Norma.uz
Газета СБХ / 2013 год / № 7 / Бизнинг маслаҳатлар

Маълумотнома-ҳисоб-китоб қандай тўлдирилади?

Тошкент шаҳрида жойлашган умумий овқатланиш корхонамизга тегишли кафе ҳафтада 7 кун, бир кунда 12 соат (ҳафтада жами 84 соат) ишлайди. Кафемиздаги хизмат кўрсатувчи 4 ўриндиқли столлар сони 36 та. Маъмурий ходимлар сони 2 кишини, техник ходим 1 кишини ташкил этади.

Мисол учун, 2012 йилнинг IV чорагида бутун корхона бўйича ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди 14 200 000 сўмни ташкил этса, столлар сони ўзгармаган ҳолда, биз ДСИга тақдим этадиган Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китобини қандай тўлдиришимиз кераклиги тўғрисида тўлиқ тушунтириш берсангиз.

Умида Турсунходжаева, МЧЖ бухгалтери.

Тошкент шаҳри.

– Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирининг АВ томонидан 29.07.2011 йилда 2173-1-сон (8.08.2011 йилдан кучга кирган) билан рўйхатдан ўтказилган буйруғи билан тасдиқланган Низомга кўра, кафе бўйича асосий таркибдаги ходимлар сонининг ойлик энг кам меъёри 14 кишига (0,25 х 36 + 3 + 2) тенг бўлади.

Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёрини ҳисоблаб чиқариш учун ходимлар сони 17 кишига (14 + 2 + 1) тенг бўлади.

Кафе бўйича чорак учун меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри 13 382  819,73 сўмга [(17 х 3,297 х 79 590) х 3] тенг (бу ерда 79  590 – энг кам иш ҳақи миқдори).

Сизнинг ҳолатингизда ҳақиқатдаги МҲТФ энг кам меъёрдан ортиқ, шунинг учун қўшимча ҳисоблаш амалга оширилмайди.

Ходимлар сони ва меҳнатга ҳақ тўлаш фонди тўғрисидаги маълумотнома-ҳисоб-китоби қуйидаги тартибда тўлдирилади:

 

Кўрсаткич номи 

Сатр 

Кўрсаткич 

1 ой 

2 ой 

3 ой 

чорак 

1 

2

3

4

5

6

Иш режими ҳисобга олинган ҳолда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри, жами (01011-сатр + 01021-сатр + 010..-сатр)

010

14

14

14

Х

1-сонли умумий овқатланишни ташкил қилиш жойида столлар сони, дона

0101

36

36

36

Х

Иш режими ҳисобга олинган ҳолда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри

01011

14

14

14

Х

2-сонли умумий овқатланишни ташкил қилиш жойида столлар сони, дона

0102

-

-

-

Х

Иш режими ҳисобга олинган ҳолда асосий ходимлар сонининг энг кам меъёри

01021

-

-

-

Х

010..

 

 

 

Х

010..

 

 

 

Х

Маъмурий ва техник ходимлар ҳамда бошқа фаолият турлари бўйича фаолият олиб борувчи ходимлар сони, жами

020

3

3

3

Х

Ташкилот бўйича ходимлар сонининг энг кам меъёри, жами (010-сатр + 020-сатр)

030

17

17

17

 

Ягона тариф сеткаси бўйича ишлар ўртача разряди тариф коэффициенти

040

3,297

3,297

3,297

Х

Энг кам иш ҳақи миқдори, сўм

050

79 590

79 590

79 590

Х

Меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёри, сўм (030-сатр х 040-сатр х 050-сатр)

060

4 460 939,91

4 460 939,91

4 460 939,91

13 382 819,73

Ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди, сўм

070

Х

Х

Х

14 200 000

Меҳнатга ҳақ тўлаш фонди энг кам меъёрининг ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фондидан ортиб кетиши, сўм (060-сатр 070-сатр)

080

Х

Х

Х

0

Умумий ставка, %

090

Х

Х

Х

39,5%

Тўланиши лозим, сўм (080-сатр х
090-сатр / 100)

100

Х

Х

Х

0

 

 

Маълумки, ҳақиқатдаги меҳнатга ҳақ тўлаш фонди меҳнатга ҳақ тўлаш фондининг энг кам меъёридан ортиб кетса, 6-устуннинг «080» ва «100» сатрида «0» қиймати кўрсатилади.

Прочитано: 3152 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика