Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 7 / Бизнинг маслаҳатлар

2173-сон низом: энг кам меъёр янада камайди

Ўзбекистон Республикаси меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг 28.12.2012 йилдаги буйруғи билан (АВ томонидан 28.01.2013 йилда 2173-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) Иқтисодиётнинг айрим тармоқлари хўжалик юритувчи субъектлари учун ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрларини аниқлаш тартиби тўғрисидаги низомга (кейинги ўринларда 2173-сон Низом) ўзгартиришлар киритилди («Норма маслаҳатчи»нинг 5.02.2013 йилдаги 5 (394)-сонидаги ҳужжатлар пакетида чоп этилган).

Ўзгартиришларга мувофиқ эндиликда чакана савдо ташкилотининг иш вақти режими ҳафтасига 72 соатдан кам бўлса, асосий ходимлар сонининг аниқланган энг кам меъёрига камайтириш коэффициенти қишлоқ ҳудудларида 0,8 дан 0,6 га қадар пасайтирилган ҳолда қўлланадиган бўлди.

Иш ҳафтаси ҳар кунги иш муддати 12 соатни ташкил этган чакана савдо ва умумий овқатланиш ташкилотлари учун 2173-сон Низомнинг 1 ва 2-иловаларида келтирилган ходимларнинг энг кам меъёрлари ҳам камайтирилган.

Хусусан, ошхона учун асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри 5 нафар ошпаз, 3 нафар тарқатишда хизмат қилувчи ходим, 1 нафар ошхона ходими – жами 9 нафарни ташкил қилган бўлса, киритилган ўзгартиришларга мувофиқ улар сони 4 нафаргача (2 ошпаз, 1 тарқатишда хизмат қилувчи ходим, 1 ошхона ходими) камайтирилди. Ресторан ва кафелар учун белгиланган официантлар сонининг ягона энг кам меъёри ўзгартиришларга мувофиқ ташкилотнинг жойлашган жойига қараб фарқланадиган бўлди. Чунончи, 1 столга хизмат кўрсатиш учун кафелар бўйича бу меъёр олдин 0,3 га тенг бўлган бўлса, энди у Тошкент шаҳрида 0,25, бошқа шаҳарларда 0,2 ва бошқа аҳоли пунктларида 0,1 ни ташкил қилади. Бунда 2-илова жадвалида 1 стол тушунчаси аниқлаштирилиб, 4 ўринга мўлжалланган стандарт стол деб изоҳланган.

Бундан ташқари, чакана савдо ва умумий овқатланиш ташкилотларида ягона тариф сеткаси бўйича ишнинг ўртача разряди коэффициентлари ҳам бир бирликка камайтирилган.

Албатта ушбу янгиликларнинг ҳаммаси солиқ тўловчиларга қулайлик яратиш ва улар тўлайдиган солиқларни камайтиришга йўналтирилган. Буни қуйида келтирилган мисолда кўришимиз мумкин.

 

Т/р

қишлоқ ҳудудида жойлашган минимаркет кўрсаткичлари

Ўзгаришгача

Ўзгаришдан кейин

1.

Савдо залининг майдони

100 кв.м

100 кв.м

2.

Иш вақтининг режими

ҳафтасига 42 соат (кунига 7 соатдан)

ҳафтасига 42 соат (кунига 7 соатдан)

3.

Савдо зали майдони 100 кв.м бўлган минимаркетда асосий ходимларнинг энг кам сони меъёри

4

3

4.

Иш вақти режими ҳафтасига 72 соатдан кам бўлганини (42 соат) ҳисобга олиб, белгиланган энг кам меъёрлардаги асосий ходимлар сонидан келиб чиқиб асосий ходимларга кўпайтириш (ошириш) коэффициенти

0,8

0,6

 

5.

Асосий ходимларнинг энг кам сони меъёри

4 х 0,8 = 3

(3,2 рақами яхлитланади)

3 х 0,6 = 2

(1,8 рақами яхлитланади)

6.

Ягона тариф сеткаси бўйича минимаркетда ишларнинг ўртача разряди

3

2

7.

Меҳнатга ҳақ тўлашнинг ягона тариф сеткаси бўйича тариф коэффициенти

2,998

2,725

8.

Белгиланган иш ҳақининг энг кам миқдори, сўм

79 590

79 590

9.

Белгиланган формулага мувофиқ (МҲТФmin = ХС х Тк х ИҲЭКМ) меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри, сўм

3 х 2,998 х 79 590 = 715 832,5

2 х 2,725 х 79 590 = 433 765,5

 

Кўриниб турибдики, киритилган ўзгартиришларга мувофиқ чакана савдо корхонаси учун минимал миқдор келтирилган мисолда 282 067 сўмга (715  832,5–433  765,5) камайган.

Умидбек САФАРОВ, экспертимиз.

Прочитано: 4981 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика