Norma.uz

Шоирлиги шоҳлигидан, шоҳлиги шоирлигидан улуғ

14 февралда Заҳириддин Муҳаммад Бобур таваллудига 530 йил тўлди. Шу муносабат билан Давлат божхона қўмитасида маънавий-маърифий тадбир ташкил этилди. Йиғилганларга Ўзбекистон Миллий университети тарих факультети катта ўқитувчиси Аброр Хидиров Бобурнинг тарихда ва ўзбек адабиётида тутган ўрни хусусида атрофлича маъруза қилди.

 

Тадбирда Бобур яшаб ўтган зиддият ва қарама-қаршиликларга, матонат ва жасоратларга бой, сертаҳлика ва сермазмун ҳаёт йўли ҳақида сўзлаб берилди. Маълумотларга кўра, Бобурнинг бизгача 119 ғазали, бир масну шеъри, 209 рубоийси, 10 дан ортиқ туюқ ва қитъалари, 50 дан ортиқ муаммо ва 60 дан зиёд фардлари етиб келган. Унинг Девонидан умумий ҳажми 270 байтдан иборат 8 маснавий ўрин олган.

Тадбирда таъкидланганидек, мустақилликнинг илк йилларидан бошлаб Бобурнинг бой маънавий меросини ўрганишга, унинг тарихимиз ва адабиётимиздаги ўрнини муносиб баҳолашга алоҳида эътибор қаратиб келинмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига кўра 1993 йилда Бобур таваллудининг 510 йиллиги мамлакатимиз бўйлаб тантанали нишонланди. Ўзбекистон Фанлар академиясининг Бобур номидаги медали таъсис этилди. Халқаро Бобур жамғармаси ташкил этилиб, унинг илмий экспедицияси 10 дан ортиқ Шарқ мамлакатлари бўйлаб илмий сафарлар уюштирди. Бобур ва бобурийлар қадамжолари, уларнинг илмий меросига оид янги маълумотлар тўпланди. Мазкур маълумотлар асосида ўндан зиёд илмий, ҳужжатли ва бадиий асарлар яратилди.

Тадбир якунида божхоначилар ўзларини қизиқтирган кўплаб саволларга жавоб олдилар.

Ҳусен ТАНГРИЕВ,

Давлат божхона қўмитаси

Матбуот хизмати катта инспектори.

Прочитано: 2451 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика