами даромад 2 300 000 (600 000 + 1 100 000 + 600 000) сўмни ташкил қилади. Солиқ солинадиган даромад:

2 300 000 – 79 590 х 12 = 2 300 000 – 955 080 =

1 344 920 сўмга тенг.

Йил бошидан ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш учун ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг бўлган даромаддан олинадиган солиққа 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

63 672 + (1 344 920 – 795 900) х 16% = 63 672 + 549 020 х 16% = 63 672 + 87 843,2 = 151 515,2 сўм.

Январь ойида 87 351,2 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойи учун эса 64 164 (151 515,2 – 87 351,2) сўм ушлаб қолиниши лозим.

Йил бошидан буён ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

1 344 920 х 1% = 13 449,2 сўмни ташкил қилади.

Январь ойида ШЖБПҲга 7 449,2 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 6 000 (13 449,2 – 7 449,2) сўмни ташкил қилади.

Февраль ойи учун бюджетга:

64 164 – 6 000 = 58 164 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

600 000 х 6% = 36 000 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

600 000 – 64 164 – 36 000 = 499 836 сўм иш ҳақи олади.

6-ВАЗИЯТ.

Қимматбаҳо совға олиш тарзида имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СК 179-моддасининг 14-бандига кўра бир йил мобайнида юридик шахслардан ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача бўлган суммада олинган совғаларнинг қийматига солиқ солинмайди (йил мобайнидаги ҳисоб-китоб чоғида 1 январь кунида амал қилган ЭКИҲ миқдори қўлланилади: 79 590 х 6 = 477 540 сўм).

Ходимнинг январь–февраль ойларидаги ойлик иш ҳақи 600 000 сўмни ташкил қилади. Январь ойида унга қиймати 500 000 сўм бўлган чой сервизи совға қилинган. Йил бошидан буён жами даромад 1 700 000 (600 000 + 500 000 + 600 000) сўмга тенг.

Солиқ солинадиган даромад:

1 700 000 – 79 590 х 6 = 1 700 000 – 477 540 =

1 222 460 сўмни ташкил этади.

Йил бошидан ЖШДСни ҳисоблаётганда ЭКИҲнинг 5 бараваригача бўлган даромаддан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

63 672 + (1 222 460 – 795 900) х 16% = 63 672 + 426 560 х 16% = 63 672 + 68 249,6 = 131 921,6 сўм.

Январь ойида 67 757,6 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойи учун эса 64 164 (131 921,6 – 67 757,6) сўм тўланиши лозим.

Йил бошидан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

1 222 460 х 1% = 12 224,6 сўмни ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 6 224,6 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 6 000 (12 224,6 – 6 224,6) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

64 164 – 6 000 = 58 164 сўм ЖШДС ўтказамиз.

Февраль ойи учун мажбурий суғурта бадаллари:

600 000 х 6% = 36 000 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

600 000 – 64 164 – 36 000 = 499 836 сўм иш ҳақи олади.

7-ВАЗИЯТ.

Бир нечта имтиёзни ҳисобга олган ҳолда: ҳар ойда даромаддан ЭКИҲнинг 4 бараварига тенг суммани чегириш, моддий ёрдам ва қимматбаҳо совға олинганда ЖШДС ҳисоб-китоби

l СК 179-моддасининг 1-бандига мувофиқ, бир йил давомида ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда бериладиган моддий ёрдам суммасига ЖШДС солинмайди;

l СК 179-моддасининг 14-бандига кўра юридик шахслардан бир йил мобайнида ЭКИҲнинг 6 баравари миқдоригача олинган совғаларнинг қийматига ЖШДС солинмайди;

l СК 180-моддасининг иккинчи қисмига мувофиқ имтиёз олиш ҳуқуқига эга бўлган ходимнинг жами даромадидан ҳар ойда ЭКИҲ миқдорининг 4 бараварига тенг сумма чиқариб ташланади.

СК 180-моддасига кўра имтиёзга эга бўлган ходимнинг ойлик иш ҳақи январь–февраль ойларида 700 000 сўмни ташкил қилди. Январь ойида унга 1 000 000 сўм моддий ёрдам кўрсатилган ва 600 000 сўмлик қийматга эга совға топширилган. Йил бошидан жами даромад: 700 000 + 1 000 000 + 600 000 + 700 000 = 3 000 000 сўмга тенг.

Солиқ солинадиган даромадни аниқлаймиз:

3 000 000 – (79 590 х 12) – (79 590 х 6) – (159 180 х 4) = 3 000 000 – 955 080 – 477 540 – 636 720 = 930 660 сўм.

Йил бошидан ЖШДС суммасини ҳисоб-китоб қилишда ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромадлардан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

63 672 + (930 660 – 795 900) х 16% = 63 672 + 134 760 х 16% = 63 672 + 21 561,6 = 85 233,6 сўм.

Январь ойида 56 007,2 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойи учун эса 29 226,4 (85 233,6 – 56 007,2) сўм тўланиши лозим.

Йил бошидан ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

930 660 х 1% = 9 306,6 сўмни ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 5 490,2 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 3 816,4 (9 306,6 – 5 490,2) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

29 226,4 – 3 816,4 = 25 410 сўм солиқ ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

700 000 х 6% = 42 000 сўмни ташкил қилади.

Ходим қўлига:

700 000 – 25 410 – 42 000 = 632 590 сўм иш ҳақи олади.

8-ВАЗИЯТ.

Олий ўқув юртида ўқиш учун ҳақ тўлаш бўйича имтиёзни ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби

СК 179-моддасининг 31-бандига мувофиқ фуқароларнинг солиқ солинадиган иш ҳақи ва бошқа даромадларининг Ўзбекистон олий ўқув юртларида таълим олиш учун (ўзининг ўқиши ёки 26 ёшга тўлмаган фарзандларининг ўқиши учун) йўналтириладиган суммаларига солиқ солинмайди.

Ходимнинг январь–февраль ойларидаги ойлик иш ҳақи миқдори 700 000 сўмга тенг. Унинг аризасига биноан январь ойида корхона 2012–2013 ўқув йили учун 1 500 000 сўм миқдорида ўғлининг ўқиши учун ҳақ тўлади. Мазкур маблағлар январь ойидан бошлаб тўлиқ сўндирилгунга қадар жисмоний шахснинг даромадларидан ушлаб қолинади.

Ушланмаларнинг умумий суммаси ойлик иш ҳақининг 50 фоизидан ошмаслиги кераклиги сабабли ўқиш учун тўланган ҳақни сўндириш мақсадида ходим даромадларидан ҳар ойда 250 000 сўм ушлаб қолишга қарор қилинди.

Январь–февраль ойлари учун солиқ солинадиган даромад  900 000 сўмни (1 400 000 – 500 000) ташкил қилади.

ЖШДСни ҳисоб-китоб қилишда ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромадлардан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича ҳисобланган солиқ суммасини қўшамиз:

63 672 + (900 000 – 795 900) х 16% = 63 672 + 104 100 х 16% = 63 672 + 16 656 = 80 328 сўм.

Январь ойида 40 164 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойи учун 40 164 (80 328 – 40 164) сўм тўланиши лозим.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

900 000 х 1% = 9 000 сўмни ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 4 500 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 4 500 (9 000 – 4 500) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга ўтказиладиган ЖШДС суммаси:

40 164 – 4 500 = 35 664 сўмга тенг.

Мажбурий суғурта бадаллари:

700 000 х 6% = 42 000 сўмни ташкил қилади.

Солиқ, мажбурий ажратмалар ва ходимга таълим олиш учун ҳақ тўлаш ҳисобига ушланмалар чегирилганидан кейин ходимга:

700 000 – 40 164 – 42 000 – 250 000 = 367 836 сўм иш ҳақи тўланади.

III.ОДАТДАН ТАШҚАРИ ҲОЛАТЛАР

9-ВАЗИЯТ.

Компенсация тўловларини ҳисобга олган ҳолда ЖШДС ҳисоб-китоби.

СК 171-моддаси иккинчи қисмининг 8-бандига мувофиқ, хизмат сафарларида шахсий автомобилдан фойдаланганлик учун жисмоний шахсларга қонун ҳужжатларида назарда тутилган нормалар доирасида юридик шахс томонидан амалга ошириладиган компенсация тўловлари тарзидаги харажатлар жисмоний шахсларнинг даромади сифатида қаралмайди. Вазирлар Маҳкамасининг «Бюджетдан молияланадиган ташкилотларда хизмат енгил автотранспортларидан фойдаланишни тартибга солиш тўғрисида» қарори (2.04.1999 йилдаги 154-сон) 3-иловасининг 4-бандида ойлик компенсациянинг чегараланган миқдори белгиланган. 70 от кучигача қувватга эга бўлган автомобиллар учун у ЭКИҲнинг 2 бараварига (159 180 сўм), 70 дан 100 от кучигача қувватга эга бўлганда – ЭКИҲнинг 3,5 бараварига (278 565 сўм), 100 от кучидан ортиқ бўлганда – ЭКИҲнинг 4,5 бараварига (358 155 сўм) тенг. 30.12.2011 йилдаги ЎРҚ-313-сон Қонун билан СКнинг 308-моддасига киритилган ўзгартиришларга мувофиқ 2012 йил 1 январдан бошлаб ягона ижтимоий тўлов ва мажбурий суғурта бадалларини ҳисоблаб чиқариш учун ходимнинг шахсий автомобили ёки бошқа мол-мулкидан хизмат мақсадларида фойдаланилганлик учун нормадан ортиқча компенсация тўловлари солиқ солинадиган базага киритилади.

Ходимнинг январь–февраль ойларидаги ойлик иш ҳақи 600 000 сўмни ташкил қилди. Унга 75 от кучига тенг қувватга эга бўлган шахсий «Нексия» автомобилидан хизмат сафарларида фойдаланилганлиги учун 350 000 сўмлик компенсация тўланди. Нормадан ортиқча компенсация суммаси 71 435 (350 000 – 278 365) сўмга тенг. Шу тариқа ходимнинг январь–февраль ойлари учун солиқ солинадиган жами даромади:

600 000 + 71 435 + 600 000 + 71 435 = 1 342 870 сўмга тенг.

Йил бошидан ЖШДСни ҳисоблаётганда ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромадлардан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

63 672 + (1 342 870 – 795 900) х 16% = 63 672 + 546 970 х 16% = 63 672 + 87 515,2 = 151 187,2 сўм.

Январь ойида 75 593,6 сўм ушлаб қолинган. Февраль ойи учун 75 593,6 (151 187,2 – 75 593,6) сўм тўланиши лозим.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

1 342 870 х 1% = 13 428,7 сўмни ташкил этади.

Январь ойида ШЖБПҲга 6 714,35 сўм ўтказилган, февраль ойи учун эса ажратмалар 6 714,35 (13 428,7 –

6 714,35) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

75 593,6 – 6 714,35 = 68 879,25 сўм ЖШДС ўтказилади.

Февраль ойи учун мажбурий суғурта бадаллари суммаси:

(600 000 + 71 435) х 6% = 671 435 х 6% = 40 286,1 сўмни ташкил қилади.

Ходимга:

600 000 + 350 000 – 75 593,6 – 40 286,1 = 834 120 сўм тўланади.

10-ВАЗИЯТ.

Ўриндош ходим даромадларидан ЖШДС ҳисоб-китоби

Асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан олинган даромадларга тўлов манбаида ЖШДСни ҳисоблаб чиқариш СК 180-моддасида назарда тутилган имтиёзни қўлламасдан жами даромад суммасидан амалга оширилади (СК 186-моддасининг тўққизинчи қисми).

Агар асосий бўлмаган иш жойидан ёки бошқа юридик шахслардан даромад оладиган жисмоний шахс бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этса, у ҳолда даромад тўловчи юридик шахс имтиёзларни қўлламаган ҳолда ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолади (СК 186-моддасининг ўнинчи қисми).

Ўриндош ходимга январь–февраль ойларида 350 000 сўмдан иш ҳақи ҳисоблаб ёзилди. У СК 180-моддаси иккинчи қисмининг 8-бандида назарда тутилган имтиёзга эга. Ўриндош бухгалтерияга ЖШДСни энг юқори ставкада ушлаб қолиш ҳақида ариза тақдим этмаган.

Январь–февраль ойларидаги 700 000 (350 000 +

350 000) сўмлик жами даромад 795 900 сўмдан ошмаслиги сабабли, унга энг кам ставка бўйича ЖШДС солинади:

700 000 х 8% = 56 000 сўм.

Январь ойида 28 000 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойи учун эса 28 000 (56 000 – 28 000) сўм тўланиши лозим.

Январь–февраль ойлари учун ШЖБПҲга мажбурий бадаллар: 700 000 х 1% = 7 000 сўмга тенг.

Январь ойида ШЖБПҲга 3 500 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 3 500 (7 000 – 3 500) сўмни ташкил қилади.

Бюджетга:

28 000 – 3 500 = 24 500 сўм ЖШДС ўтказилади.

Мажбурий суғурта бадаллари:

350 000 х 6% = 21 000 сўмни ташкил қилади.

Ўриндошга:

350 000 – 28 000 – 21 000 = 301 000 сўм иш ҳақи тўланади.

11-ВАЗИЯТ.

Хизмат сафарига юборилган ходим учун ЖШДС ҳисоб-китоби

ЭКИҲдан коэффициентларда белгиланадиган суткалик тўловлар нормалари жисмоний шахсларнинг солиқ солинадиган даромадига киритилмайди (Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хизмат сафарлари тўғрисида йўриқноманинг 11-банди, МВ ва МАИМҚВнинг АВ томонидан 29.08.2003 йилда 1268-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган). Тошкент шаҳри ва Ўзбекистоннинг вилоят марказлари учун 0,1 (7 959 сўм), республиканинг қолган шаҳарлари ва аҳоли пунктлари учун – 0,08 (6 367,2 сўм) коэффициентлари белгиланган.

Ходимнинг ойлик иш ҳақи 600 000 сўмга тенг. Январь

ойида у 6 кунга Навоий шаҳрига хизмат сафарига, февраль ойида эса Фарғонага 3 кунлик хизмат сафарига юборилган. Корхона раҳбарининг хизмат сафарида бўлган вақт учун харажатларни тўлаш ҳақидаги буйруғи билан ЭКИҲнинг 30%и миқдорида суткалик тўловлар (79 590 х 30% = 23 877 сўм) белгиланган. Суткалик тўловлар суммаси январь ойида 143 262 сўмни (23 877 х 6), февраль ойида эса 71 631 сўмни (23 877 х 3) ташкил этди.

Суткалик тўловларнинг норматив суммаси январь

ойида 47 754 сўм (7 959 х 6), февраль ойида 23 877 сўмга

(7 959 х 3) тенг. Нормадан ортиқча суткалик тўловлар январь ойида – 95 508 сўмга (143 262 – 47 754), февраль ойида эса – 47 754 сўмга (71 631 – 23 877) тенг. Январь–февраль ойлари учун солиқ солинадиган жами даромад

1 343 262 сўмни (600 000 + 95 508 + 600 000 + 47 754) ташкил этади.

Январь–февраль ойлари учун ЖШДСни ҳисоблаётганда ЭКИҲнинг 5 бараварига тенг даромадлардан олинадиган солиқ суммасига 16%лик ставка бўйича солиқ солинадиган даромаддан ҳисобланган суммани қўшамиз:

63 672 + (1 343 262 – 795 900) х 16% = 63 672 + 547 362 х 16% = 63 672 + 87 577,92 = 151 249,92 сўм.

Январь ойида 79 445,28 сўм солиқ ушлаб қолинган. Февраль ойи учун 71 804,64 (151 249,92 – 79 445,28) сўм тўланиши лозим.

ШЖБПҲга мажбурий бадаллар суммаси:

1 343 262 х 1% = 13 432,62 сўмга тенг.

Январь ойида ШЖБПҲга 6 955,08 сўм ўтказилган, февраль ойи учун ажратмалар 6 477,54 (13 432,62 –

6 955,08) сўмни ташкил қилади.

Февраль ойида бюджетга:

71 804,64 – 6 477,54 = 65 327,1 сўм ЖШДС ўтказамиз.

Мажбурий суғурта бадаллари суммаси:

647 754 х 6% = 38 865,24 сўмни ташкил қилади.

Ходим:

600 000 + 71 631 – 71 804,64 – 38 865,24 = 560 961 сўм иш ҳақи ва суткалик тўловлар олади.

 

*Январь ойи учун Ҳисоб-китоб услубияти «СБХ»нинг 22.01.2013 йилдаги 3 (963)-сонида чоп этилган.

 

Ҳисоб-китоб услубиятини экспертимиз, Солиқ маслаҳатчилари палатаси аъзоси Муҳиддин ЗАЙНУТДИНОВ тайёрлади.

Прочитано: 2038 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика