Norma.uz

«Оммавий маданият» сиртмоғидан ҳимояланиш керак

Олий ҳарбий божхона институтида Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази билан ҳамкорликда «Мафкуравий ҳаётнинг долзарб мавзулари» номли 3 кунлик ўқув-тренинг бўлиб ўтди. Тадбирда Марказ раҳбари М.Қуронов, ДБҚ ва ОАВ вакиллари иштирок этди.

 

Маълумки, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 25.08.2006 йилдаги «Миллий ғоя тар-ғиботи ва маънавий-маърифий ишлар самарадорлигини ошириш тўғрисида»ги ПҚ-451-сон қарори асосида Миллий ғоя ва мафкура илмий-амалий маркази ташкил этилган эди. Ўтган вақт мобайнида Марказ томонидан халқимизнинг кўп асрлик маънавияти ва миллий қадриятларимизни асраб-авайлаш, шунингдек, ёшларимиз онгини маънавий жиҳатдан қарам этишга қаратилган турли мафкуравий хатарларга қарши самарали кураш йўналишларида фаол иш олиб борилмоқда.

Ўқув машғулотларида республикамиз Президенти Ислом Каримовнинг 2012 йилда мамлакатимизни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш якунлари ҳамда 2013 йилга мўлжалланган иқтисодий дастурнинг энг муҳим устувор йўналишларига бағишланган ҳукумат мажлисидаги «Бош мақсадимиз – кенг кўламли ислоҳотлар ва модернизация йўлини қатъият билан давом  эттириш» номли маърузаси атрофлича таҳлил қилинди. Маърузада белгиланган устувор масалалар бўйича тушунтиришлар берилди.

Президентимизнинг «Юксак маънавият – енгилмас куч» асарида «оммавий маданият» кўринишларига тақлид қилиш кескин қораланиб, биз учун ахлоқий жиҳатдан номаъқул, миллий қадрият ва қарашларимизга ёт бўлган, лекин ҳозирги вақтда ҳаётимизга кириб бораётган мана шундай кўринишларни бамисоли юқумли касаллик деб қабул қилишимиз лозимлиги ва айни шу асосда бундай хуружларнинг ўта хавфли ҳолат эканини англашимиз зарурлиги қайд этилган. ОҲБИда бўлиб ўтган ўқув машғулотларида айнан шу масалаларга алоҳида эътибор қаратилиб, тингловчиларга «Оммавий маданият ва медиаогоҳлик» мавзусида атрофлича маълумот берилди.

Нурбек САЛОМОВ.

Прочитано: 2970 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика