Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 7 / Ташқи иқтисодий фаолият

Норезидент резидентга тўлаганда...

Юридик шахс – Ўзбекистон резиденти жисмоний шахс – ЎзР норезидентига хизматлар кўрсатиш ёки товарлар етказиб беришга экспорт валюта контрактини тузиши мумкинми?

Норезидент жисмоний шахс ЎзР ҳудудида мазкур хизматларга ўзининг пластик картасидан ёки нақд валюта маблағлари билан ҳақ тўлай оладими?

 

– Ваколатли банкларда экспорт ва бартер контрактларини ҳисобга қўйиш ҳамда улар ижроси устидан назоратни амалга ошириш тартиби тўғрисида низомда1 экспорт контракти ва товарлар, хизматлар экспорти деганда нималарни тушуниш зарурлиги аниқ белгилаб қўйилган:

экспорт контракти – Ўзбекистон Республикасининг резиденти билан норезиденти ўртасида товарлар, ишлар, хизматлар экспорти хусусида тузилган хўжалик шартномаси (бартер контрактлари бундан мустасно);

товарлар экспорти – қонунчиликда бошқача тартиб назарда тутилмаган бўлса, қайта олиб кириш мажбуриятисиз товарларни Ўзбекистон Республикасининг божхона ҳудудидан олиб чиқиш;

хизматлар экспорти – уларни бажариш (кўрсатиш) жойидан қатъи назар Ўзбекистон Республикасининг юридик ва жисмоний шахси томонидан чет эл давлатининг юридик ёки жисмоний шахсига ишларни (хизматларни) бажариш (кўрсатиш);

экспортчилар – юридик шахслар, шунингдек юридик шахсни ташкил этмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширадиган жисмоний шахслар, – хорижий шериклар билан экспорт ва бартер контрактларини тузган Ўзбекистон Республикаси резидентлари ҳамда хориждаги корхоналарнинг манзилига товарларни олиб чиқувчи Ўзбекистон Республикасининг хўжалик юритувчи субъектлари.

Ушбу тушунчалардан келиб чиқиб, Ўзбекистон қонунчилиги жисмоний шахс – ЎзР норезидентига хизматлар кўрсатиш ёки товарлар етказиб беришга экспорт валюта контракти тузишга йўл қўяди.

Ўзбекистон Республикаси ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби тўғрисида низомда2 Ўзбекистон ҳудудида нақд хорижий валютани қабул қилиш тартиби аниқ тартибга солинган. У қуйидаги ҳолларда тўлов учун қабул қилинади:

а) кичик бизнес корхоналари томонидан ўзи ишлаб чиқарган товарлар (ишлар, хизматлар) экспорт қилинганида;

б) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда авиакомпаниялар ва уларнинг агентлари томонидан авиачипталар сотилганида;

в) хорижий давлатлар дипломатик ваколатхоналарининг консуллик хизматлари учун;

г) қонун ҳужжатларида назарда тутилган божхона йиғимлари тўланганида;

д) бож тўламасдан савдо қиладиган дўконлардаги ҳисоб-китоблар билан, шунингдек халқаро ташишлар пайтида транспорт воситаларининг бориш йўлида йўловчиларга товарлар ва хизматлар сотилганда ҳисоб-китоблар билан боғлиқ операциялар;

е) кредитлар бўйича муддатли ва кечиктирилган қарзларни ҳамда улар бўйича чет эл валютасидаги фоизларни сўндириш;

ж) қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда юридик шахсларнинг устав фондига (устав сармоясига) бадални тўлашда;

з) ваколатли банкларда омонатларга пул маблағларини киритишда;

и) хайрия мақсадларида амалга ошириладиган пул маблағларини киритишда;

к) қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда суғурталаш ва қайта суғурталаш шартномалари бўйича қарзларни сўндиришда;

л) экспедитор, ташувчи ва киракаш (фрахтчи) томонидан жисмоний шахсларга олиб чиқиладиган ёки олиб кириладиган юк транзити, ташилиши билан боғлиқ хизматлар кўрсатиш пайтида ташиш ва чартер (фрахт) бўйича операцияларда;

м) чет эл валютасидаги банк операциялари бўйича воситачилик ҳақини тўлашда;

н) қонун ҳужжатларида белгиланган бошқа ҳолларда.

Кўрсатилган тўловлар нақд хорижий валютада, шунингдек пластик тўлов ва кредит карточкалар орқали ҳам амалга оширилиши мумкин.

Ваколатли банк кассаларига нақд хорижий валютани қабул қилишнинг мажбурий шартлари қуйидагилар ҳисобланади:

ваколатли банк ва божхона органларида белгиланган тартибда ҳисобга қўйилган ташқи савдо контрактларининг мавжудлиги;

жисмоний шахс – норезидент томонидан накд хорижий валютани четдан олиб келганини тасдиқловчи божхона декларацияси (Т-6) ёки жисмоний шахс – норезидентнинг ҳисобварағидан нақд хорижий валюта ечиб олинганлиги тўғрисидаги ваколатли банк маълумотномаси мавжудлиги;

таъсис ҳужжатларининг мавжудлиги – устав фондига (устав сармоясига) бадал учун нақд чет эл валютаси қабул қилинган тақдирда. Уни устав фондига (устав сармоясига) дастлабки бадал сифатида муваққат (жамғариш) ҳисобрақамига киритиш учун қабул қилганда тегишли аризанинг мавжудлиги кифоядир;

кредитлар бўйича муддатли ва кечиктирилган қарзларни ва улар бўйича

фоизларни сўндириш чоғида кредит шартномасининг мавжудлиги;

бошқа ҳолларда – қонун ҳужжатларига мувофиқ ўзга ҳужжатлар.

Норезидентнинг Ўзбекистон ҳудудида бажарилган ишларга (кўрсатилган хизматларга) ўзининг пластик карточкасидан ёки ваколатли банк кассасига нақд пул маблағлари билан ҳақ тўлаш имконияти «Валютани тартибга солиш тўғрисида»ги Қонун3 18-моддасининг иккинчи қисмида ҳам мустаҳкамланган, унга кўра Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ҳисоб-китоблар ва тўловларни чет эл валютасида амалга оширишга резидентлар томонидан резидентлар ҳамда норезидентлардан пластик тўлов ва кредит карточкалари бўйича тўловларни қабул қилишда йўл қўйилади.

 

P.S. Берилган саволларни ўрганиш давомида меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатлар синчиклаб кўриб чиқилганилганига қарамай, юқоридаги жавоблар мутахассисларнинг маслаҳати ҳисобланмайди. Улар саволларда баён этилган вазиятларга ўз нуқтаи назаридан келиб чиқиб қараган шахсларнинг фикрини ифодалайди. Ушбу фикр саволларни қўшимча равишда ўрганиш ва кейинроқ муҳокама қилиш мумкин. Ҳар қандай ҳолда меъёрий-ҳуқуқий ҳужжатларни аниқ ҳолатда қўллаш олдидан, айрим ҳолатларнинг хусусиятларини ҳисобга олиш ва мақбул ечим топиш учун, мутахассис маслаҳатини олиш мақсадга мувофиқдир.

 

1МБ томонидан тасдиқланган, АВ томонидан 9.08.2000 йилда 954-сон билан рўйхатдан ўтказилган.

2МБ, МВ ва ДСҚнинг АВ томонидан 12.08.2002 йилда 1165-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

37.05.1993 йилдаги 841-XII-сон, 11.12.2003 йилдаги 556-II-сон Қонун таҳририда.

 

Маргарита АХМЕДОВА, «ANСORA consulting and legal serviсe» адвокатлик фирмаси адвокати. Елена ПОВОЛОЦКАЯ, «BAKER TILLY Tashkent» МЧЖ аудитори.

Прочитано: 1930 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 71) 200-00-90. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика