Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 7 / Солиқ солиш

Суюнчи + картошка – 12 ЭКИҲ ёки моддий ёрдам кўрсатилганда имтиёзларни қўллаш ҳақида

СК 178-моддасининг 16-бандида ходимларга муайян мақсадлар учун моддий ёрдам тариқасида тўловлар назарда тутилган. Улар жумласига мақсадли хусусиятга эга бўлган ҳамда ходимлар билан юз берган шахсий тусдаги воқеалар, ҳодисалар ва тадбирлар билан боғлиқ бўлган ва бажариладиган иш натижаларига боғлиқ бўлмаган тўловлар, шунингдек қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини бериш ёки уларни сотиб олиш учун маблағлар бериш тарзидаги тўловлар киради. Улар, СК 179-моддасининг 1-бандига кўра «бошқа ҳоллар»га киради ва солиқ даври учун энг кам иш ҳақининг 12 бараваригача миқдорда жисмоний шахсларнинг даромадларига солиқ солинмайди.

Биз мақсадли хусусиятга эга бўлган ва ходимлар билан юз берган шахсий тусдаги воқеалар, ҳодисалар ва тадбирлар билан боғлиқ (айтайлик, бола туғилиши ёки тўй муносабати билан) ҳамда қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга маблағлар тарзидаги моддий ёрдам кўрсатамиз. Биз у ёки бу тўловлар бўйича алоҳида-алоҳида имтиёзни қўллашга ҳақлимизми? Яъни моддий ёрдамнинг икки суммасига: СК 178-моддаси 16-бандининг тўртинчи қисмига киритган ҳолда бола туғилишига ЭКИҲнинг 12 бараваригача ва СК 178-моддаси 16-бандининг бешинчи қисмига киритган ҳолда қишлоқ хўжалиги маҳсулотини харид қилишга маблағ тўловига даромад солиғи солмаслик ҳуқуқига эгамизми? Ёки тўланган ёрдам пулининг барча турлари ва ЭКИҲнинг 12 бараваридан ошадиган суммани қўшиб, даромад солиғи солишимиз керакми? СКнинг 179-моддасида мазкур вазият хусусида аниқ ахборот берилмаган.

 

– Солиқ кодекси (СК) 178-моддасининг 16-бандида моддий ёрдам тўланадиган ҳодисалар белгиланган, СКнинг 179-моддаси эса тўланган моддий ёрдамнинг солиқ солинмайдиган миқдорини тартибга солади. Бунда СК 179-моддасининг 1-бандида «бошқа ҳоллар» деганда, фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган ва вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ва оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган тўловлардан ташқари, тўловларнинг барча ҳолатлари тушунилади.

Шу тариқа, жисмоний шахсларга кўрсатилган қуйидаги моддий ёрдам суммаларига ЖШДС солинмайди:

фавқулодда ҳолатлар муносабати билан бериладиган моддий ёрдам суммаларига тўлалигича;

вафот этган ходимнинг оила аъзоларига ёки оила аъзоси вафот этганлиги муносабати билан ходимга бериладиган моддий ёрдам суммаларига –ЭКИҲнинг 20 бараваригача миқдорда;

бошқа ҳолларда (СК 178-моддаси 16-бандининг учинчи, бешинчи ва олтинчи хатбошилари) – солиқ даври учун ЭКИҲнинг 12 бараваригача миқдорда.

Агар моддий ёрдам жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайдиган турли суммалар белгиланган сабаблар бўйича олинган бўлса, солиқ солинадиган қисм уларнинг ҳар бири бўйича аниқланади. Яъни қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари харид қилишга берилган моддий ёрдам бўйича ЭКИҲнинг 12 баравари доирасида, оила аъзосининг вафоти муносабати билан моддий ёрдам бўйича – ЭКИҲнинг 20 баравари доирасида солиқ солинмаслиги керак.

Агар моддий ёрдам ходимга йил давомида аввал бола туғилиши ёки тўй муносабати билан, кейин эса қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини харид қилишга берилган бўлса, олинган суммалар қўшилади ва фақат ЭКИҲнинг 12 бараварига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмайди.

Моддий ёрдамнинг солиқ солинмайдиган қисми ҳисобланганда шуни эътиборга олиш лозимки, 2013 йилнинг 1 январидан бошлаб СКнинг 186-моддасига 25.12.2012 йилдаги ЎРҚ-343-сон Қонун 4-моддасининг 5-бандига мувофиқ киритилган ўзгартиришларга кўра моддий ёрдамнинг солиқ солинмайдиган суммаси (ЭКИҲнинг 12 ва 20 баравари) ҳисобот даврининг 1 январига белгиланган энг кам иш ҳақи миқдоридан (2013 йилда – 79  590 сўм) келиб чиқиб белгиланади ва ЭКИҲ ўзгарганда қайта ҳисобланмайди. Бунинг маъноси шуки, 2013 йилнинг 31 декабрига иш ҳақининг қандай энг кам миқдори белгиланишидан қатъи назар, 2013 йилда 955  080 сўм (79  590 х 12) ёки

1  591  800 сўм (79  590 х 20) доирасидаги моддий ёрдам суммасига даромад солиғи солинмайди.

Жавобларни «Norma Ekspert» мутахассислари тайёрладилар.

Прочитано: 2570 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика